Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

УЧҚУДУҚ – КОНЧИЛАР ВА ЧОРВАДОРЛАР ДИЁРИ!

  Қизилқум чўлининг аёвсиз табиати боис, геологлар вахта усулида ишлаганлар. Аста-секин уй-жойлар, маиший объектлар, корхона-ташкилотлар учун маъмурий бинолар қурила бошлаган. Шу тариқа 1958 йилда Учқудуқ шаҳри ташкил этилган.

  Қизилқумнинг бепоён чўлларидан учқудуқлик мард ва фидойи инсонлар мамлакат учун жуда зарур ер ости бойликлари излаб топардилар, марказга сифатли қоракўл тери ва гўшт етказиб берардилар. Буларнинг ҳаммаси кишиларнинг фавқулодда матонат ва жасорати, сабр-бардоши, фидоийлиги билан амалга ошириларди. Учқудуқнинг туман мақомини олиши мана шу фидоий инсонларнинг қаҳрамонлигига берилган муносиб баҳо бўлди.

  1982 йил 22 апрелда ўтказилган Ўзбекистон ССР Олий Мажлисининг 22 – сонли қарори билан Учқудуқ шаҳрига туман мақоми берилди.

  Албатта, бу воқеа жуда катта ижтимоий аҳамиятга эга эди. Негаки, кишилар энг арзимас масалада ҳам 300-350 чақирим йўл босиб Томди тумани марказига қатнардилар.

  Учқудуқ туман ижроия қўмитасининг раиси вазифасида Жадигер Дуанов фаолият юритган.

Қадимда ота-боболаримиз қудуқ қазиб сув чиқариб чорвачилик билан шуғулланганлиги боис, ҳар бир қудуқни ўз исмлари билан атаган. Қулқудуқ, Жузқудуқ, Узунқудуқ сингари номлар ўша даврлардан қолган.

  Бир эмас минг-минглаб булоқлар кўз очиб, ҳозир ҳам шаҳарни ичимлик суви билан таъминлаётган Мингбулоқни номи эса бу ерда азал-азалдан булоқларнинг борлигидан далолат бериб турибди . Кўкаяз (ўзбек тилида «кўк совуқ») нинг номи айтиб турибди. Бу ернинг табиати суронли, қиши аёзли жуда совуқ бўлганлиги учун халқ шундай атаган.

  Туман аҳолисининг 51 фоизини ўзбеклар, 24 фоизини қозоқлар, 12 фоизини руслар қолган 13 фоизини эса турли миллат вакиллари ташкил этади.

АЙТИМБУЛОҚ

  Инсон қаерда бўлмасин, энг аввало ўзига яшаш учун қулай макон излайди. Ота-боболаримизнинг ҳаёт кечириши, чорвачилик билан шуғулланиши учун қулай бўлган ўтмишдаги энг қадимги маскан – Айтим овулидир.

Эски номи Айтимбулоқ бўлган бу маскандақосбармақ балхи уруғидан бўлган Айтим исмли киши қариндош-уруғларию, фарзандлари билан яшаган экан. Улар асосан чорвачилик билан шуғулланишган. Болалиги Айтимда ўтган қарияларнинг айтишича, авваллари бу ерлар ниҳоятда чиройли бўлиб, булоқдан сизиб чиқаётган сув мўл-кўл бўлган экан. Бу ерда яшаган аҳоли чорвачиликдан ташқари қовун-тарвуз ҳам етиштирган эканлар.

  1956 йилда геологлар томонидан бу ерларда олтин кони заҳиралари излаб топилгандан сўнг, аҳоли ҳозирги Жузқудуқ овулига кўчирилган.

  Айтимбулоқнинг суви ҳозир ҳам Қошқар ота зиёратгоҳидан кам миқдорда бўлсада сизиб чиқяпти.

УЧТА ҚУДУҚ БЎЛГАНМИ?

  Хўш, бугун биз истиқомат қилаётган Учқудуққа кираверишдаги рамзий учта қудуқ аслида бўлганми? Ёки бўлмаса у шунчаки рамзий маънони англатадими, деган савол кўпчиликни қизиқтирса, ажаб эмас.

  -Учқудуқ учта қудуқдан бошланган, - дея ҳикоя қилади «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Абдулла ота Керуенбаев. – Отарбай балхи уруғининг бийи Майдабек Балқараев уч нафар ўғли учун учта қудуқ қазиб сув чиқарган. Ўғилларининг уччаласи ҳам мол чорвачилиги билан шуғулланишган. Ўзининг отарида икки мингдан ортиқ қўй-эчки, от-туяси бўлган экан. Катта ўғли Дуйсенбай Балқараевнинг эса мингдан ортиқ моли бўлган.

ОЛИС ВА ЯҚИН ЙИЛЛАР

  Дунёда ҳеч бир нарса сабабсиз пайдо бўлмайди ва беному нишон йўқолиб кетмайди. Ҳар нарсанинг пайдо бўлиши ёки йўқолиб кетиш тарихи бор. Биз макон этган Қизилқум кенгликлари, олимларнинг эътироф этишича Тетис денгизи эгаллаган майдонда бўлган. Ҳозирда бизни қуршаб турган қир, дашт адирлар, чўллар денгиз қуриши, табиат, иқлим ўзгариши натижасида юзага келган.

  Маълумки, бундан2,5 минг йил илгари Шарқ билан Ғарбни боғлаган савдо йўлига асос солинган. Илмий манбаларда у «Буюк Ипак йўли» деб юритилади. Бу савдо йўли қадимги Хитойнинг Даньхуан шаҳридан асосий: жанубий ҳамда шимолий қисмларга ажралган. Унинг шимолий қисми Ўрта Осиё ҳудудидан ўтган. (Манбалардан олинди.)

  Бу савдо йўлининг аксарият қисми бепоён чўлу саҳроларга тўғри келарди. Ер ости сувларининг кўмилиб кетиши ва қуриб қолиши туфайли сув танқислиги муаммоси йўловчиларни доим қийнаб келган.

  Айниқса, жазирама ойларда бу муаммо жуда оғирлашган. Чўллардаги қор ва ёмғир чучук сувидан фойдаланишга бўлган интилиш, ер остидан қудуқ қазиб сув чиқариш аждодларимизни сардоба ва қудуқ сингари иншоотларни барпо этишга ундаган.

  У ёки бу сабабларга кўра Қизилқумдаги қудуқлар ва уларнинг жойлашуви ҳақидаги маълумотлар манбаларда учрамайди. Аммо, Бохантау қояларига чизилган ҳайвонлар, туялар ҳамда одам – қуш сурати бу атрофда инсонлар минглаб йиллар муқаддам истиқомат қилганидан далолат.

СУҒУРТА БАДАЛИ ТЎЛАНСА, МЕҲНАТ СТАЖИГА КИРАДИ

  Мамлакатимизда экин ерларидан самарали фойдаланиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқда фуқароларнинг бандлиги ва фаровонлигини ошириш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда. Шунга қарамай, айрим ҳудудларда деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда томорқа ер участкаларидан оқилона фойдаланиш борасида аниқ чора-тадбирлар кўриш зарурлиги бўлиб қолмоқда.

  Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш имконини беради.

  Унга кўра, 1 июлдан бошлаб, деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади.

  Ҳа, пенсия ёшига етган инсон борки, энг аввало унга қанча пенсия тайинланиши ўйлантиради. Умуман, ижтимоий таъминотнинг мазкур тури ҳеч бир фуқарони бефарқ қолдирмайди. Энди, мазкур қарорнинг 14 - бандига биноан, мамлакатимизда пенсия таъминоти билан боғлиқ тушунмовчиликлар, муаммоларга бир мунча барҳам берилмоқда.

Шавкатжон ШЕРНАЗАРОВ, туман прокурори, адлия маслаҳатчиси.

Туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туман аҳлига байрам табриги

Ассалому алайкум азиз отахону онахонлар!

Қадрли учқудуқликлар!

Мустақиллик шукуҳи, истиқлол берган улкан имкониятлар, юксак тараққиёт ва тинчлик-осойишталик завқи, гўзал баҳор ифори қалбларимизга олам-олам шодлик, чексиз шоду хуррамлик ва кўтаринкилик бағишлаган шу кунларда барчамиз яна бир қутлуғ айём 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрамини кенг нишонламоқдамиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, барча туманимиз аҳлини, фронт орти меҳнат фахрийларини, азиз отахону онахонларни миллий қадриятлар ва юксак маънавий фазилатларни ўзида мужассам этган ушбу қутлуғ байрам билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Дарҳақиқат, бугун буюк аждодлар издоши эканлигимизни чуқурҳис этган ҳолда, бу ёруғ кунларга етиш учун қурбон бўлганлар руҳини шод, хотирасини ёд этишни, мўътабарнуронийларимиз дуосини олишни, энг муҳими тинч-осойишта давримизнинг қадрига етишни, истиқлол берган неъматларни асраб-авайлашни ўзимизнинг муқаддас бурчимиз эканини ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур.

Шу ўринда, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг: «Айни вақтда жанг майдонларида мардлик ва жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилиб, бугун орамизда соғ-саломат бўлиб юрган муҳтарам фахрийларимизга таъзим қиламиз. Ҳозирги тинч-осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун уларга чексиз миннатдорчилик билдирамиз» деган сўзлари ҳурматли нуронийларимизга эътибор ва ғамхўрликни янада кучайтириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва юксак қадрлашга даъват этади.

Ҳақиқатдан ҳам бу йилги байрам мамлакатимизда ўзгача кайфиятда, ўзгача кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Негаки, давлатимиз раҳбарининг «Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, ҳамда «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармони қабул қилиниб, жойларда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 5000000 сўм миқдорида бирйўла пул мукофоти тантаналиравишда топширилиб, уларнинг ҳар бирига Президентимиз номидан олтин суви югуртирилган соат совғага берилмоқда.

Фахрийларнинг истаклари асосида ўзлари жанг қилган мамлакатларга бир нафар кузатувчи билан сафарини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилмоқда.

Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши фахрийларинингистакларига биноан, Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги «Ўзбекистон» ҳамда республикамиз ҳудудидаги санаторийларга бир нафар кузатувчиси биланбирга бепул юбориш ташкил этилиб, зарур авиа ва темир йўл чипталари олиб берилмоқда.

Бу каби сайъ-ҳаракатлар замирида халқимизнинг қадр – қиммати, ор – номусини, миллий анъаналаримизни ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этган аждодларимизга бўлган чексиз ҳурмат-эътибор мужассам.

Қадрли юртдошлар!

Иккинчи жаҳон уруши ҳақида гап кетганда, ватанидан олисларда кечган қирғин-барот урушга ўз яқинлари, жигарбандларини ғамга чўмдириб, 1500000 ўзбекистонлик сафарбар қилинган эди. Туманимиздан эса 421 нафар киши фронтга отланган бўлса, шундан 172 нафари қайтмади. Бу мудҳиш урушда қарийб, учдан бир қисми жанг майдонларида ҳалок бўлганлигини эслашнинг ўзи ниҳоятда оғир албатта. Бугун мана шундай инсонлар хотираси олдидаҳурмат билан бош эгамиз. Уларнинг буюк жасорати дилларимизда мангу яшайди.

Азиз учқудуқликлар!

Ҳозирги кунда ўша оғир кунларга гувоҳ бўлган суронли синовлардан ёруғ юз билан ўтган 11 нафар фронт орти меҳнат фахрийлари умргузаронлик келмоқда. Ўшандай оғир дамларнинг бетимсол гувоҳи сифатида биз билан ёнма – ён яшаб келаётган эканлар, сизу бизнинг асосий вазифамиз уларни асраб-авайлаш, оғирини енгил қилиш, ибратли ҳаёт йўлларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишдан иборатдир.

Ушбу қутлуғ сана арафасида туманимизда инсон қадри ва шаънини юксак шарафлаш, кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш билан бирга халқимиз томонидан ўтганлар хотирасини абадийлаштириш, улар руҳини шод этиш, қабристонларни зиёрат қилиш ва ободонлаштириш сингари кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айни кунларда орамизда яшаётган, давраларнинг тўрида қўр тўкиб ўтирган фронт орти меҳнат фахрийлари, ёши улуғ кексаларимизни ҳар қанчақадрласак, бу хайрли ишлар кўлами бизга куч-қувват бағишлайди, янги-янги марралар ва эзгуликларга чорлайди.

Азиз отахону онахонлар!

Сизларни, сизлар орқали бутун туманимиз аҳлини, фронт орти меҳнат фахрийларини 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 73 йиллиги билан яна бир бор муборакбод этаман.

Барчангизга мустаҳкам соғлик-саломатлик, узоқ умр, хонадонларингизга файзу барака, тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилайман!.

Доимо бахтимизга соғ-саломат бўлинглар!.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

АЙТИМБУЛОҚ

Инсон қаерда бўлмасин, энг аввало ўзига яшаш учун қулай макон излайди. Ота-боболаримизнинг ҳаёт кечириши, чорвачилик билан шуғулланиши учун қулай бўлган ўтмишдаги энг қадимги маскан – Айтим овулидир.

Эски номи Айтимбулоқ бўлган бу масканда қосбармақ балхи уруғидан бўлган Айтим исмли киши қариндош-уруғларию, фарзандлари билан яшаган экан. Улар асосан чорвачилик билан шуғулланишган. Болалиги Айтимда ўтган қарияларнинг айтишича, авваллари бу ерлар ниҳоятда чиройли бўлиб, булоқдан сизиб чиқаётган сув мўл-кўл бўлган экан. Бу ерда яшаган аҳоли чорвачиликдан ташқари қовун-тарвуз ҳам етиштирган эканлар.

1956 йилда геологлар томонидан бу ерларда олтин кони заҳиралари излаб топилгандан сўнг, аҳоли ҳозирги Жузқудуқ овулига кўчирилган.

Айтимбулоқнинг суви ҳозир ҳам Қошқар ота зиёратгоҳидан кам миқдорда бўлсада сузиб чиқяпти.


ЖИРАҚУДУҚ ТОШЎРМОНИ

Ўттиз миллион гектар майдонни эгаллаб ётган Қизилқум кенгликлари ўрнида бундан бир неча миллион йиллар илгари Тетис денгизи мавжланиб турган, деган тахминлар мавжуд. Негаки, ҳозир ҳам Мингбулоқ овули атрофида тош қотган чиғаноқлар, акула тишлари ва суяклари, ҳатто ўрдакбурундинозаврнинг тошга айланган суякларини учратиш мумкин.

Мингбулоқ овулидан 30 километр узоқликда жойлашган «Жирақудуқ» ( ўзбек тилида «жира – жилға» маъносини билдиради) дарасидаги бундан 95-100 миллион йил аввал мавжуд бўлган «Тош ўрмон» , деб аталувчи ноёб геологик, полеонтологик, тарихий ва табиий объект дунё олимларини ҳамон ўзига жалб қилмоқда. Калифорниялик палеонтолог олим, профессор Жеймс Дэвид Арчибальд раҳбарлигидаги Ўзбекистон, Россия, Буюк Британия, Америка ва Канада давлатлари ҳамкорлигида фаолият юритган (ЎРБАК) Халқаро экспедиция саъй-ҳаракатлари билан Қизилқум табиатининг бундай ноёб мўъжизаси тўғрисида кўпчилик хабардор бўлди.

Бу мўъжиза Тетис денгизи қирғоқлари ва унга келиб тушган метеоритлар билан боғлиқ деган тахминлар бор. Айтишларича, коинотдан ерга метеоритларнинг қулаши натижасида денгиз суви парчаланиб, бу ерлар юз йиллар давомида қуёш нуридан панада – чанг ва тўзон гирдобида қолади. Натижада барча физик жинслар кимёвий тарзда қоришиб денгиз атрофидаги ўрмонзорлар, сувда ва қуриқликда яшаган ҳайвонлар ўзга бир шаклга, яъни тошга айланади…

Ҳақиқатдан ҳам «Тошўрмон» ҳудудида бўлган киши тарихий-табиий манзарани: тош қотган чиғаноқлар, акула тишлари ва скелети суяклари, дарахт таналари, ҳаттоки, ўрдакбурун диназаврнинг тошга айланган болдир суякларини ҳам кўриш мумкин. Буларнинг барчаси Қизилқум ҳудуди қачонлардир океаннинг бир бўлаги бўлганлигидан далолат беради.

Дарҳақиқат, бу ўлканинг тарихи узоқ-узоқларга бориб тақалади. Қоя тошларга битилган расмлар,тошга айланган дарахтлар, тош қотганўрдакбурун диназаврлар мозийдан садо бериб турибди.


ҚАДАМЖОЛАРИ ҚАДРЛАНГАН ЮРТ

Тупроғингда даҳолар хоки,

Ул соҳиби дунёлар хоки.

Боболарки, улуғ чинордек,

Момоларки, Қутлуғ Нигордек.

Чинорларки, бешиклар бўлган,

Келажакка эшиклар бўлган.

Сен онасан, муқаддас Ватан!

Ягонасан, муқаддас Ватан!

Иқбол МИРЗО.

Шоир ҳақ! Бу тупроқниқаттиқ босиб бўлмайди. Негаки, Ватанимиз тупроғининг ҳар қаричи муқаддас! Унда Шарқ тамаддунига тамал тошини қўйган улуғ алломалар ва авлиёларнинг излари бор. Биз ана шундай инсонларнинг авлодларимиз, бизнинг ана шундай жонажон ўлкамиз, сиқим тупроғи зарларга тенг, бой тарихга эга Ватанимиз бор. Бу ҳақиқатни юксак ифтихор билан англаш ва тушуниш эса ҳар биримизнинг бурчимиздир!.

«ЕРЛЕР АТА» ҳақида ривоят

Тумандаги Алтинтау овулидан чиқиб, адирликлар оралаганча Шарқтарафга чамаси 5-6 километр йўл юрсангиз «Ерлер ота» зиёратгоҳига борасиз. Тоғ орасида жойлашган бу маскан ўзининг сўлим ҳавоси ва гўзал манзараси билан диққатингизни тортади. Энг эътиборлиси, мазкур қадамжода тошлар орасидан сизиб чиққан чашма бор. Яхши инсонларнинг эътибори билан суви ифлосланмасин, дея чашма қудуқ шаклида ўраб қўйилган. Бу ерда қишин, ёзин сув бўлади. Қудуқда тўпланган оби ҳаёт қувур орқали сал пастроқда жойлашган ҳовузга оқиб туради.

«Ерлер ота» зиёратгоҳига жуда кўплаб инсонлар зиёратга келишади. Келган беморлар чашма сувидан ичиб, дарддан фориғ бўлгандай, ўзларида енгиллик ҳис этишади. Чунки, айнан шу ерда тупроқтаркибида кумуш моддаси кўп экан. Аллоҳнинг неъмати – зилол сув эса шу тупроқдан сизиб чиқаяпти.

Аслида Ерлер ота ким бўлган? Овул нуронийларидан суриштирдик ва анча маълумотларга эга бўлдик. Айтишларича, араб миллатига мансуб бу инсон кучли диний ва дунёвий билимга эга бўлганлиги учун Араб халифалиги томонидан Ислом динини тарғибқилиш мақсадида Ўрта Осиё ҳудудига юборилган экан. Умрининг кўп йилини халқ орасида Ислом динини тарғиб қилишга бағишлаган, кексайгач шу тоғ бағрини ўзига макон қилибди.

Шунингдек, Искендер Матжусип ўғлининг «Хосиятли ўлкам - Қизилқум» («Киели олкем – Қизилқум») номли китобида ушбу ҳудудга оид қуйидаги ривоят келтирилади.

Бундан YIII аср илгари Хоразм хонлигида Аёз исмли алпқомат йигит яшаган экан. Ботирлиги билан ном қозонган бу йигит хоннинг таъзйиқларига, ўзбошимчалигига чидай олмай қўзғолон кўтарганқулларга бошчилик қилади. Қўзғолон пайтида хоннинг қизи Аёзнинг мардлигига маҳлиё бўлиб, йигитга кўнгил қўяди. Аммо малика отаси уни бир қул йигитга турмушга бермаслигини билар эди. Шу боис Аёздан бирга қочишни сўрайди.

Тўқнашувларда қаттиқ талофат кўрганқўзғолончилар Туркистон ўлкаси (ҳозирги Қозоғистон республикаси ҳудуди) томонга қочади. Аммо хон аскарлари уларни таъқибқилиб, ҳеч тинчлик бермайди. Охир-оқибат қўзғолончи қулларҳозирги Алтинтау овулига, уларга бошчилик қилган бир гуруҳ ботир йигитлар эса бу ердаги тоғлар орасига яшириниб, қўним топишади. Шундан сўнг, бу овул Қулқудуқ, овул яқинидаги тоғ эса Ерлер (яъни Эрлар) тоғи, дея атала бошланган экан.

Бу албатта, халқ оғзидан тинглаб ёзилган ривоят. Унингқай даражада ҳақиқатга яқинлиги бизга қоронғи. Аммо ушбу зиёратгоҳ сўлим табиати, турли хасталикларга даво зилол чашма суви билан ҳам кўплаб инсонларни ўзига жалб қилаётган муқаддас қадамжолардан биридир.