Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ СИЁСАТИНИ ТАКОМИИАЛШТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ СИЁСАТИНИ ТАКОМИИАЛШТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ ТЎҒРИСИДА

Солиқ тўловчиларнинг, шу жумладан қўшилган қиймат солиғи ва юридик шахсларнинг фойда солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш бўйича малакасини ошириш; солиқ ҳисоботини соддалаштириш ва унинг автоматлаштирилган бухгалтерия ҳисобини юритувчи дастурий маҳсулотлар билан интеграциялашувини таъминлаш;

солиқ маъмуриятчилигини, шу жумладан солиқларни тўлаш даврийлигини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини;
пенсияларни ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг персоналлаштирилган ҳисобини юритиш тартибини жорий қилиш;
б) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари танқидий қайта кўриб чиқилиши ва қисқартирилишини таъминласин;
в) маълумотлар базалари солиқ органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот-ресурс базасига интеграция қилинадиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхатини тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар муддатда вазирлик ва идораларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган маълумотлар базаларининг ишончлилигини ўргансин ҳамда уларнинг ишончлилигини таъминлаш бўйича "Йўл харитаси”ни ишлаб чиқсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда оммавий баҳолаш ўтказиш бўйича илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, юридик шахслар кўчмас мулкининг бозор қийматини аниқлаш механизмини жорий қилиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банки ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2018йил 1августга қадар муддатда стратегик режалаштириш ва прогнозлашнинг замонавий услубларидан фойдаланган ҳолда ва мазкур Фармонда солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича белгиланган чора-тадбирларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2019-2021 йилларга мўлжалланганасосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозини ишлаб чиқишни таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров:
2019йил учун бюджетномада ушбу Фармон билан белгиланган норма ва қоидаларни назарда тутсин;
2019йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тақдим этиш билан бир вақтда Вазирлар МаҳкамасигаЎзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларининг 2020-2021йилларга мўлжалланган ўрта муддатли бюджет йўналишларини киритсин;
2019-2021йилларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини ишлаб чиқишда хориждан жалб қилинадиган маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган сарф-харажатларни инобатга олмаган ҳолда унинг мутаносиблигини таъминласин.
8. Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги раҳбарлари, шунингдек, уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бюджет тизими бюджетларининг прогноз параметрлари бажарилиши учун шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
9. Молия-бюджет интизомини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон Республикаси бюджетининг баланслашган ижросини таъминлаш учун:
вазирликлар ва идоралар, ишончли бошқарувчилар, шунингдек, давлатнинг ишончли вакиллари 2019 йилдан бошлаб устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик бирлашмалари томонидан дивидендлар сўзсиз ҳисобланишини, шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат унитар корхоналари томонидан уларнинг соф фойдасидан 30 фоиз миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси
2018йил 1сентябрга қадар муддатда давлат мулки бўйича ижара тўловларининг минимал ставкаларини ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқсин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ йиғилишини, иш билан банд фуқароларнинг максимал қонунийлаштирилишини ва иш ҳақи фондини кўпайтиришни таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан келишилган ҳолда икки ой муддатда маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат солиқхизмати, молия ва бошқа органларнинг, шунингдек, улар мансабдор шахсларининг аниқ босқичма-босқич ҳаракатларини вақатъий жавобгарлигини назарда тутган ҳолда, солиқ солиш базасини кенгайтириш, бюджетга қўшимча тушум манбаларини аниқлаш, шунингдек, унинг мутаносиблигини ҳамда дефицит юзага келишига йўл қўймасликни таъминлаш бўйича туманлар ва шаҳарлар кесимида "Йўл хариталари”ни тасдиқласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш ишларини, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали тизимли равишда ташкил этсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ҳисоб палатаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки ой муддатда солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларига барҳам беришга, жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқларни ўз вақтида ва тўлиқ тўламаганлигиучун жавобгарлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш бўйича таклифлар киритсин.
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2018 йил 29 июнь

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: