Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ДАВЛАТ МУЛКИНИНГ ҚАЙСИ ОБЪЕКТЛАРИ ҲОКИМИЯТЛАР ҚАРОРИГА КЎРА ҲУСУСИЙЛАШТИРИЛАДИ?

ДАВЛАТ МУЛКИНИНГ ҚАЙСИ ОБЪЕКТЛАРИ ҲОКИМИЯТЛАР ҚАРОРИГА КЎРА ҲУСУСИЙЛАШТИРИЛАДИ?

ДАВЛАТ МУЛКИНИНГ ҚАЙСИ ОБЪЕКТЛАРИ ҲОКИМИЯТЛАР ҚАРОРИГА КЎРА ҲУСУСИЙЛАШТИРИЛАДИ?

 ДАВЛАТ МУЛКИНИНГ ҚАЙСИ ОБЪЕКТЛАРИ ҲОКИМИЯТЛАР ҚАРОРИГА КЎРА ҲУСУСИЙЛАШТИРИЛАДИ?

 

Президентнинг16.06.2017йилдаги ПҚ–3067-сон«Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»гиқарори имзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз,муқаддам Президентнинг 17.01.2017 йилдаги ПФ–4933-сон «Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармониқабул қилинган эди.Мазкур фармон билан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ностратегик давлат мулки объектларини, шу жумладан, давлат кўчмас мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган ҳолда "ноль” харид қиймати бўйича сотиш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилган.Қабул қилинган қарорда таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат рақобат қўмитаси вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан ҳамкорликда объектлар тоифаларининг тўлиқ хатлови ўтказилди.

 

Хатлов натижаларига кўра қуйидагилар тасдиқланди:

 

· хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки стратегик объектларининг ягона рўйхати;

· Президент ва Ҳукумат қарорларига биноан давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган давлат мулки объектлари рўйхати;

· Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинадиган давлат мулки объектлари рўйхатини аниқлаш мезонлари.

 

Давлат мулкининг ностратегик объектларини хусусийлаштириш бўйича таклифлар ва аризалар кейинчалик ҳокимлар томонидан маъқулланишидан олдин 6.10.2014 йилдаги279-сон ВМҚгамувофиқ тузилган ҳудудий танлов комиссиялари томонидан кўриб чиқилади(қарорларни қабул қилиш тартиб-таомиллари ҳақида батафсил схема орқали танишиш мумкин).

 

Ижобий қарор қуйидаги объектлар тоифасига нисбатан қабул қилиниши мумкин:

1)бино ва иншоотларининг умумий эгаллаган майдони 2000 кв.м.гача бўлган давлат мулкининг бўш турган ёки фойдаланилмаётган объектлари;

2)бино ва иншоотларининг умумий эгаллаган майдони 2000 кв.м.гача бўлган қурилиши тугатилмаган, тугатилиши учун молиявий манбаси бўлмаган объектлари;

3)бино ва иншоотларининг умумий эгаллаган майдони 2000 кв.м.гача бўлган тугатилиш жараёнида сотилмаган ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларига берилган объектлар;

4)хўжалик жамиятлари ёки бошқа ташкилотлардаги давлат улушлари (акциялари):

-асосий фондларининг баланс қийматиЭКИҲнинг 50 минг баробаридан ошмаган;

-ходимларининг ўртача йиллик сони 500 кишидан ошмаган.

 

Бунда Тошкент шаҳридаги объектларнинг хусусийлаштирилиши Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекслари билан келишилиши зарур, давлат органларининг ҳудудий бўлинмаларига бириктирилган объектлар (бутун республика бўйича)нинг хусусийлаштирилиши юқори турувчи республика органларининг розилиги билан амалга оширилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан«Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


/www.norma.uz/дан олинди.


У.Тўраев


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: