Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / БАРЧА ХОҲЛОВЧИЛАР МУАССИСЛАР, РАҲБАРЛАР ВА БИЗНЕС-СУБЪЕКТЛАРНИНГ КЎЧМАС МУЛКИ ҲАҚИДА ИНТЕРНЕТДАН БИЛИБ ОЛАДИЛАР

БАРЧА ХОҲЛОВЧИЛАР МУАССИСЛАР, РАҲБАРЛАР ВА БИЗНЕС-СУБЪЕКТЛАРНИНГ КЎЧМАС МУЛКИ ҲАҚИДА ИНТЕРНЕТДАН БИЛИБ ОЛАДИЛАР

Бу Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» («Doing Business») ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича «Йўл харитаси»да назарда тутилган. Ҳужжат Президентнинг 13.07.2018 йилдагиПҚ–3852-сон қарори билан тасдиқланган.

Давлат тадбиркорлик субъектлари ҳақидаги қуйидаги маълумотларни Интернет тармоғида очиқ фойдаланиш учун жойлаштиришни режалаштирмоқда:

А)2018 йил августгача– юридик шахслар тўғрисидаги асосий ахборотни:

фирма номи;

идентификация рақами(эҳтимол, СТИР – таҳр.);

рўйхатдан ўтказилган санаси;

ташкилий-ҳуқуқий шакли;

манзили (жойлашган жойи);

директорлар ва муассислар ҳақидаги маълумотларни, уларнинг улушларини кўрсатган ҳолда.

Шуни қайд этиб ўтамизки, умуман олганда бугунги кунда Давстатқўм сайтида бундай ахборотмавжуд. Фақат унда юридик шахсларнинг директорлари (раҳбарлари) ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас, муассислар тўғрисидаги маълумотлар уларнинг улушларини кўрсатмаган ҳолда берилган.

Б)2018 йил сентябргача– тадбиркорлик субъектларининг мол-мулки қисмида Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва улар ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестридаги ахборотни.

Бунда мазкур реестрдаги маълумотлар масофадан туриб электрон тарзда актуаллаштирилади (янгиланади). Бу кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисида қоғоздаги гувоҳномаларни бекор қилиш имконини беради. Яъни реестр тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари тўғрисидаги ахборотнинг расмий манбаига айланади, унда мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги эса давлат томонидан кафолатланади.

Кўчмас мулк билан битимлар реал вақт (онлайн) режимида бериладиган ҳамда ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган реестрдан кўчирмалар асосида расмийлаштирилиши режалаштирилмоқда. Кўчирмада нотўғри ахборот қайд этилган ҳолда нотўғри маълумотлар асосида виждонан битим тузган томонларга компенсация тўлаш масаласи кўриб чиқилади.

norma.uz асосан Туман адлия бўлими бошлиғи

У.Р.Тўраев тайёрлади

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: