Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи

Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғиЎзбекистон Республикасининг давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи xалқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.

Ўзбекистон Республикаси давлат герби

Ўзбекистон Республикаси давлат гербиЎзбекистон Республикаси давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шоxларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим оы ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида баxт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Хумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат баыроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси

Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳиясиЎзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.