Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / Юридик шахс ташкил этган ҳолда рўйхатдан ўтиш тартиби.

Юридик шахс ташкил этган ҳолда рўйхатдан ўтиш тартиби.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширилади.

         Юридик шахс ташкил этиш учун мазкур қарор билан тасдиқланган Низомнинг 10-бандига асосан туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини Давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциясига ўзи келган ҳолда, почта алоқаси ёки Интернет тармоғи орқали Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган шаклда ариза-хабарномани тақдим этади. Давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги ариза-хабарномага қуйидагилар илова қилинади: қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади.

- Давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусхаси (юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжатлари - устав ёки таъсис шартномаси ва устав ёки фақат таъсис шартномаси, бунда масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун - таъсис шартномаси
ва устав, тўлиқ ва коммандит ширкатлар, оилавий корхоналар учун эса - фақат таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун - фақат устав). Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари талаб этилади;

Кўчириб олиш:

 

matnni-kchirib-olish.doc ) (Формат: .doc, Ҳажми: 38 kb)

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: