Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди.

Баъзи давлат органлари ваташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун 2019 йил 10 май куни президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Меҳнат кодексига ҳамда «Аҳолини ишбилан таъминлаш тўғрисида"ги қонунга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, Олий Мажлис депутатлари васенаторларининг ваколати тугаганидан сўнг уларни ишга жойлаштириш кафолатлари белгиланди.

«Судлар тўғрисида"ги қонунга Олий суд Пленуми томонидан Олий суд раисининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг конституцияга мувофиқлиги тўғрисида Конституциявий судга киритган тақдимномасини кўриб чиқишига оид қўшимча киритилди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга мувофиқ, эндиликда истироҳат боғларининг аттракционларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари ватехник норматив ҳужжатлар талабларини бузиш:

фуқароларга энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан (608 минг 190 сўмдан) 5 бараваригача (1 млн 13 минг 650 сўмгача);

мансабдор шахсларга эса— 5 бараваридан (1 млн 13 минг 650 сўмдан) 10 бараваригача (2 млн 27 минг 300 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: