Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / БАЛҚИ БАЗАР БАХШИ

БАЛҚИ БАЗАР БАХШИ

 

Базар жирау Ондасули 1842 йилда Қозоғистон Республикаси Қизил Орда вилояти Қармақши туманида таваллуд топган. Шомекей авлодидан, унинг ичидаги Балқи уруғидан. Шу боис юрт жирау бобомизни Балқи Базар, деб атайди. У ҳаётининг сўнгги йилларини бизнинг диёримизда Жалпақтау яйлови Ақбогет тупроғида ўтказган. 1911 йилда шу ерда вафот этади. Базар жираунинг қабри Жалпақтау кенгликларида.

Бўлажак жирау отадан эрта етим қолган. Болалиги тоғаси Отемеснинг уйида ўтади. Тўққиз ёшида Таспен би уни ўз тарбиясига олади.

Таспен овулида ўша даврдаги Сир бўйи, Арқа диёрига таниқли жируа-бахшилар тез-тез келиб, ҳафталаб-ойлаб меҳмонда бўлишарди. Улар томонидан ижро этилаётган куй-қўшиқлар, овулдан таралаётган дўмбира садолари тунларнитонгларга уларди.

Бахшилар овози, куйлар сози сеҳрига асир бўлган ёш истеъдоднинг қўлига дўмбира олиб, қўшиқлар яратишида буларнинг бари мактаб вазифасини ўтади. Шу тариқа Балқи Базар ҳали 15-16 ёшидаёқ, жирау номини олади. Унинг зеҳни жуда ўткир бўлиб, бир эшитган достону, мақол ва маталларни ёдида тўлиғича сақлаб қоларди.

1858 йилда Таспен би Қизилқумдаги барча оқин ва жирауларни чақириб, элга ош беради. Базар жирауга тўн кийдириб, от миндиради. Бахшилик йўлида унга оқ йўл тилайди.

Шундан сўнг, у Қизил Орда вилоятининг Ирғиз, Сир бўйлари, Қизилқумнинг Ургенч, Хива ерларига бориб халқ ўртасида «Гўрўғли», «Юсуф – Ахмет» достонларини куйлайди. Ўзи ҳам Шарқ афсоналарига асосланиб «Амина қиз», «Ойна – тароқ» номли кичик достонлар ёзади. «Қиз жибек» достонини жуда чиройли тарзда куйга солади.

Халқимиз: «Куйласа битмас кун, туни» дея Балқи Базар куйлаган достону қўшиқларни битмас-туганмас хазинага тенглаштирган. Унинг ёмғир томчиларидан мавжланган уммондек, серқирра ва сержилва истеъдодига ўз замондошлари ҳам бугунги кун адабиёт аҳли ҳам катта ҳурмат билан қарайди.

1925-1984 йиллар оралиғида нашр этилган «Терме», «Уч аср куйлайди», «Поэти Казахстана» ва бошқа тўпламлардан Базар жираунинг 800 қатор терма ва қўшиқлари ўрин олган. У ўз асарларида даврининг оғриқли ижтимоий масалаларини очиқ-ойдин баён этиб, инсондан фақат яхшилик ва эзгу ишлар мерос бўлиб қолишини баралла куйлаган бахши.

Бахши бобомизнинг қўшиқ ва термалари бугунги кунда мактаб дарсликларига, олий ўқув юртлари дастурига киритилган.

 



Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: