Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / Учқудуқ туманда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш

Учқудуқ туманда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш

Учқудуқ туманда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2412-сонли қарори ҳамда 2016 йил 5 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар” ПФ-4848-сонли фармонлари бўйича туман бир қатор ишлар қилинмоқда.

Мисол тариқасида Республикамизнинг барча ҳудудларида 2016 йил 1 январига қадар туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузурида "Ягона дарча” марказлари ташкил этилди.

Шу қаторда Учқудуқ туманида ҳам 1-типдаги "Ягона дарча” маркази
ўз фаолиятини тўлиқ бошлади.

"Ягона дарча” маркази туман ҳокимлиги биносининг биринчи қаватида жойлашган жами 4 та хонадан иборат 55.0 кв.м майдонда жойлашган бўлиб белгиланган талаблардан келиб чиққан ҳолда тўлиқ таъмирланди. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан белгилаб берилган орг-техника воситалари, мебел жихозлари билан таъминланди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ва вилоят адлия бошқармасидан суҳбатдан ўтган ишчи ходимлар фаолият юритиб келмоқда.

"Ягона дарча” маркази билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими Ёнғин хавфсизлиги гуруҳи, туман Давлат санитария эпидемалогия назорати маркази, туман Давлат солиқ инспекцияси, туман архитектура ва қурилиш бўлими, Зарафшоншахаргаз бўлими, Шимолий кон бошқармаси, туман Ермулккадастр бўлими, туман электр тармоқлари корхонаси, туман телекоммуникация боғламаси интернетдаги "E-ijro” (www.ijro.uz) тизимига уланиб қилинган мурожаатлар кўриб чиқилмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: