Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / Саломатлик” поезди Учқудуқда

Саломатлик” поезди Учқудуқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сонли Қарори билан тасдиқланган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида кўрсатилган Республиканинг экологик ноҳуш минтақаларида (Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва бошқа вилоятларда) "Саломатлик” поездларини ташкил этиш йўли билан чекка туманларда яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Тошкент-Навоий-Тинчлик-Конимех-Кара-ката-Мустақиллик-Қизилқудуқ-Бузаубай-Учқудуқ II-Тошкент йўналишидаги "Саломатлик”поезди 2018 йил 21-29 март кунлари ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад-экологик жиҳатдан ноқулой шароитда истиқомат қилувчи аҳолини айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ҳаракатини ривожлантириш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш.

Жорий йилнинг 26-27 март кунлари "Саломатлик” поезди Бузаубай-Учқудуқ II станцияларида тўхтаб, "Саломатлик” поезди шифокорлари томонидан туманимиздан 457 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Туманимиздан 50 та кам таъминланган оилаларга уй-рузғор буюмлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Бузаубай овулида жойлашган 15-сонли мактабга 58 та бадиий адабиётберилса, шу овулда жойлашган 1-МТМ филиалига эса болалар ўйнчоқлари берилди



 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: