Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 28-модда)
1. Иқтисодий иттифоқнинг Давлатлараро иқтисодий Қўмитаси давлат вакиллари ва мансабдор шахсларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисида 1997 йил 28 мартдаги Битимнинг амал қилишини тугатиш ҳақида МДҲ давлат бошлиқлари Кенгашининг мажлисида 2014 йил 10 октябрь куни Минск шаҳрида имзоланган Протокол тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро битимларни тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 19 августдаги 406-сонлиқарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 21 январь,
ПҚ-2287-сон

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: