Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ҳайвонотга мансуб маҳсулот вахомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш васотиш бўйича норма ва қоидалар тасдиқланди

Ҳайвонотга мансуб маҳсулот вахомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш васотиш бўйича норма ва қоидалар тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Ҳайвонотга мансуб маҳсулот вахомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш васотиш бўйича ветеринария-санитария норма ва қоидалари тасдиқланди.

Ҳукуматнинг 2019 йил 8 майдаги қарори билан Ҳайвонотга мансуб маҳсулот вахомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш васотиш бўйича ветеринария-санитария норма ва қоидалари тасдиқланди.

Ҳужжатга мувофиқ, гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган транспортлар поли, идишлари силлиқ вамаҳсулот хусусиятларига ҳамда соғлиққа таъсир қилмайдиган материаллардан тайёрланган бўлиши, тозалаш вадезинфекция қилиш учун қулай бўлиши керак.

Сутнинг ҳарорати қайта ишлаш жойигача ташиш пайтида ва қайта ишлаш бошланишигача 8°C бўлиши керак.

Сут цистерналари ҳар сафар сутдан бўшатилганидан сўнг ювилиши вадезинфекцияланиши лозим.

Балиқ ишлаб чиқариш объектларида сув ўтказмайдиган, тозалаш, дезинфекция қилиш, сув оқиб чиқиши учун қулай пол қопламалари, сув оқиб чиқишини таъминловчи қурилмалар бўлиши шарт.

Балиқчилик маҳсулотлари тоза совутилган сувда кема бортида учкундан ортиқ бўлмаган муддатда сақланади.

Қуйидаги ҳолатларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:

сўйилиши ихтисослаштирилган вамини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;

белгиланмаган транспорт воситаларида етказиб берилган бўлса;

ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;

ихтисослаштирилган сўйиш корхонасининг Ф-200 шаклдаги маълумотномаси бўлмаса;

ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси бўлмаса;

оёқлари вабош қисми жун билан бирга бўлса, паррандаларнинг патлари юлинмаган бўлса;

хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган бўлса;

ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон базасига киритилмаган бўлса.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: