Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқ туман ҳокимлигининг Регламентига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Учқудуқ туман ҳокимлигининг Регламентига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Учқудуқ туман ҳокимлигининг Регламентига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва 1999 йил 29 мартдаги 140 сонли қарори билан тасдиқланган йўриқномага асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари, ҳукумат қарор ва фармойишлари, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари талаблари бажарилишини таъминлаш, туман ҳокимлиги аппарати фаолиятини такомиллаштириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н

1. Учқудуқ туман ҳокимлигининг Регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги аппарти ходимлари, бўлим бошлиқлари туман ҳокимлигининг Регламенти талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар

3. Учқудуқ туман ҳокимининг 2010 йил 28 майдаги "Учқудуқ туман ҳокимлигининг Регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 120-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосарлари ва ташкилий-назорат гуруҳи зиммаларига юклатилсин.

Туман ҳокими М.Ёрматов

Туман ҳокимининг 2012 йил

31 декабрдаги 422-сонли қарорига

илова

Учқудуқ туман ҳокимлигининг

РЕГЛАМЕНТИ

I. Умумий қоидалар.

1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 100, 101-моддалари, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори талаблари асосида туман ҳокимлигининг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Туман ҳокимлиги туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини амалга оширилишини, туманда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойишлари, вилоят ҳокимининг қарор, фармойишлари, халқ, депутатлари туман Кенгаши қарорлари ҳамда туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари, баённомалари, топшириқлари ижросини таъминлайди.

3. Давлат бошқаруви органларининг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотлар билан алоқаларини мувофиқлаштиради.

4. Туман ҳокимлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши олдида ҳисобот беради.

5. Туман ҳокимлиги ваколатларининг амалга оширилиши туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, туман ҳокимлигининг доимий комиссиялари, тегишли қарорлар билан ташкил этилган бошқа ишчи органларнинг ҳамда туман ҳокимлиги аппаратининг ташкилий-амалий иши билан таъминланади.

6. Туман ҳокимлиги фаолияти туман ҳокими томонидан ташкил этилади.

Туман ҳокими қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида ҳудуддаги барча органлар, корхона ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар чиқаради.

Туман ҳокимининг меъёрий тусдаги ёки муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари қарор шаклида қабул қилинади.

7. Туман ҳокимининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари фармойиш шаклида қабул қилинади.

8. Туман ҳокимлиги аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган "Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари аппаратларида иш юритииш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича йўриқнома" ҳамда ушбу регламентга амал қилади.

9. Махфий ҳужжатлар билан ишлаш тартиби махсус йуриқномалар билан белгиланади. Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари бўйича иш юритиш "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида амалга оширилади.

10. Ҳокимлик аппаратининг умумий бўлими туман ҳокими кўрсатмасига биноан ҳокимлик аппарати ходимларини Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда ҳокимликка келган бошқа меъёрий ҳужжатлар ҳамда мазкур регламент билан таништиради.

II.Туман ҳокимлиги аппаратининг тузилмаси.

1. Туман ҳокимлиги аппаратига ҳоким раҳбарлик қилади. Ҳоким Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган миқдорда биринчи ўринбосар ва ўринбосарларга эга бўлади.

Туман ҳокими ўринбосарлари ҳоким томонидан белгиланган вазифалар тақсимотига мувофиқ иш бажарадилар.

2. Туман ҳокимлиги аппарати ҳоким томонидан Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган намунавий тузилма асосида халқ депутатлари туман Кенгаши тасдиқлаган бюджет доирасида шакллантирилади.

III. Туман ҳокимлиги аппаратининг таркибий бўлинмалари.

1. Туман ҳокимлиги аппарати ҳоким ўринбосарлари, гуруҳлар, бўлимлар сингари таркибий бўлинмалардан иборат бўлади. Ушбу бўлинмалар фаолияти уларнинг раҳбарлари томонидан туман ҳокими қарори билан тасдиқланган Низомлар асосида ташкил этилади.

Туман ҳокимлиги аппарати:

-соҳалар ва ҳудудда ўтказилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш юзасидан ишлаб чиқилган мақсадли дастурларнинг амалда бажарилишини таъминлайди;

-ҳокимлик муҳокамасига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган муддатда ишлаб чиқилишини ташкил қилади. Юқори ташкилотлар ҳамда ҳоким қарор ва фармойишларининг маҳаллий бошқарув органлари ҳамда идоралари томонидан ўз вақтида бажарилишини таъминлайди ва назоратини ташкил қилади;

-бўлимлар ваколатига таъллуқли бўлган масалалар бўйича таҳлилий ҳужжатларни тайёрлайди ва ҳокимликка тушган ахборот, таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштиради.

2. Ижрочи қилиб бир неча ходим кўрсатилган тақдирда, исми шарифи биринчи бўлиб кўрсатилган масъул ходим ижро учун жавобгар ҳисобланади.

3. Ҳокимлик аппаратининг бўлим ва комплекси раҳбарлари ўз бўлинмаларидаги ҳужжатларнинг ўтиши ва ижроси ҳақида ҳар ойлик маълумотларни тайёрлайдилар. Ҳокимликнинг ҳужжатларини номенклатурага асосан архивга топшириш учун тақдим этадилар.

4. Туман ҳокимлиги аппарати бўлинмалари фаолиятига туман ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари раҳбарлик қилади. Уларнинг ички аппарат ва ҳужжатлар билан ишлаш борасидаги фаолияти ташкилий-назорат гуруҳи томонидан мувофиқлаштириб борилади.

IV. Туман ҳокимлиги аппарати ишини режалаштириш.

1. Туман ҳокимлиги аппарати фаолияти ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг истиқболга ва бир йилга мўлжалланган мақсадли дастурлари асосида тузиладиган бир йиллик иш йуналишлари, чораклик ва ойлик иш режалари ҳамда туман ҳокимиқарори билан тасдиқланадиган асосий тадбирлар жадвалига мувофиқолиб борилади.

2. Туман ҳокимлиги иш режасида қўйидаги масалалар кўзда тутилади:

-Ўзбекистан Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари, вилоят ҳокими қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими қарор ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва назоратини амалга ошириш;

-Давлат дастурлари ҳамда туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича қабул қилинган мақсадли дастурлар ижросини ташкил этиш;

-туманда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини таҳлил қилиш;

-туман ҳокимлиги хузуридаги комиссиялар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш ва мажлисларини ўтказиш;

-туман ҳокимлик соати мажлисларини ўтказиш;

-назорат ва ижро;

-фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш;

-кадрлар билан ишлаш (раҳбарлик лавозимларига кадрлар тайёрлаш ва эҳтиёж асосида мутахассис кадрлар тайёрлаш);

3. Туман ҳокими ўринбосарлари ва ҳокимлик аппарати бўлинмалари ўз иш фаолиятларини тегишли соҳа бўйича тузилган, туман ҳокими томонидан тасдиқланган ярим йиллик асосий иш йўналишлари ҳамда чораклик ва ойлик иш режалари асосида ташкил этадилар.

4. Асосий иш йўналишлари ва тадбирлар жадвалидан келиб чиқиб, чораклик иш режасига киритиладиган асосий масалалар рўйхатини назарда тутган ҳолда ҳоким ўринбосарлари ўз мажмуалари бўйича чораклик иш режаларини тузадилар. Шунингдек, ҳар бир бўлимлар ҳам ўз иш фаолиятларини ойлик ёки чораклик иш режалари асосида амалга оширадилар.

5. Ҳоким ўринбосарлари ҳамда ҳокимлик аппарати бўлинмаларининг иш режаларидан келиб чиқиб, умумий бўлим томонидан туманда бир ойлик асосий тадбирлар дастури тузилади ва у туман ҳокими томонидан тасдиқланади.

Бўлим бошлиқлари, бош мутахассисларнинг ойлик иш режалари буйсунуви асосида ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари томонидан тасдиқланади. Мутахассисларнинг иш режалари тегишли бўлинма раҳбари томонидан тасдиқланади.

6. Иш режаларининг бажарилиши мониторинги ойнинг якунида ташкилий-назорат гуруҳи ва умумий бўлим томонидан ўтказилиб, туман ҳокимлиги аппарати йиғилиши муҳокамасига киритилади.

V. Туман ҳокимлигида асосий йиғилишлар ва тадбирларни

ўтказиш тартиби.

Туман ҳокими раҳбарлигида қўйидаги асосий йиғилиш ва тадбирлар тасдиқланган жадвал асосида ўтказилади.

1. Туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш ва ислоҳотларнинг боришини баҳолашга бағишланган, ҳар бир чорак ва йил якунлари бўйича ўтказиладиган туман фаоллари йиғилиши туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид масалаларнинг тезкор муҳокамасига бағишланган, ҳар ойнннг охирги сешанба кунида ўтказиладиган ҳокимлик соати йиғилиши.

2. Ҳар ойнинг учинчи жума куни ўтказиладиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши.

3. Ҳар чоракда ўтказиладиган Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман комиссиясининг йиғилиши.

4. Ҳар чоракда ўтказиладиган корхоналарнинг молиявий иқтисодий аҳволини барқарорлаштириш, иқтисодий ночор, паст рентабелли корхоналарни аниқлаш ва уларни соғломлаштириш, таркибий ўзгартириш ёки тугатиш асосида самарали рақобатга қодир бўлган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича тегишли туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилишлари.

5. Ҳар чоракда ўтказиладиган "Маънавият ва маърифат" Кенгаши йиғилиши.

6. Ҳар ойнинг биринчи жума куни "Маънавият ва маърифат куни" тадбирлари.

7. Ҳар чоракда ўтказиладиган топономик объектларга ном бериш туман комиссияси йиғилиши.

8. Ҳар ойнинг биринчи, иккинчи ва учинчи сешанба кунлари ҳокимлик аппарати йиғилиши.

9. Туман ҳокимининг йил якунлари бўйича меҳнат жамоаларида ва ҳар ойда маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида учрашувлари ўтказилади. Ҳоким томонидан ҳар жума куни фуқаролар қабул қилинади.

10. Ҳоким ўринбосарлари, мажмуа раҳбарлари ўз соҳалари бўйича йиғилишларни ва ўзлари раҳбарлик қилаётган комиссия ва ишчи гуруҳлар йиғилишларини юкоридагилардан келиб чиқиб режалаштирадилар.

11. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган мақсадли дастурлар ижросини ташкил этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳлар ҳар ой якунлари бўйича ўз йиғилишларини ўтказадилар.

Ушбу йиғилишлар соат 7.00 дан кейин ўтказилади.

12. Асосий тадбирлар, кенгашлар ва ишчи гуруҳларнинг йиғилишлари унга раҳбарлик қилувчи томонидан ҳудудларда сайёр тарзда ўтказилиши ҳам мумкин.

13. Асосий тадбирларни тайёрлаш ишлари туман ҳокимлигининг тегишли бўлинмалари томонидан амалга оширилади ва мувофиқлаштириш ишлари умумий бўлим ва ҳоким ёрдамчиси зиммаларига юклатилади. Сайёр тадбирларни тайёрлаш учун масъулият тегишли бўлинма ва ҳудуд раҳбари зиммасига юклатилади.

VI. Туман ҳокимлигига келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари. қарорлари ва фармойишлари, Ўзбскистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокнмининг қарор ваФармойишлари билан ишлаш.

1. Ҳокимликка келган Президент Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимининг қарор хамда фармойишлари умумий бўлим томонидан рўйхатга олингандан сўнг 30 дақиқа мобайнида туман ҳокими, у бўлмаган ҳолларда ҳоким томонидан ваколат берилган ўринбосарга танишиш ҳамда кўрсатма (резолюция) қўйиш учун киритилади.

2. Туман ҳокимининг кўрсатмасига биноан ушбу ҳужжатлар 30 дақиқа мобайнида умумий бўлим ёки ҳоким ёрдамчиси орқали ижрочига етказилади.

3. Тегишли мажмуа ўзининг бўлинмалари билан биргаликда қарор ва фармойишда бошка муддат кўрсатилмаган бўлса, икки кунлик муддат ичида ҳужжатнинг ижросини таъминлаш максадида ҳоким қарори ёки бир кунлик муддатда фармойиш лойиҳасини тайёрлаб, белгиланган тартибда тегишли масъулларнинг визалари тўплангандан сўнг умумий бўлимга тақдим этади. Ҳужжат лойиҳаси ҳоким ёрдамчиси орқали туман ҳокимига имзо учун киритилади.

VII. Ҳокимлик аппарати хизматида фойдаланадиган

ҳужжатлар билан ишлаш.

Туман ҳокимлиги аппаратида ҳужжатлар билан ишлаш ушбу регламент асосида олиб борилади.

1. Туман ҳокимлиги аппаратига келадиган барча ҳужжатларни умумий бўлим қабул қилиб олади ва уларни компьютер дастурида рўйхатдан ўтказади. Келган ҳужжатларга туман ҳокимлигида қабул қилинган йил, кун, ой ҳамда тартиб раками ёзилади. Умумий бўлим ҳужжатларни тушган куниёқ, уларнинг моҳияти ва мазмунига кўра туман ҳокимига, унинг ўринбосарлари, тегишли бўлим раҳбарларига танишиш ҳамда курсатма бериш учун 30 дақиқалик муҳлатда тақдим этади.

2. Ҳоким топшириқлари бўлган ҳужжатларга назорат карточкаси тўлдирилади ва назоратга олингандан кейин тегишли идораларга ёки мансабдор шахсларга умумий бўлим орқали ижро этиш учун юборилади. Бўлинмалар томонидан қабул қилинган ҳужжатлар ҳам умумий бўлимдан рўйхатдан ўтказилиши шарт.

3. Туман ҳокимлигига келиб тушадиган барча махфий бўлмаган хат-хабарлар умумий бўлим томонидан, ишдан ташқари вақтларда эса масъул навбатчи ёки ҳоким ёрдамчиси томонидан қабул қилиб олинади, улар навбатчиликдан сўнг хат-хабарларни умумий бўлимга топширишга мажбурдирлар. Хат-хабарларни бевосита бўлимларда қабул қилиб олишга рухсат этилмайди.

4. Кадрлар масалалари бўйича келган ҳужжатлар ташкилий-назорат гуруҳида рўйхатга олинади ва ушбу ҳужжатлар билан "Туман ҳокимлигида кадрлар билан ишлаш тартиби" асосида иш олиб борилади.

5. Ҳужжатларни ҳокимлик аппарати ходимлари ўртасида бир-бирига ўтказиш умумий бўлим орқали амалга оширилади. Туман ҳокимлиги аппаратида ҳужжатлар айланишини таъминлаш, уларнинг тезкорлигига эришиш хокимликда ўрнатилган компьютер локал тармоғи тизими орқали амалга оширилади.

6. Юқори органлардан келган ҳужжатларга ижро этиш учун юборилишидан олдин "Қайтарилиши лозим" белгиси қўйилади. Қайтарилиши лозим бўлган ҳужжатлар ижро этилгач, сақлаш учун ижрочи томонидан умумий бўлимга топширилади. Назорат карточкаларида ҳамда компьютер дастурида мавжуд бўлган варақага ижрочи томонидан бажарилган ишлар қайд этилади, қайтарилмайдиган ҳужжатлар эса йиғма жилдлар рўйхатига мувофиқ гуруҳ ва бўлимларда сақланади ҳамда икки йил муддат ўтгандан сўнг архивга топширилади.

7. Юқори ташкилотлардан келган ҳуқуқий кучга эга бўлган барча меъёрий ҳужжатлар ва Қонун лойиҳалари танишиш учун тегишли ходимлар билан бир қаторда ҳуқуқшуносга киритилади. Келгусида бу ҳужжатларга юқори ташкилотлар томонидан киритиладиган барча қўшимча ва ўзгартиришлар ҳуқуқшунос томонидан ўз вақтида белгиланиб борилади.

8. Ҳокимлик аппаратидан чиқадиган ҳужжатлар ижрочиларнинг визалари ҳамда раҳбариятнинг имзосидан сўнг, тегишли ижрочиларга жўнатилиши қайд этилган буюртма (реестр) билан бирга соат 16-00 га қадар умумий бўлимга топширилади. (тегишли ҳоким ўринбосари, гуруҳ, раҳбари ва бўлим мудири имзоси билан).

9. Бошқарув лавозимларига номзодлар тавсия этиш бўйича туман ҳокимлигидан чиқадиган хатлар ташкилий-назорат гуруҳида алоҳида рўйхатдан ўтказилади ва нусхаси гуруҳ раҳбарида сақланади.

10. Ҳужжатлардан нусха олиш фақатгина туман ҳокимининг ёзма розилиги билан амалга оширилади. Туман ҳокимлиги фаолиятига тегишли бўлмаган ҳужжатлардан нусха олиб кўпайтириш қатъиян таъқиқланади.

11. Ахборот ва маълумотнома тусидаги ёзма ахборотлар, маълумотномалар ва бошқа ҳужжатлар ижро этувчилар томонидан визаланади ва тегишли хизматлар томонидан имзоланади. Юқори ташкилотларга юбориладиган хизмат хатлари ҳоким ўринбосарлари томонидан унинг нусха варағининг пастки қисмида ўнг томонидан визаланади ва ҳокимнинг имзоси қўйилади. Ҳужжатларнинг тўғрилиги учун масъулият умумий бўлим мудири зиммасига юкланади.

12. Ҳокимлик аппарати умумий бўлим мудири хокимликнинг муҳр, тамға ва бланкаларнинг сақланиши ҳамда улардан фойдаланиш учун масъул шахс ҳисобланади, ушбу анжомлар махсус ажратилган хонада белгиланган тартибда сақланади.

13. Умумий бўлим мудири хизмат ҳужжатларининг белгиланган тартибдаги ҳаракатини таъминлайди, ҳокимлик аппаратида ҳужжатлар билан ишлашнинг ҳолатини ҳар ойда таҳлил этади ва туман ҳокимига ахборот беради.

14. Йуриқномага асосан махфий ҳужжатлар иш юритишини мустақил олиб боради ва хизмат доирасида фойдаланиш учун ҳамда ҳукумат телеграммаларини расмийлаштириш, ижросини таьминлаш, ижрочиларга тўғри ва белгиланган тартиб асосида етказиш ҳамда сақланиши учун шахсан жавобгардир.

15. Лавозмлар номенклатурасига асосан туман ҳокимлиги масъул ходимларини ҳамда туман ҳокимлиги ходимига махфий ҳужжатлар билан ишлашга рухсатнома олиш учун ҳужжатларни тайёрлайди ва 26-шаклни МХХ бўлими орқали расмийлаштиради.

VIII. Туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш. расмийлаштириш ва тарқатиш

а) Қарор ва фармойиш лойихалапининг тайрёланишини ташкил этиш.

Туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари ҳоким томонидан, у бўлмаган ҳолларда имзо қўйиш ваколатига эга бўлган ҳокимнинг биринчи ўринбосари ёки ҳоким белгилаган ўринбосар томонидан имзоланади.

Қарор ва фармойиш лойиҳалари, туман ҳокимлиги бош мутахассислари, аппаратнинг бўлим ва гуруҳлари томонидан бир нусхада тайёрланади.

б) Иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари, давлат бошқарувининг бошқа соҳаларига доир қарор ва фармойишлари лойиҳаларини тайёрлашга тегишли тармоқлар ва бошқарув соҳаларининг ҳолати ва ривожланиши учун масъул бўлган идоралар жалб этилади.

в) Норматив хусусиятига эга бўлган қарор лойиҳасини тайёрлаш учун қоида тариқасида комиссия тузилиши ҳамда лойиҳани тайёрлашга манфаатдор давлат органлари, илмий муассасалар ва айрим фуқаролар жалб этилиши мумкин.

Қарор ва фармойиш лойиҳасида мавжуд имкониятларни ҳисобга олган ҳолда муҳокама қилинадиган масалаларга тўлиқ баҳо берилиши, амалдаги қонунчиликка мос бўлиши, чуқур таҳлил қилиниб, аҳвол объектив равишда талқин қилинмоги лозим. Таклифларда муаммони ҳал қилиш бўйича аниқ масалалар ва тадбирлар давлат тилида баён этилиши, ижрочилар томонидан бажарилишини, шунингдек, қарор ва фармойишларни тўлиқ ижро этилшининг аниқ муддатлари ва назоратга олувчи шахсга кўрсатилмоғи зарур.

г) Қарор ва фармойишлар лойиҳалари, уни тайёрловчи бош мутахассис, тегишли ҳоким ўринбосарлари, мазкур ҳужжатни бажариш билан боғлиқ бўлган барча ташкилотлар раҳбарлари, ҳуқуқшунос томонидан визаланиши лозим. Қарор ва фармойишга иловалар, уни тайёрловчи ходим томонидан имзоланади, тегишлилигига қараб туман ҳокими ўринбосари визаси олинади. Қарор ва фармойиш лойиҳасига визалар ҳужжатнинг охирги бетида ўнг томонида мавзудан бўш жойда қўйилиб, фамилияси, лавозими ва имзо чеккан вақти кўрсатилиши лозим. Қарор, фармойиш лойиҳаси ёки унинг алоҳида бандлари тўғрисида бошқача фикрлар бўлса, уларни асословчи маълумотнома тақдим қилинади. Қарор ва фармойиш лойиҳасига ушбу ҳужжатни тарқатиш варақаси тегишли ҳоким ўринбосари имзоси билан илова қилинади. Барча визалар қўйилган қарор ёки фармойиш лойиҳаси умумий бўлим томонидан кўриб чиқилгандан кейин ҳоким ёрдамчиси орқали туман ҳокимига имзо учун киритилади.

е). Лойиҳада ҳуқуқий актларни қабул қилиниши учун асос бўладиган барча меъёрий ва тегишли-ҳужжатлар илова қилинган бўлиши лозим.

Ҳуқуқшунос ҳужжатларни атрофлича таҳлил қилгач, ҳуқуқий баҳо берган ҳолда ўз визасини қуяди ёки қайта ишлаш учун юборилади.

ж). Халқ депутаталари туман Кенгашида тасдиқланиши назарда тутилган туман ҳокими қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш Кенгашнинг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

IХ.Тумап ҳокимининг қарор ва фармонишлапи

лойихаларининг экспертизаси.

1. Туман ҳокимининг норматив хусусиятга эга бўлган қарорлари лойиҳаларининг юридик экспертизаси вилоят адлия бошқармаси томонидан амалга оширилади. Лойиҳа сифатига баҳо бериш учун ҳужжат бошқа хил (иқтисодий, молиявий, илмий-техникавий, экология ва ўзга) экспертизадан ҳам ўтказилиши мумкин. Экспертлар сифатида тегишли лойиҳани тайёрлашда илгари бевосита иштирок этмаган ташкилотлар ва шахслар жалб этилади.

2. Туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари мазмунига нисбатан қўйиладиган талаблар қарор ва фармойишлар лойиҳалари матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилади. Ҳужжатда фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларида қабул қилинган мазмунига мувофиқ, турлича шарҳлаш имкониятини истисно сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар қўлланилишига йўл қўйилмайди.

3. Ҳужжат лойиҳасида уни амалга оширишнинг ҳуқуқий воситалари, шу жумладан молиялаштириш манбалари ва назорат қилиш чора-тадбирлари кўрсатилиши мумкин.

4. Қарор ва фармойиш лойиҳаларида кўрсатмалар тартиб рақамга эга бўлган бандлар тарзида баён этилади. Бандлар хатбошиларга бўиниши мумкин.

5. Янги қарор қабул қилинганлиги муносабати билан илгари шу масала бўйича қабул килинган қарорларга ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилади.

6. Туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари реквизитлари.

Қарор ва фармойишлар қўйидаги реквизитларга эга бўлади:

-ҳужжатнинг тури ва номи (қарор ёки фармойиш);

-ҳужжат қабул қилинган жой, сана ва ҳужжат рақами;

-ҳужжатни имзо қўйиб тасдиқлашга расман ваколати бўлган шахснинг-туман ҳокимининг фамилияси, лавозими ва имзоси

7.Туман ҳокимининг қарор ва фармойишларини расмийлаштириш.

Туман ҳокими томонидан имзоланган қарор ва фармойишларни умумий бўлим мудири ҳоким ёрдамчисидан қабул килиб олади. Бўлимнинг бош мутахассиси имзоланган қарорларга сана қўяди ва рўйхатга олади. Қарор ва фармойишлар, агар ушбу ҳужжатларда бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради.

8. Рўйхатга олинган қарор ва фармойишларга уларнинг бажарилишини таъминлаш юзасидан гуруҳ ва бўлимлар томонидан 3 кунлик муддатда назорат режаси тузилади ва ҳоким томонидан тасдиқланади.

9. Туман ҳокимининг қарор ва фариойишларини тарқатиш

Расмийлаштирилган қарор ва фармойишлар тегишли ҳоким ўринбосари, бўлим ёки гуруҳ раҳбарининг имзоси билан тайёрланган тарқатиш варақаси билан биргаликда умумий бўлим мудири томонидан қабул килиб олинади ва кўпайтириш учуй топшириқ берилади.

10. Интизомий жазо чораси қўллаш тўғрисидаги қарор ва фармойишлар нусхаси умумий бўлим томонидан ташкилий-назорат гуруҳига берилади, гуруҳ томонидан бундай қарор ва фармойишлар кадрларнинг йиғма жилдига тикиб борилади ва умумлаштирилади.

11. Туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари "Учқудуқ" газетасида эълон қилиниши, телевидение ва радио орқали эшиттирилиши мумкин. Ҳужжат расман эълон килинганда унинг барча реквизитлари кўрсатилади.

X. Фуқарорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда

фуқароларни қабул қилиш

1. Туман ҳокимлиги аппаратида фуқароларнинг оғзаки ёки ёзма шаклдаги ариза, таклиф ва шикоятлари билан ишлаш ҳамда фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ти Қонуни ҳамда туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланган "Учқудуқ туман ҳокимлигида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабул қилиш тартиби" асосида амалга оширилади.

2. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш учун масъулият туман ҳокими ўринбосарлари, умумий бўлим, гуруҳ раҳбарлари ва бош мутахассислар зиммасига юкланади.

3. Туман ҳокимлигида фуқаролар туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик аппаратининг бўлим ва гуруҳ раҳбарлари томонидан фуқароларни қабул килиш хонасида қабул қилинади. Фуқароларни қабул қилиш туман ҳокими қарори билан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилади. Қабул жадвали фуқаролар эътиборига етказилади.

4. Туман ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари томонидан фуқаролар ҳудудларда махсус жадвал асосида сайёр қабул қилинади.

5. Ҳар бир фуқаронинг қабулидан сўнг қабул варақалари расмийлаштирилади. Унда қабул қилинган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, аниқ истиқомат жойи, мурожаатнинг қисқача мазмуни ёзиб қўйилади. Қабул варақаси умумий бўлимда рўйхатдан ўтказилади. Қабулда кўтарилган муаммони ҳал этиш учун тегишли ижрочиларга юборилади ва унинг назорати ҳокимлик аппаратининг тегишли бўлинмаси ва умумий бўлим раҳбарлари томонидан назорат қилинади.

6. Фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш учун масъулият туман ҳокими ёрдамчиси зиммасига юклатилади.

7. Туман ҳокими номига келган ариза, таклиф ва шикоятлар умумий бўлимнинг бош мутахассиси томонидан рўйхатга олинади ҳоким ёрдамчиси орқали туман ҳокимига кўриб чиқиш учун киритилади.

8. Туман ҳокими томонидан мурожаатни ўрганиш бўйича берилган топшириқ умумий бўлим томонидан тегишли ижрочиларга етказилади ва унинг бажарилиши назоратга олинади.

9. Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиш учун туман ҳокими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: