Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Тижорат банкларининг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Тижорат банкларининг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Банк тизимининг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини янада ошириш, тижорат банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг инвестициявий фаоллигини рағбатлантириш, шунингдек умум қабул қилинган халқаро меъёр ва стандартларга мувофиқ банк фаолиятини ташкил этишни янада юқори даражага чиқишини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва мамлакатнинг тижорат банклари билан биргаликда Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва ликвидлилигини янада ошириш, уларнинг ресурс базасини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирлар иловага* мувофиқ маъқуллансин, унда:
* Илова рус тилидаги матнда берилган
халқаро меъёр ва стандартларга мувофиқ, шу жумладан депозит ва кредит сиёсати соҳасида республика банкларига нисбатан қўйилаётган меъёрий талабларни янада такомиллаштириш;
тижорат банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш, омонат ва депозитларнинг янги жозибадор турларини жорий қилиш йўли билан аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш пул маблағларини банк айланмасига кенг кўламда жалб этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: