Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / Тадбиркорлар куни тадбирини ўтказиш учун

Тадбиркорлар куни тадбирини ўтказиш учун

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

NAVOIY  VILOYATI

UCHQUDUQ  TUMAN

HOKIMINING

F A R M O Y I S H I

 

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

Р А С П О Р Я Ж Е Н И Е

ХОКИМА

УЧКУДУКСКОГО РАЙОНА

НАВОИЙСКОЙ ОБЛАСТИ

      Uchquduq t. A.Temur ko’chasi 28                                   р.Учкудук   ул. А.Темур 28 

 

       “ 29 ” май 2015 у (г).                            № _25_ - Ф

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари  фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва тезкорлик билан бартараф этиш, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида:

 

  1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва тезкорлик билан бартараф этиш, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари
    ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида доимий равишда
    ҳар ҳафтанинг жума куни “Тадбиркорлар куни” тадбири ўтказилсин.
  2. “Тадбиркорлар куни” тадбирини ўтказиш учун ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси (Ф.Исломов)га:

- ҳар ҳафтанинг жума куни “Тадбиркорлар куни” тадбирини ўтказилишини ташкил этиш;

- “Тадбиркорлар куни” тадбирида муаммосини ечиш учун иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларидан тушган ёзма
ёки оғзаки мурожаатларни рўйхатга олиш “китоби”ни 2-иловадаги шакл бўйича ташкил қилиш;

- “Тадбиркорлар куни” тадбирида кўтарилган муаммоларни мониторингини амалга оширсин, маълумотларни умумлаштирсин ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига доимий равишда маълумот тақдим этиб бориш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларига:

- “Тадбиркорлар куни” тадбирида тадбиркорлик субъектлари томонидан кўтарилган муаммоларни қонуний ҳал этиш бўйича
ўз ваколатлари доирасида зарурий тезкор чораларни кўрсинлар.

  1. “Тадбиркорлар куни” тадбирида кўтарилган муаммоларни ечими бўйича кейинги ўтказиладиган тадбирларда ушбу идораларнинг раҳбарларини ҳисоботларини эшитилиши белгилаб қўйилсин.
  2. “Учқудуқ” газетаси таҳририяти давлат корхонаси (Р.Қодирова), “Орион” телевиденияси (Ў.Ўсаров)га, ўтказиладиган “Тадбиркорлар куни” тадбири бўйича оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида доимий равишда эълонлар берилишини таъминласинлар.
  3. Мазкур фармойиш ижроси юзасидан назоратни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Туман ҳокими                                                                  Р.Санакулов

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг 2015 йил
“____
” майдаги _____-Ф-сонли фармойишига
1
-ИЛОВА

 

Учқудуқ туманида “Тадбиркорлар куни” тадбирини ўтказиш

учун ишчи гуруҳ

 

Т А Р К И Б И

 

1.

Р.Санакулов

Туман ҳокими, ишчи гуруҳи раҳбари

2.

Б.Қаҳҳоров

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Д.Очилов

Туман ҳокими ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

4.

Ф.Исломов

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини Давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси бошлиғи,

ишчи гуруҳ котиби

А Ъ З О Л А Р И :

5.

А.Қамбаров

Туман прокурори ёрдамчиси (келишилган ҳолда)

6.

Ю.Золотарёв

Шимолий кон бошқармаси директори

7.

Ф.Бафоев

Туман ҳокимлиги Иқтисодиёт бўлими бошлиғи

8.

Ш.Сафаров

Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

9.

Д.Жумаев

Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза  қилиш маркази директори

10.

Ю.Ҳақбердиев

Туман архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи

11.

Н.Тишканбаев

Туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи

12.

Ж.Эшбоев

Суд департаментининг Учқудуқ туман бўлими бошлиғи

13.

И.Очилов

Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи

14.

Ш.Сарманов

Хўжалик ҳисобидаги Ер мулк кадастр хизмати бошлиғи

15.

У.Худойқулов

Туман Статистика бўлими бошлиғи

16.

Ф.Ғаффоров

ТИФ Миллий банк Учқудуқ филиали бошқарувчиси

17.

Я.Холмаматов

 Микрокредитбанк АТБ Учқудуқ филиали бошқарувчиси

18.

Э.Эргашев

Зарафшон Халқ банкининг Учқудуқ мини банки бошлиғи

19.

А.Файзиев

Туман ДСЭНМ бош шифокори

20.

М.Абдикаримов

Туман электр тармоқлари бошлиғи

 

Изоҳ: Тадбирларда ушбу гуруҳга кирган масъуллар шахсан иштирок этишлари шарт. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.

 

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси бошлиғи

                                                                                                                 ________________Ф.Исломов

 

 

 

 

 


 

Туман ҳокимининг 2015 йил
“____
” майдаги _____-Ф-сонли фармойишига
 2-ИЛОВА

 

 

 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан тушган ёзма ёки оғзаки

мурожаатларини рўйхатга олиш

КИТОБИ

 

Тадбиркорлик субъектининг номи

Манзили ва телефон рақами

Фаолият тури

Мурожаат қабул қилинган сана

Мурожаат мазмуни 

Мурожаат кимга юборилган

Ишчи гуруҳи хулосаси

Ижро муддати

натижаси

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик

субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш

инспекцияси бошлиғи

 

                                                                                                                 ________________Ф.Исломов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: