Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

ВАТАН РАВНАҚИ – ОЛИЙ САОДАТ!

Бугун мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида бўлгани каби Учқудуқ туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг қутлуғ байрамини қалбларимизда чексиз қувонч, кўтаринки кайфият ва улкан ютуқлар билан қаршиламоқдамиз.

Учқудуқ тумани 1982 йил 22 апрелда ташкил топган бўлиб, ҳозир бу ерда 36 мингдан ортиқ аҳоли истоқомат қилади. 30 га яқин миллат ва элат вакиллари бир-бирлари билан аҳил, иноқ ва ҳамжиҳатликда яшаб келмоқда. Майдони 46,6 минг кв.км бўлган туман ҳудудида 416 та кўп қаватли ва 600 тага яқин якка тартибдаги уйлар мавжуд.

Кўп қаватли аҳоли турар жойларида ҳозирда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Уйларнинг том ва ер тўла қисмларидаги таъмирталаб жойлар янгиланмоқда. Якка тартибдаги турар жойлар атрофи тартибга келтириллиб, чиқиндилар ва қуриган дарахт шохлари олиб ташланмоқда.

Қолаверса, Учқудуқ–саноатчилар маскани. Мамлакат иқтисодиётида муҳим ўрин тутадиган Навоий кон–металлургия комбинатига бешик вазифасини ўтаган - Учқудуқни бугун ҳақли равишда Қизилқум жавоҳири деб атаймиз. Ҳозирда Навоий КМК Шимолий кон бошқармаси сингари гигант корхонада ўн мингдан ортиқ ишчи-ходимлар, муҳандису кончилар меҳнат қилишади. Шунингдек, туманимизда 2018 йилнинг биринчи яримида иқтисодий ривожлантириш прогноз кўрсаткичи параметрлари бажарилди ва барқарор ўсиш суръатлари таъминланди. Жумладан, саноат маҳсулотлари, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш, қурилиш ишлари ҳажми ва чакана савдо айланмасида бирмунча ўсиш суръатлари кузатилди.

Тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва турларини кенгайтириш натижасида бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқариш ҳажми саноат ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,8 фоиздан 1,1 фоизга ўсиши таъминланди.

Ёшларга таълим-тарбия бериш, мактаб ва бошқа таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишлари туман мутасаддиларининг доимий эътиборида. Ҳозирда мазкур ҳудуддаги барча мактаблар янги ўқув мавсумига тайёр ҳолатга келтирилган. Учқудуқда 14 та мактабгача таълим муассасаси, 19 та мактаб, 2 та касб-хунар коллежи, 1 та Баркамол авлод болалар маркази, 1 та Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда 1 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ёшлар камолоти йўлида хизмат қилмоқда.

Келажак авлодни жисмонан соғлом тарзда вояга етказишда спортнинг ўрни беқиёс. Буни яхши англаган Навоий кон металлургия комбинати Шимолий кон бошқармаси маъмурияти томонидан ”Лочин” спорт-соғломлаштириш мажмуасида 924 кв.м ҳажмда мини футбол стадиони, худди шундай сунъий қопламали майдон тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида 300 млн. сўм сарфланиб бунёд этилди. Бундан ташқари туманда иккита сув ҳавзаси, битта спорт мажмуаси 31 та спорт зали, кўплаб спорт тўгарак ва майдончалари ёшлар билан гавжум.

Сўнгги беш йил мобайнида Учқудуқ туманининг маҳсулот экспорти бўйича прогноз кўрсаткичлари бажарилмай қоларди. 2017 йилдан бошлаб бу кўрсаткич ортиғи билан бажарилиб, жорий йилнинг 8 ойи давомида 112 % ни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги "Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманининг олис чўл ҳудудлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3301-сонли қарори тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўяман, деган ҳар бир учқудуқликни беҳад қувонтирди.

Мазкур муҳим ҳаётбахш ҳужжатда белгиланган имтиёз ва преференциялар натижасида 19 та янги лойиҳа фойдаланишга топширилди. Саноат йўналишида 2 та, хизмат кўрсатишда 17 та бўлиб пировардида 103 та янги иш ўрни яратилишига хизмат қилди.

Бундан ташқари, 621 та тадбиркорлик субъектларига 840,1 млн. сўм миқдорида имтиёз қўллангани улар реал даромадларининг ошишига, фаолиятларини кенгайтиришга имкон яратиш билан бирга янги иш ўринлари ташкил этишга ҳам рағбатлантиради.

Ҳа, бугун туманимизда барча соҳаларда юксалиш ва ривожланишни кўриш мумкин. Учқудуқликларнинг ўз олдига қўйган мақсад ва режалари бундан-да, улкан. Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган ҳар бир қарор, дастур, кўрсатмалар ижроси тўла ва тўлиқ бажарилишига, энг муҳими ислоҳотлар юрт тинчлиги, аҳоли фаровонлиги учун хизмат қилишини юракдан ҳис этган учқудуқликлар туман, вилоят, қолаверса, мамлакат иқтисодига салмоқли улуш қўшмоқдалар.

Шу билан бирга туман аҳолиси эса ҳар йилгидек Мустақиллик шодиёналарини улкан ютуқлар, бунёд этилган янги иншоотлар ва кўтаринки кайфиятда байрам қилмоқдалар. "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида туманнинг чекка овул фуқаролар йиғинларида белгиланган режа асосида маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. "Кўкаяз”, "Боздун”, "Алтинтау”, "Мингбулоқ”, "Шалхар”, "Кўкпатас”, "Узунқудуқ” ва "Бузаубай” овулларида ёзилган байрам дастурхони атрофига жамулжам бўлган аҳоли юртимизда ҳакум сураётган тинчлик, осойишталик, тўкин-сочинлик, ўзаро ҳамжиҳатлик энг бебаҳо неъмат эканлигини эътироф этмоқдалар.

Тадбир иштирокчилари томонидан ижро этилган миллий ўйинлар, миллий таомлар ва миллий кийимлар намойиши бу ерга йиғилганларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Улар ўртасида кураш, арқон тортиш, шахмат-шашка ва спортнинг бошқа турларидан ўтказилган баҳслар муросасиз кечиб, тадбир иштирокчилари ва мусобақа ғолиблари ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, "Учқудуқ” ва "Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоалари ҳамда ҳаваскор ёшларнинг чиқишлари даврага кўтаркилик улашмоқда.

Энг улуғ, энг азиз байрам истиқлол айёми муносабати билан бўлиб ўтган тадбирларнинг барчасида туман ҳокими Соли Хамроев иштирок этди ва аҳолини мустақилликнинг муборак 27 йиллиги билан самимий қутлади.

Ҳа, ўтказилаётган тадбирларда дўмбира жўрлигида ижро этилаётган куй-қўшиқлар инсонлар қалбига, Қизилқум кенгликларига сингиб кетмоқда.

Фарруҳ БАФОЕВ,

Учқудуқ туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари.

Учқудуқ туманда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш

Учқудуқ туманда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида


Президент вакили тадбиркорларни ҳимоя қилади

Бугун Ўзбекистон Республикаси президентининг "Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этиш тўғрисида”ги фармони имзоланди.

Ўзбекистонда савдо қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик жиноят юрисдикциясидан маъмурийга ўтказилди

Ўзбекистонда савдо қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик (жуда кўп миқдорда бузилганларидан ташқари) жиноят юрисдикциясидан маъмурийга ўтказилишини назарда тутувчи қонунчилик нормалари кучга кирди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда.

Кичик тадбиркорлик субъектлари учун муҳр мажбурийлиги бекор қилинди

Ўзбекистон Президенти томонидан 21 август куни имзоланган қонунга биноан, меъёрий ҳужжатлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари – масъулияти чекланган жамиятлар, хусусий корхоналар ва кредит бюролари муҳрга эга бўлиши мажбурийлиги тўғрисидаги бандлар ўзгартирилди, деб хабар бермоқда«Газета.uz».

Кичик тадбиркорлик субъектлари учун муҳр мажбурийлиги бекор қилинди

Микрофирма ва кичик корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқ имтиёзлари жорий қилинмоқда

Бугунги кунда Ўзбекистонда микрофирма ва кичик корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этишни рағбатлантириш мақсадида кўплаб солиқ имтиёзлари берилган, деб хабар қилади Солиқ қўмитаси.

Тадбиркорлар куни тадбирини ўтказиш учун

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш

Юридик шахс ташкил этган ҳолда рўйхатдан ўтиш тартиби.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширилади.