Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сон карори

[ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека;

2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши;

3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хизмат;

2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 4-сон, 53-модда)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек кўп квартирали уйлар қуриш кўламларини кенгайтириш ҳисобига республика шаҳарларида яшаётган аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 16 январь,

14-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарорига
ИЛОВА

Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарори билан тасдиқланган «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) доирасида шаҳарларда кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун «Ипотека-банк» АТИБ томонидан буюртмачига кредитлар бериш тартибини, шунингдек кўп квартирали уйлардаги квартираларни устун даражада ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

банк — кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун буюртмачиларга кредитлар бериш, шунингдек кўп квартирали уйларни сотиб олиш учун қарз олувчиларга ипотека кредитларини расмийлаштириш йўли билан квартираларни сотиш функциялари юкланган ҳолда «Ипотека-банк» АТИБ;

буюртмачи — арзон кўп квартирали уйлар массивларини реконструкция қилиш ва қуриш, намунавий лойиҳалар бўйича зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини расмийлаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан техник назоратни амалга ошириш, шунингдек маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши функциялари юкланган ҳолда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» МЧЖ республика ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси;

бош пудратчи — коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустриясида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилиш бўйича Идоралараро тендер комиссияси томонидан Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилган, мазкур объектларни қуришда тажрибага ва тегишли моддий-техника базасига эга бўлган пудрат ташкилотлари иштирокида тендер савдолари ўтказиш якунлари бўйича аниқланадиган бош пудрат ташкилоти;

қурилишларнинг манзилли рўйхати — капитал қўйилмаларнинг ажратилган лимитлари доирасида ҳар йили буюртмачилар томонидан тузиладиган объектлар рўйхатини, шунингдек капитал қўйилмалардан фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлар ва харажатлар ҳажмларини ўз ичига оладиган молиявий ҳужжат;

кўп квартирали уйни реконструкция қилиш — кўп квартирали уйнинг архитектура-режалаштириш ечимларини ўзгартириш, қисман бузган, маънан эскирган конструкциялар ва муҳандислик асбоб-ускуналарини алмаштирган ҳолда қўшимча устига қуриш, ёнига қуриш (иморатлар қуриш);

махсус мақсадли ҳисоб рақамлари:

кўп квартирали уйдаги квартираларни сотишдан тушадиган ҳамда қарзларни ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қайтаришга йўналтириладиган тушумлар ҳисобига жамланадиган мақсадли маблағларни ҳисобга олиш учун буюртмачига очиладиган 22626-ҳисоб рақами;

буюртмачидан тушадиган ҳамда сотиб олинадиган асбоб-ускуна ва қурилиш материаллари, бажарилган ишлар учун субпудрат ташкилотларига, кредит ажратилаётган объект қурилишида банд бўлган ишловчиларга иш ҳақи тўлашга (шу жумладан жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ушлаб қолиш, ягона ижтимоий тўлов, ходимларнинг иш ҳақидан мажбурий суғурта бадаллари суммаси), автотранспорт хизматлари, механизмлардан фойдаланилган ҳолда кўрсатиладиган хизматлар учун ҳақ тўлашга, шунингдек тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш харажатларига (ёқилғи-мойлаш материаллари, табиий газ, электр энергияси, сув ва шу кабилар) ва кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатларга ҳақ тўлаш учун йўналтириладиган жамланадиган мақсадли маблағларни ҳисобга олиш учун пудратчига очиладиган 22626-ҳисоб рақами;

ҳудудий комиссия — кўп квартирали уйлардаги квартираларни яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга бириктириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия;

яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар — республика шаҳарларида яшайдиган ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшаётганлар ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифалари;

кўп квартирали уйлар — Дастур доирасида қўшимча муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан комплекс ҳолда қурилган шаҳарлардаги 5, 7 ва 9 қаватли арзон кўп квартирали уйлар;

ҳудудий комиссиянинг протокол қарори — ҳудудий комиссиянинг протокол шаклида расмийлаштирилган ҳамда банк томонидан квартирани сотиш ва ипотека кредити ажратиш учун асос ҳисобланадиган белгиланган тартибда қабул қилинган қарори;

қарз олувчи — яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган, кредит шартномасида белгиланган шартларда кўп квартирали уйдан квартира олиш учун ипотека кредити олган, ипотека кредитини қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган жисмоний шахс;

биргаликда қарз олувчи — қарз олувчининг эри (хотини), яқин қариндошлари, ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, болалари) ҳамда ипотека кредити ва унинг юзасидан фоизлар бўйича ҳар ойлик тўловларда қатнашувчи, шунингдек ипотека кредити бўйича солидар жавоб берувчи бошқа жисмоний шахслар;

дастлабки бадал — қарз олувчининг банкда очилган мақсадли жамғарма омонат ҳисоб рақамига қўйилган сотиб олинадиган квартира қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги пул маблағлари;

қонун асосидаги ипотека — ипотека шартномаси бўйича қарз олувчининг мажбуриятларини таъминлаш учун қўлланиладиган, қонун асосида ипотека ҳосил бўлишига олиб келадиган ва қонун асосида ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланадиган ипотека тури;

тўлов лаёқати — умумий даромадларни таҳлил қилишдан келиб чиқиб аниқланадиган қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш лаёқати.

3. Кўп квартирали уйни қуриш учун буюртмачига ер участкалари ажратиш тегишли шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилади. Кўп квартирали уй фойдаланишга топширилгандан кейин буюртмачи белгиланган тартибда мулк ҳуқуқини расмийлаштиради.

4. Қуйидагилар кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

банк томонидан ажратиладиган кредитлар;

ўзининг уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд ходимлари учун кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштиришда улуш қўшиб қатнашишга тайёрлигини билдирган нодавлат ташкилотларининг ўз маблағлари;

халқаро ва хорижий молиявий институтларнинг буюртмачига кредит ажратиш учун берилган кредитлари, шу жумладан грантлари ва инвестициялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.

5. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун буюртмачи банкнинг хизмат кўрсатадиган филиалида «талаб қилиб олинадиган» асосий депозит ҳисоб рақамига эга бўлиши керак.

6. Буюртмачининг кредитлари бўйича мажбуриятларни таъминлаш сифатида квартиралар аҳолига сотилгунига қадар кўп квартирали уйлардаги квартираларни келажакда сотишдан тушадиган маблағлар гарови қабул қилинади.

Кредитни таъминлаш суммаси берилган кредит, у бўйича ҳисобланган фоизлар суммасини тўлиқ қоплаши керак.

7. Пудратчиларга банк филиалларида буюртмачи томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш учун махсус мақсадли ҳисоб рақамлари очилади.

8. Кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилишни молиялаштиришда буюртмачи томонидан пул маблағлари унинг ссуда ҳисоб рақамларидан пудратчиларнинг махсус мақсадли ҳисоб рақамларига ўтказилади.

9. Буюрмтачиларнинг ссуда ва махсус мақсадли ҳисоб рақамлари судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, солиқ органлари ва бошқа органларнинг қарорлари, шунингдек уларнинг келиб чиқишидан қатъи назар, бошқа талаблар бўйича хатлаб қўйилмайди.

2-боб. Кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун молиялаштириш ва буюртмачига кредит ажратиш тартиби

1-§. Буюртмачига кредитларни расмийлаштириш ва бериш тартиби

10. Ушбу Низомга мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда намунавий лойиҳа бўйича келишилган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилинган ҳолда «тайёр ҳолда топшириш» шартларида кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун банк қайтариш, тўлаш, таъминлаш, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартларида буюртмачига кредитлар беради.

11. Кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун банк томонидан буюртмачига ажратиладиган кредит миқдори «тайёр ҳолда топшириш» шартларида қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уй қийматининг 95 фоизигача миқдорда белгиланади.

12. Кредитдан фойдаланиш муддати қурилиш ишларини ёки реконструкция қилишни амалга ошириш муддатидан келиб чиқиб, бироқ икки йилдан ортиқ бўлмаган муддатга белгиланади. Бунда қурилиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга кредитни ва у бўйича фоизни қайтаришга имтиёзли давр берилади.

13. Кўп квартирали уйни қуриш ёки реконструкция қилиш учун кредит бўйича буюртмачига фоиз ставкаси миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида кредит шартномаси билан белгиланади.

14. Кредитни олиш учун буюртмачи томонидан банкнинг хизмат кўрсатувчи филиалига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

кредитнинг мақсадлари, таъминлаш, муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда кредит олишга буюртманома;

қурилишларнинг тасдиқланган манзилли рўйхати, қурилишларнинг титул рўйхати ҳамда ишлаб чиқариш ва қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш жадваллари;

ҳокимнинг шаҳарларда кўп квартирали уй қуриш учун ер участкаси ажратилганлигини ёки реконструкция қилинаётган объектга бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган қарори;

белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан берилган давлат экспертизасининг хулосаси нусхаси;

қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатноманинг нусхаси;

пудрат қурилиш ташкилотининг қурилиш таваккалчиликлари суғурта шартномаси ва суғурта полиси;

охирги ҳисобот санасига молиявий ҳисоботлар;

бошқа банклар олдидаги қарздорлик ва бошқа банкларда маблағлар борлиги тўғрисидаги маълумотномалар;

қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уйдаги қаватлар сони, ҳар бир квартиранинг умумий ва турар жой майдони ҳажми, квартира умумий майдонининг ҳар 1 кв.м қиймати, шунингдек ҳар бир квартиранинг қиймати кўрсатилган маълумотнома;

буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган пудрат шартномаси нусхаси;

давлат экологик экспертизаси хулосасининг нусхаси.

15. Банк ушбу Низомнинг 14-бандида санаб ўтилган, буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлдирилишининг мувофиқлигини ўрганади ва ажратиладиган кредит миқдорини улар асосида белгилайди.

16. Банк, кредит буюртманомасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, буюртманомани қондириш ёки уни асосли рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Кредит буюртманомасини кўриб чиқиш муддати ушбу буюртманома ва мазкур Низомнинг 14-бандида санаб ўтилган унга илова қилинган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб уч банк кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

17. Кўп квартирали уйлардаги квартираларни келгусида сотишдан тушган барча маблағлар кўп квартирали уйлар фойдаланишга топширилгандан кейин акцептсиз тартибда дастлаб кредит учун фоизни ундиришга, сўнгра эса асосий қарзни қайтаришга йўналтирилади. Ушбу шарт кредит шартномасида ва гаров шартномасида ҳисобга олиниши керак.

18. Кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун буюртмачига кредит бериш ҳар бир кўп квартирали уйнинг номи ва рақами кўрсатилган ҳолда, буюртмачининг номига алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш йўли билан амалга оширилади.

19. Буюртмачига кредит ажратиш босқичма-босқич молиялаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш жадваллари асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:

аванс бериш буюртмачининг ссуда ҳисоб рақамидан тўлов топшириғи асосида, пудрат шартномасида назарда тутилган миқдорда амалга оширилади;

буюртмачи томонидан бажарилган ишларнинг тасдиқланган далолатномаси тақдим этилгандан кейин олдин берилган аванслар мутаносиб тарзда ушлаб қолиниши ҳисобга олинган ҳолда тўловнинг навбатдаги суммаси ажратилади.

20. Амалда бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги маълумотномалар — счёт-фактуралар буюртмачи томонидан банкка бир ойда икки марта, ҳар ойнинг 3 ва 18-кунигача тақдим этилади.

21. Буюртмачи маълумотномаларда — счёт-фактураларда кўрсатилган амалда бажарилган ишлар ҳажмларининг амалда бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги маълумотларга ва тўлов топшириқномаларига қатъий мувофиқлиги учун жавоб беради.

22. Буюртмачини таъминлашга харажатлар ссуда ҳисоб рақамидан унинг «талаб қилиб олинадиган» асосий депозит ҳисоб рақамига амалга оширилади.

23. Буюртмачига амалда бажарилган ишлар ҳажмларига мувофиқ бўлмаган, шунингдек лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилмаган ишлар ҳажмига ҳужжатларнинг тўлов учун тақдим этилиши тақиқланади.

24. Шаҳарларда кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун буюртмачини молиялаштириш ва унга кредит ажратиш тартиби ушбу Низомга 1-иловадагисхемага мувофиқ амалга оширилади.

2-§. Кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш тартиби

25. Кўп квартирали уйни қуриш ёки реконструкция қилиш учун буюртмачига берилган кредитларни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш буюртмачи томонидан банк филиалларида махсус мақсадли ҳисоб рақамлари очиш йўли билан квартираларни сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Бунда тушган пул маблағлари биринчи навбатда кредит бўйича ҳисобланган фоизларни қайтаришга, сўнгра эса кредит бўйича асосий қарзни қайтаришга йўналтирилади.

26. Буюртмачи кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотишдан тушадиган маблағларни жамлаш учун ҳар бир объектга алоҳида унинг учун махсус мақсадли ҳисоб рақами очиш тўғрисида банк филиалига аризани тақдим этади.

27. Банк буюртмачининг аризаси асосида ҳар бир объект бўйича алоҳида белгиланган тартибда махсус мақсадли ҳисоб рақами очади.

28. Кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун буюртмачига берилган кредитлар бўйича фоизларни ўтказиш ҳар куни амалга оширилади ва банкнинг кредити ҳисобига қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уйларнинг квартираларини сотишдан тушаётган маблағлар ҳисобига кредит шартномасида белгиланган муддатларда ундирилади.

29. Буюртмачиларга кредитлар бериш учун банкда очиладиган АТ «Халқ банки»нинг депозит ҳисоб рақами бўйича фоизларни ўтказиш банкнинг кредити ҳисобига қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уйларнинг квартираларини сотишдан тушаётган маблағлар ҳисобига кўп квартирали уй фойдаланишга топширилгандан кейин ҳақ тўланган ҳолда ҳар куни амалга оширилади.

30. Кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш даврида айланма маблағларни тўлдириш учун буюртмачига ва пудратчига берилган кредитлар ва ҳисобланган фоизлар буюртмачига ва пудратчига очилган махсус мақсадли ҳисоб рақамларидан тўланади.

31. Кўп квартирали уй қийматининг 5 фоизи миқдоридаги сумма бир қисмининг кафолат муддати (ҳокимнинг кўп квартирали уйни фойдаланишга топшириш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин 12 ой) тамом бўлгунга қадар 22626 — «Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» молиялаштиришнинг махсус депозит ҳисоб рақамида сақланади.

3-§. Кредитлардан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг ўз вақтида қайтарилиши мониторингини олиб бориш тартиби

32. Мониторинг давомида берилган кредитдан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланган тақдирда, банк бошқа мақсадларда фойдаланилган кредитларни ва ҳисобланган пеняларни кредит шартномасига мувофиқ муддатидан олдин ундириш чора-тадбирларини кўради.

33. Кредитлардан бошқа мақсадларда фойдаланган буюртмачига нисбатан банк томонидан қўлланиладиган жавобгарлик чоралари кредит шартномасида белгиланиши керак.

34. Асосий қарз ва у бўйича ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтарилмаганда банк кредитни қайтаришни таъминлаш чоралари кўрилишини талаб қилади.

35. Агар кредитни ўз вақтида ундириш юзасидан кўрилган чоралар зарур натижани бермаса ҳамда кредитни буюртмачи томонидан ўз вақтида ёки тўлиқ бўлмаган ҳажмда қайтарилиши хавфи юзага келса, берилган кредит ва у бўйича ҳисобланган фоизлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муддатидан олдин ундириб олинади.

3-боб. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларни аниқлаш тартиби

36. Кўп квартирали уйдаги квартираларни ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотишда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларни аниқлаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.

37. Квартираларни жисмоний шахсларга, устун даражада ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва республика шаҳарларида яшайдиган, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига бириктириш протокол қарорини расмийлаштириш йўли билан намунавий таркиби ушбу Низомга 3-иловада келтирилган ҳудудий комиссия томонидан амалга оширилади.

38. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларни бириктириш ҳудудий комиссия томонидан қуйидаги мезонлардан бири мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:

а) ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара (аренда), бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаш;

б) бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш;

в) кўп болали оила;

г) она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;

д) ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

е) оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;

ж) турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги.

39. Кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш учун турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс ҳудудий комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ариза;

б) қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

в) уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахснинг ушбу Низомнинг 38-бандиталабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс жавоб беради.

40. Ҳужжатлар ҳудудий комиссия томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсга тилхат билан топширилади.

Аризалар уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида квартира берилишига аризаларнинг алоҳида журналида рўйхатдан ўтказилган ҳолда электрон реестрга киритилади.

Аризалар журналга изчил равишда, улар олинганлигига қараб киритилади.

Аризани уни дастлаб журналда рўйхатдан ўтказмасдан кўриб чиқиш тақиқланади. Ҳудудий комиссия аризаларни улар тушишига қараб ва журналда рўйхатдан ўтказиш навбатига кўра кўриб чиқиши шарт.

Ҳудудий комиссия уй-жой шароитларини яхшилашга берилган аризаларни ҳафтада камида бир марта кўриб чиқади.

Кўп квартирали уйдаги квартираларни сотишда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларни танлаш ҳудудий комиссия томонидан шаффофлик принципи бўйича амалга оширилади.

41. Ҳудудий комиссия ушбу Низомнинг 39-бандига мувофиқ уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишда жисмоний шахснинг тўловга лаёқатини (жисмоний шахснинг, унинг оила аъзоларининг ва биргаликда қарз олувчи бошқа жисмоний шахсларнинг даромадлари манбаларини), шунингдек унинг ушбу Низомнинг 38-банди талабларига мувофиқлигини ўрганади ва текширади.

Ўрганиш натижалари бўйича ҳудудий комиссия томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсга кўп квартирали уйдаги квартирани бириктириш ёхуд рад этишнинг аниқ ва асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида протокол қарорини қабул қилади.

42. Ҳудудий комиссиянинг протокол қарорида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахснинг тўловга лаёқати, шунингдек унга бириктирилган квартиранинг реквизитлари (кўп квартирали уйнинг манзили, рақами, квартиранинг рақами ва хоналар сони) акс эттирилиши керак.

43. Ушбу Низомнинг 38-бандида келтирилган асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда, шунингдек агар тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 39-бандиталабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда квартирани бириктириш рад этилиши мумкин.

44. Ушбу Низомнинг 43-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича квартирани бириктиришнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.

45. Квартирани бириктириш рад этилиши тўғрисида протокол қарори қабул қилинган тақдирда ҳудудий комиссиянинг котиби икки иш куни мобайнида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсга рад этишнинг аниқ сабаблари ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришномани юборади (топширади), шунингдек ҳудудий комиссия протокол қарорининг нусхасини банкнинг тегишли филиалига юборади.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс квартирани бириктириш рад этилиши сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат, квартирани бириктириш рад этилиши тўғрисида ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

46. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс томонидан берилган ариза рад этилиши тўғрисидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин кўриб чиқилмайди.

47. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ва квартирани бириктириш рад этилган ҳамда аризаси ушбу Низомнинг 46-банди асосида кўриб чиқилмаган жисмоний шахс кейинги йилда кўп квартирали уйлардаги квартирани бириктириш тўғрисида такрорий ариза беришга ҳақлидир.

48. Ҳудудий комиссия ҳар йили:

уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларнинг жорий йил Дастури доирасида қурилаётган кўп квартирали уйлардаги барча квартираларни бириктиришни 1 февралгача бўлган муддатда тугаллайди;

бўлажак йилда қуриладиган кўп квартирали уйдаги барча квартираларга потенциал қарз олувчиларнинг тўлиқ рўйхати билан биргаликда ҳудудий комиссиянинг протокол қарорини 1 апрелгача банкка тақдим этади.

49. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс дастлабки бадал маблағларини унга квартира бириктирилгандан кейин 60 календарь кундан кечикмай 20406-сон алоҳида жамғарма депозит ҳисоб рақамига тўлайди.

50. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс томонидан кўрсатиб ўтилган муддатларда квартира қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал тўланмаган тақдирда ҳудудий комиссиянинг квартирани ушбу жисмоний шахсга бириктириш ҳақидаги протокол қарори ўз кучини йўқотади. Бунда ушбу жисмоний шахс кейинги йилда ҳудудий комиссияга квартирани бириктириш бўйича аризани такроран беришга ҳақлидир.

4-боб. Квартираларни уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга сотиш тартиби

1-§. Кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотишни расмийлаштириш

51. Кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиш ҳуқуқи буюртмачи томонидан банкка берилади.

52. Буюртмачи кўп квартирали уй фойдаланишга топширилгандан кейин барпо этилган уйга кадастр ҳужжатларини расмийлаштиради ва банкка топшириқ шартномаси ва бош ишончнома асосида квартираларни сотиш ҳуқуқини беради. Бунда буюртмачи банкни олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун барча зарур ҳужжатлар, шу жумладан коммунал тўловлар бўйича қарздорлик йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома билан таъминлайди.

53. Кўп квартирали уйлардаги квартиралар жисмоний шахснинг дастлабки бадали маблағлари ва ипотека кредити ҳисобига ёки кўп квартирали уйдаги квартираларни сотиб олишга юридик шахс — иш берувчидан олинган маблағлар ҳисобига ҳудудий комиссиянинг протокол қарори асосида квартиралар уларга бириктирилган жисмоний шахсларга сотилади.

54. Квартираларни сотиш кўп квартирали уйни қуриш ёки реконструкция қилишни молиялаштириш бўйича харажатлар ҳисобга олинган ва уларни сотиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда ҳар бир квартиранинг қиймати тўғрисидаги маълумотномалар асосида буюртмачи томонидан тақдим этилган нархлар бўйича амалга оширилади.

55. Квартиранинг олди-сотди шартномаси банк билан қарз олувчи ўртасида расмийлаштирилади ҳамда белгиланган тартибда нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

56. Квартиранинг нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномасида банкнинг кредитларидан фойдаланиб квартирани сотиш шартлари, шунингдек квартира қарз олувчининг квартирага мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб банкнинг гаровида туриши керак.

Квартиралар жисмоний шахснинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобига ёки юридик шахс — иш берувчининг маблағлари ҳисобига сотиб олинганда квартирага мулк ҳуқуқи нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномаси билан расмийлаштирилади.

57. Кўп қаватли уйдаги квартирага қарз олувчининг мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси қонун асосида айни бир вақтда ипотеканинг давлат рўйхатидан ўтказилишини расмийлаштиради.

58. Қонун асосида ипотеканинг давлат рўйхатидан ўтказилиши алоҳида ариза берилмасдан ва рўйхатдан ўтказиш йиғими тўланмасдан амалга оширилади.

2-§. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга ипотека кредитини расмийлаштириш ва бериш тартиби

59. Кўп квартирали уйдан квартира сотиб олиш учун ипотека кредитлари уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга кўп квартирали уй фойдаланишга топширилгандан кейин берилади.

60. Ушбу Низомга мувофиқ ипотека кредитлари банк томонидан қайтариш, мақсадли фойдаланиш, тўлаш таъминланганлик ва муддатлилик шартларида кўп квартирали уйдаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилади.

61. Банк томонидан бериладиган ипотека кредити миқдори кредит ресурслари манбаидан қатъи назар, (халқаро ва хорижий молиявий институтларнинг грантлари, инвестициялари бундан мустасно) кўп квартирали уйдаги квартиралар қийматининг кўпи билан 75 фоизни ташкил этади.

62. Кўп квартирали уйдаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга 20 йил муддатга , шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан, дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади. Бунда олтинчи йилдан бошлаб фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит олиш учун жисмоний шахс томонидан ариза тақдим этилган санада амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб белгиланади ва кредит шартномасида қайд этилади.

63. Ипотека кредити ҳисобига кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олаётган жисмоний шахс турар жой фойдаланишга топширилгандан кейин банк филиалига ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчи)нинг паспорти;

б) қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчилар)нинг молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

64. Қуйидагилар қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳисобланади:

доимий иш жойига эга бўлган фуқаролар учун — белгиланган шакл бўйича иш берувчи томонидан берилган охирги 12 ойдаги даромадлар (12 ойдан кам ишланган тақдирда — ишлаб берилган давр учун) тўғрисидаги маълумотнома;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган даромадларнинг бошқа манбаларига эга бўлган фуқаролар учун (шу жумладан деҳқон-фермер хўжаликлари бошлиқлари ёки якка тартибдаги тадбиркорлар учун) — улар яшайдиган жой бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ойдаги даромадлар тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари.

65. Ушбу Низомнинг 63 ва 64-бандларига мувофиқ ипотека кредити олиш учун қарз олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш банк томонидан уч иш куни мобайнида кредит сиёсати талабларига мувофиқ амалга оширилади.

66. Қарз олувчи томонидан банкка тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 63 ва 64-бандлари талабларига мувофиқ бўлмаганда банк ипотека кредити беришни рад этиш ҳуқуқига эга.

67. Банк томонидан ипотека кредити бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда банк бундай қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида бу ҳақда рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатиб қарз олувчига ёзма шаклда хабар қилади.

68. Банк томонидан ижобий қарор қабул қилингандан кейин:

банк бир кун муддатда қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчига хабар

Энг қиммат тўлов 25 баробар!

Барча йўналишлар бўйича қўшимча контрактнинг аниқ миқдорлари ҳақида маълумот. Энг қиммат тўлов 25 баробар!

Аввалроқ, 2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сонли қарори қабул қилингани ва унда қўшимча контрактларнинг оширилган миқдори тасдиқлангани ҳақида маълумот берган эдим.

 

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида тўлов-контракт асосида белгиланган квотадан ташқари олий таълим муассасаларига қўшимча равишда қабул қилиш бўйича тартиб ишлаб чиқди.

 

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига 4 баллгача етмаган абитуриентлар учун қуйидагича миқдор белгиланган эди:

 

1 баллгача етмаган абитуриентлар учун – 1,5 баробар;

 

1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун – 2,0 баробар;

 

2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун – 2,5 баробар;

 

3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун – 3,0 баробар.

 

Давлат комиссиясининг тартибига мувофиқ, барча таълим соҳаси ва таълим йўналишлари бўйича 4 баллдан ортиқ балл етмаган, энг юқори баллнинг 30% (68,0 балл)дан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.

 

Оширилган тўлов-контракт миқдорларига назар ташласак, энг қиммат тўлов ҳуқуқ йўналишида эканлигини кўриш мумкин. Унга кўра, юриспруденция йўналиши бўйича қўшимча-контрактда ўқиш истагини билдирганлар биринчи ўқув йили учун 25 баравар миқдорида контракт тўлаши лозим бўлади. Бу бугунги кунда 246 млн. 250 минг сўмни ташкил этмоқда.

 

ЭСЛАТМА: ушбу оширилган контракт миқдори фақат биринчи йил учун тўланади. Кейинги йилларда ҳамма қатори оддий миқдордаги контракт тўланади.

 

Барча миқдорлар билан қуйида танишишингиз мумкин:№ Шифр Таълим соҳаси ва таълим йўналишлари Амалда ўрнатилган миқдорга нисбатан оширилган тўлов- контракт миқдори (баробар ҳисобида)

110 000 Педагогика 10

1. 5110100 Математика ўқитиш методикаси 10

2. 5110200 Физика ва астрономия ўқитиш методикаси 10

3. 5110300 Кимё ўқитиш методикаси 10

4. 5110400 Биология ўқитиш методикаси 10

5. 5110500 География ўқитиш методикаси 10

6. 5110600 Тарих ўқитиш методикаси 10

7. 5110700 Информатика ўқитиш методикаси 10

8. 5110800 Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси 10

9. 5110900 Педагогика ва психология 10

10. 5111000 Касб таълими (йўналишлар бўйича) 10

11. 5111100 Мусиқа таълими 10

12. 5111200 Ўзбек тили ва адабиёти 10

13. 5111300 Она тили ва адабиёти (тиллар бўйича) 10

14. 5111400 Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича) 10

15. 5111500 Чақириққача ҳарбий таълим 10

16. 5111600 Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими 10

17. 5111700 Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш 10

18. 5111800 Мактабгача таълим 10

19. 5111900 Дефектология 10

20 5112000 Жисмоний маданият 10

21 5112100 Меҳнат таълими 10

 

120 000 Гуманитар фанлар

22 5120100 Филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича) 15

23 5120200 Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича) 15

24 5120300 Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) 15

25 5120400 Археология 10

26 5120500 Фалсафа 10

27 5120600 Диншунослик 10

28 5120700 Жаҳон сиёсати (минтақалар бўйича) 15

29 5120800 Шарқ фалсафаси ва маданияти 15

30 5120900 Ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти 15

 

130 000 Математика

31 5130100 Математика 10

32 5130200 Амалий математика ва информатика 10

140 000 Табиий фанлар 10

33 5140100 Биология (турлари бўйича) 10

34 5140200 Физика 10

35 5140300 Механика 10

36 5140400 Астрономия 10

37 5140500 Кимё 10

38 5140600 География 10

39 5140700 Гидрометеорология 10

40 5140800 Геология 10

41 5140900 Геофизика 10

42 5141000 Тупроқшунослик 10

43 5141100 Гидрология (тармоқлар бўйича) 10

 

150 000 Санъат

44 5150100 Бастакорлик санъати 10

45 5150200 Санъатшунослик (турлари бўйича) 10

46 5150300 Актёрлик санъати (турлари бўйича) 10

47 5150400 Режиссёрлик (турлари бўйича) 10

48 5150500 Дирижёрлик (турлари бўйича) 10

49 5150600 Вокал санъати (турлари бўйича) 10

50 5150700 Чолғу ижрочилиги (турлари бўйича) 10

51 5150800 Рангтасвир (турлари бўйича) 10

52 5150900 Дизайн (турлари бўйича) 10

53 5151000 Графика (турлари бўйича) 10

54 5151100 Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича) 10

55 5151200 Амалий санъат (турлари бўйича) 10

56 5151300 Хореография (турлари бўйича) 10

57 5151400 Техногенсанъат(турлари бўйича) 10

58 5151500 Кино-телеоператорлик 10

59 5151600 Халқ ижодиёти (турлари бўйича) 10

60 5151700 Маданият ва санъат муассасасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш 10

61 5151800 Санъатда анимациявий ва мультимедиявий лойиҳалаш 10

 

210 000 Социология ва психология

62 5210100 Социология 15

63 5210200 Психология (фаолият турлари бўйича) 15

220 000 Журналистика ва ахборот

64 5220100 Журналистика (фаолият турлари бўйича) 15

65 5220300 Архившунослик 10

230 000 Иқтисод

66 5230100 Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 20

67 5230200 Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 20

68 5230300 Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш (тармоқлар бўйича) 20

69 5230400 Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 20

70 5230500 Божхона иши (фаолият турлари бўйича) 20

71 5230600 Молия 20

72 5230700 Банк иши 20

73 5230800 Солиқлар ва солиққа тортиш 20

74 5230900 Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича) 20

75 5231000 Хорижий мамлакатлар иқтисодиёги ва мамлакатшунослик (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) 20

76 5231100 Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича) 20

77 5231200 Суғурта иши 20

78 5231300 Пенсия иши 20

79 5231400 Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 20

80 5231500 Баҳолаш иши20

81 5231600 Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси 20

82 5231700 Кадрлар менежменти 20

83 5231800 Ижтимоий соҳа ва инсон ресурслари менежменти 20

84 5231900 Корпоратив бошқарув 20

85 5232000 Давлат бюджетининг ғазна ижроси 20

86 5232100 Корпоратив молия 20

 

240 000 Ҳуқуқ

87 5240100 Юриспруденция (фаолият турлари бўйича) 25

88 5240200 Юриспруденция (Ислом ҳуқуқи) 25

310 000 Муҳандислик иши

90 5310100 Энергетика (тармоқлар бўйича) 10

91 5310200 Электр энергетикаси (тармоқлар ва йўналишлар бўйича) 10

92 5310300 Металлургия 10

93 5310400 Ҳаво кемаларидан техник фойдаланиш 10

94 5310500 Автомобилсозлик ва тракторсозлик 10

95 5310600 Ерусти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (транспорт турлари бўйича) 10

96 5310700 Электр техникаси, электрмеханикаси ва электртехнологиялари (тармоқлар бўйича) 10

97 5310800 Электроника ва асбобсозлик (тармоқлар бўйича) 10

98 5310900 Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти (тармоқлар бўйича) 10

99 5311000 Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича) 10

100 5311500 Геодезия, картография ва кадастр (функциялари бўйича)10

101 5311600 Кончилик иши (фаолият турлари бўйича) 10

102 5311700 Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси (кон турлари бўйича) 10

103 5311800 Гидрогеология ва муҳандислик геологияси 10

104 5311900 Нефть ва газ конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш

105 5312000 Нефть-газни қайта ишлаш саноати объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш15

106 5312100 Энергоаудиг ва саноат корхоналарининг энергетик текшируви 15

107 5312200 Кончилик электрмеханикаси 10

108 5312300 Маркшейдерлик иши 10

109 5312400 Муқобил энергия манбалари (турлари бўйича) 10

110 5312500 Энергия машинасозлиги (тармоқлар бўйича) 10

111 5312600 Мехатроника ва робототехника 10

112 5312700 Интеллектуал муҳандислик тизимлари 10

113 5312800 Қуймакорлик технологиялари 10

114 5312900 Лазер технологиялари ва оптоэлектроника 10

115 5313000 Биотиббиёт муҳандислиги 10

116 5313100 Автомобиль транспорти, йўл-қурилиш машиналари ва жиҳозларининг эксплуатацияси 10

320 000 Ишлаб чиқариш технологиялари

117 5320100 Материалшунослик ва янги материаллар технологияси (тармоқлар бўйича) 10

118 5320200 Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш 10

119 5320300 Технологик машиналар ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича) 10

120 5320400 Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) 10

121 5320500 Биотехнология (тармоқлар бўйича) 10

122 5320800 Матбаа ва қадоқлаш жараёнлари технологияси 10

123 5320900 Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси (ишлаб чиқариш турлари бўйича) 10

124 5321000 Озиқ-овқат технологияси (маҳсулот турлари бўйича) 10

125 5321100 Ноёб ва радиоактив металлар рудаларини қазиб олиш, қайта ишлаш техникаси ва технологияси 10

126 5321200 Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси (хомашё турлари бўйича) 10

127 5321300 Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси 15

128 5321400 Нефть-газкимё саноати технологияси 15

129 5321500 Технологиялар ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича) 10

130 5321600 Енгил саноат технологиялари ва жиҳозлари 10

131 5321700 Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари 10

132 5321800 Резинотехника буюмлари ишлаб чиқариш технологияси 10

133 5321900 Электрон аппаратураларни ишлаб чиқариш технологияси 10

 

330 000 Компьютер технологиялари ва информатика

134 5330100 Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти 15

135 5330200 Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 15

136 5330300 Ахборот хавфсизлиги (соҳалар бўйича) 15

137 5330400 Компьютер графикаси ва дизайн 15

138 5330500 Компьютер инжиниринги ("Компьютер инжиниринги”, "АТ-Сервис”, "Ахборот хавфсизлиги”, "Мультимедиа технологиялари”) 15

139 5330600 Дастурий инжиниринг 15

 

340 000 Арихтектура ва қурилиш

140 5340100 Архитектура (турлари бўйича) 10

141 5340200 Бино ва иншоотлар қурилиши (турлари бўйича) 10

142 5340300 Шаҳар қурилиши ва хўжалиги 10

143 5340400 Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (турлари бўйича) 10

144 5340500 Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш 10

145 5340600 Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (транспорт иншоотлари турлари бўйича) 10

146 5340700 Гидротехника қурилиши (турлари бўйича) 10

147 5340800 Автомобиль йўллари ва аэродромлар 10

148 5340900 Кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш 10

149 5341000 Қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш 10

150 5341100 Қиймат инжиниринги 10

151 5341200 Сув таъминоти ва канализация тизимларини лойиҳалаштириш ва эксплуатацияси 10

152 5341300 Коммунал инфратузилма ва уй-жон коммунал хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш 10

153 5341400 Автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш 10

154 5341500 Шаҳар йўллари ва кўчалари 10

350 000 Алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникацня технологияларн

155 5350100 Телекоммуникация технологиялари ("Телекоммуникациялар”, "Телерадиоэшиттириш”, "Мобиль тизимлар”) 15

156 5350200 Телевизион технологиялар ("Аудиовизуал технологиялар”, "Телестудия тизимлари ва иловалари”) 15

157 5350300 Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиет ва менежмент 20

158 5350400 Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими 10

159 5350500 Почта алоқаси технологияси 15

160 5350600 Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик 15

161 5350700 Радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар (тармоқлар бўйича) 15

162 5350800 Телевидение, радиоалоқа ва радиоэшиттириш 15

163 5350900 Мобиль алоқа тизимлари 15

164 5351000 Аудио-видео технологиялар 15

165 5351100 Махсус ёритиш технологиялари 15

 

410 000 Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

166 5410100 Агрокимё ва агротупроқшунослик 10

167 5410200 Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича) 10

168 5410300 Ўсимликлар ҳимояси ва карантини 10

169 5410400 Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги 10

170 5410500 Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси 10

171 5410600 Зоотехния (турлари бўйича) 10

172 5410700 Ер тузиш ва ер кадастри 10

173 5410800 Ўрмончилик ва ўрмон мелиорацияси 10

174 5410900 Ипакчилик 10

175 5411000 Мева-сабзавотчилик ва узумчилик 10

176 5411100 Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси 10

177 5411200 Манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш 10

 

420 000 Қишлоқ хўжалигида менежмент

178 5420100 Қишлоқ хўжалигида менежмент 10

 

430 000 Қишлоқ хўжалик техникаси

179 5430100 Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш 10

180 5430200 Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш 10

 

440 000 Ветеринария

181 5440100 Ветеринария 10

 

450 000 Ирригация ва мелиорация

182 5450100 Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш 10

183 5450200 Сув хўжалиги ва мелиорация 10

184 5450300 Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш 10

185 5450400 Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш 10

186 5450500 Мелиоратив гидрогеология 10

 

510 000 Соғлиқни сақлаш

187 5510100 Даволаш иши 20

188 5510200 Педиатрия иши 20

189 5510300 Тиббий профилактика иши 20

190 5510400 Стоматология (йўналишлар бўйича) 20

191 5510500 Фармация (турлари бўйича) 20

192 5510600 Саноат фармацияси (турлари бўйича) 20

193 5510700 Олий ҳамширалик иши 10

194 5510800 Ҳарбий тиббиёт 20

195 5510900 Тиббий-биологик иш 20

 

520 000 Ижтимоий таъминот

196 5520100 Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича) 15

 

610 000 Хизмат кўрсатиш соҳаси

197 5610100 Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича) 15

198 5610200 Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш 15

199 5610300 Туризм (фаолият йўналишлари бўйича) 15

200 5610400 Ижтимоий-маданий фаолият 15

201 5610500 Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) 10

202 5610600 Хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси (хизмат кўрсатиш тармоқлари бўйича) 15

 

620 000 Транспорт 15

203 5620100 Ташишларни ташкил этиш ва транспорт логистикаси (транспорт турлари бўйича) 15

204 5620200 Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш 15

205 5620300 Транспорт логистикаси (автомобиль транспорти) 15

 

630 000 Атроф-муҳит муҳофазаси

206 5630100 Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 10

 

640 000 Ҳаётий фаолият хавфсизлиги 10

207 5640100 Ҳаётий фаолият хавфсизлиги 10