Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

2 июнь 2018 йил 268-Қ

  Вилоят ҳокимининг 2018 йил 1 июндаги "Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-197-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

 

  Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги, (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 4-сон, 158-модда) "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 59-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги "Товарлар (ишлар, хизматлар) га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда) билан тасдиқланган Низом асосида Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг 2018 йил 25 апрелдаги 4-01-11/5245-сонли мурожаати, вилоят Молия бош бошқармасининг2017 йил 27июлдаги01-07-02-1569-сонли ва 2018 йил 2 майдаги 01-07-03-671-сонли, вилоят Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармасининг 2018 йил 4 майдаги 02/12-2181-сонли хулосаларини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Вилоят ҳокимининг 2018 йил 1 июндаги "Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-197-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

  2. Вилоят ҳокимининг мазкур қарори билан, Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари тасдиқланганлиги ҳамда 2018 йил 10 июндан жорий этилиши инобатга олинсин.

  3. Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси тизимидаги турар жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш корхоналари аҳолига ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласинлар.

  4. Туман ҳокимлиги Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўлими  (А.Тўрақулов)га ушбу қарорни "Орион” телестудияси ва "UCHQUDUQ” газеталарида расман эълон қилинишини;

маскур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими С.Хамроев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: