Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида

Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида

ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 353-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси билан Бельгия Қироллиги ўртасида иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал солиқлари тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида 1996 йил 14 ноябрдаги Конвенцияга ўзгартишлар киритиш ҳақида 2015 йил 18 февралда Брюссель шаҳрида имзоланган Протокол, унга 1998 йил 17 апрелдаги Қўшимча протокол билан киритилган ўзгартишлари билан тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомилларини бажарганлиги тўғрисидаги тегишли билдиришномани юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни белгиланган тартибда таъминласин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 7 июль,
ПҚ-2366-сон

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: