Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / Навоий вилоятининг бир неча туманлари 2028 йилгача бизнес солиқлардан озод этилди

Навоий вилоятининг бир неча туманлари 2028 йилгача бизнес солиқлардан озод этилди

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил29 сентябрдагиқарорибилан "2017-2019 йилларда Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ,Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида кафолатланган ишчи ўринларини яратиш ва йўл-транспорт,муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлардастури” тасдиқланди.

"Норма” нашриёзишича, Дастур чора-тадбирларини амалга оширишни молиялаштириш учун Навоий ҳокимлиги ҳузурида Махсус жамғарма ташкил этилди. Жамғарма «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК томонидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар; халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (заёмлари); юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия маблағлари; молиялаштиришнинг тақиқланмаган бошқа манбалари ҳисобидан шакллантирилади.

Навоий туманининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманининг Дехибаланд, Сентоб, Темирқовуқ, Қизилча, Гум ва Чуя аҳоли пунктлари ва Зарафшон шаҳри ҳудудида 2017 йил 1 октябрдан 2018 йил 1 январгача қуйидаги тўловлардан озод этилади:

барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар – саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолиятни амалга оширадиган янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари (бундан савдо ва автомобилларга газ тўлдириш мустасно);

ЯИТ – чорвачилик ва туячилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида фаолиятни амалга оширадиган фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари:

қатъий белгиланган солиқ – мазкур ҳудудларда рўйхатдан ўтказилган ва фаолиятни амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорлар;

даромад (фойда) солиғи – мазкур ҳудудларда рўйхатдан ўтказилган ва фаолиятни амалга оширадиган юридик шахслар муассислари томонидан олинган дивидендлар.

Ҳужжат 2017 йил 30 сентябрдан кучга кирди.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: