Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

Вазифалар тақсимоти

Туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик бўлими бошлиқлари ва мудирлари ўртасидаги вазифалар тақсимотиниқайта тасдиқлаш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5-январдаги «Давлат бошқаруви ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2-сонли қарорига мувофиқ ҳокимлик бошқарув аппарати тузилмасидаги бўлган ўзгаришлардан келиб чиқиб, туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик бўлими бошлиқлари ва мудирлари ўртасидагианиқ вазифаларни белгилаб, ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида

 

ҚА Р О Р Қ И Л А М А Н:

 

1. Туман ҳокими ва туман ҳокимининг ўринбосарлари ўртасидаги вазифалар тақсимотининг янги тахрири 1-иловага мувофиқ, ҳокимлик бўлими бошлиқлари ва мудирлари ўртасидаги вазифалар тақсимотининг янги тахрири 2-иловага мувофиқтасдиқлансин.

 

2. Туман ҳокимининг 2008 йил 2 октябрдаги «Ҳоким ва унинг ўринбосарлари ўртасидаги вазифалар тақсимоти тўғрисида»ги 266-К сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

 

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

 

Туман ҳокиминиг 2012 йил 31 декабрдаги 421-сонли қарорига

1-илова

 

 

Туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик бўлими бошлиқлари ва мудирлари ўртасидаги вазифалар

Т А К С И М О Т И

 

Туман ҳокими

Туманда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошкаради.

Туманни иқтисодий-ижтимоий, маданий-маърифий ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштиради ва унинг бозор тамойилларига асосланган замонавий йўналишларини хаётга кенг жорий этиш ҳамда ислохотларни чуқурлаштиришга раҳбарлик қилади. Халқ фаравонлигини оширишнинг зарур чора-тадбирларини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Республика Президенти Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳоким қарорларининг ижросини ташкил этади.

Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини мухофаза этиш билан боғлик чора-тадбирларни кўради, табиий офатлар, эпидемиялар, шунингдек, бошқа фавқулодда вазиятларда тегишли ишларни ташкил этади. Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш, қишлоқ ижтимоий инфраструктурасини ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштириш, чорвачиликда ислохотларни такомиллаштириш, фермер хўжаликлари манфаатларини ҳимоялаш масалаларини назоратга олади.

Республика ва хорижда туманнинг расмий вакили сифатида иш кўради.

Кадрларни танлаш, тарбиялаш ва жой-жойига қўйиш ишига раҳбарликни амалга оширади. Танланган кадрлар масаласи бўйича охирги қарорни қабул қилади.

«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни амалга оширади.

Фуқароларниқабул қилишни ташкил этади, уларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини кўриб чиқади.

Ижрои ҳокимияти органларининг тузилмасини ва штатларини қонунга асосан белгилайди ва ўзгартиради. Навоий вилояти ҳокимлиги девони билан келишилган холда туман ҳокими биринчи ўринбосари ва ўринбосарларини тайинлайди хамда уларни Халқ депутатлари туман Кенгаши тасдиғига тақдим этади. Ислохотларни чуқурлаштириш йўлида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунларга амал қилган холда ўз ваколатларини амалга оширади.

 

Қуйидаги Кенгашлар ва комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:

Ҳуқуқни мухофаза қилиш, солиқ, ҳарбий ва мудофаа идоралари ишини мувофиқлаштирувчи Кенгаши;

Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳудудий Кенгаши;

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш комиссияси;

Наркотик моддаларини назорат қилиш комиссияси;

«Маънавият ва маърифат» туман Кенгаши;

Вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси;

Топонимик объектларга ном бериш туман комиссияси;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги ПФ-3434 сонли фармонининг ижросини таъминлаш буйича доимий комиссия;

«Камолот» ЁИХ туман Кенгашининг Васийлик ва хомийлик кенгаши;

Ўзбекистон Республикаси Давлат тили ҳақидаги ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш комиссияси

Одам савдосига қарши курашиш туман комиссияси

 

Ҳокимлик бўлимлари ва туман ташкилотлари:

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ваўринбосарлари

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи;

Ҳоким ёрдамчиси;

Ҳокимлик умумий бўлими;

Ҳокимликҳуқуқшуноси;

Туман ҳокимлигиқишлоқ хўжалик масалалари бўйича мутахассиси;

Ҳокимлик вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси маьсул котиби;

Туман ички ишлар бўлими;

Туман божхона бўлими;

Туман мудофаа ишлари бўлими;

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими;

Туман ем бирлашмаси;

Туман ширкат (фермер) хўжаликлари;

Туман ўрмон хўжалиги;

Туман ветеринария бўлими.

 

 

2. Туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари буйича биринчи ўринбосари-Қаххоров Бобурбек Ғаффорович

Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари самарадорлигини ошириш бўйича ҳудудий дастурни ишлаб чиқади. Бунда тизимлардаги диспропорцияларни ўз вақтида топиш ва бартараф этишга, ишлаб чиқаришнинг пасайиши, сотилмай қолган маҳсулотларнинг кўпайиши сабабларини тахлил этишга мўлжалланган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, истеъмол бозорини маҳсулот билан тўлдиришга ва корхоналарнинг молиявий барқарорлигини оширишга, ўзаро хисоб-китобларни мувофиқлаштиришга асосий эътиборни қаратади. Ташқи иқтисодий алоқалар борасидаги фаолиятини кенгайтиришга, инвестицияларни жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишга имконият яратади.

Саноат ва иккиламчи ресурсларни, қора ва рангли металл чиқиндиларини тайёрлаш, қайта ишлаш, саноат чиқиндиларини муомалага қайтаришни ташкил қилиш масалалари учун жавоб беради.

Туманда кичик, ўрта ва қушма корхоналарни ривожлантириш учун ҳорижий сармояни жалб этиш масалаларини диққат марказида тутади. Тасарруфидаги идораларда ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни таъминлайди.

Умумиктисодий муаммоларни хал этишда, маҳсулот хом ашё ресурсларидан фойдаланиш, уларни тақсимлашда корхоналарни, бошқа мулк шаклига ўтказишда ва сохасига таалуқли масалаларда туман ҳокимининг мазкур йўналишлари бўйича ўринбосари билан ҳамкорлик килади.

Ваколати доирасидаги сохаларга оид масалалар бўйича туман корхоналари, ташкилотлари, бўлимлари ва бошқалар билан биргаликда иш олиб боради, Халқдепутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди.

Туманда капитал қурилиш, транспорт, сув хўжалиги тармоқлариниқурилиши, автойуллар бўйича минтақавий дастурларни ишлаб чиқади. Ҳудудда сув қувурларини қурилишини ривожлантириш дастурини, ҳамда уларни жойлаштириш схемасини ишлаб чиқади. Уй-жой, шу жумладан якка тартибда уй-жой қуриш, мактаб, касалхона ва бошқа ижтимоий маиший объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш масалаларини назорат қилади. Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа тармоқлардаги объектларнинг аҳволини тахлил қилади, таклифлар киритади.

Аҳолининг кундалик хаёти билан боғлик бўлган алоқа, почта хизмати, транспорт корхоналарининг аниқва бир маромда ишлашини таъминлашга эришади.

Майдонларни кўкамламзорлаштириш, меъморий ансамблларнинг яхлитлигига эътибор берган холда туман архитектори хизматини назоратга олиб, йўналтириб боради. Кузда тутилмаган объектларнинг қурилишига йўл қўймаслик чораларини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ҳукумат ва мазкур сохага оид бошқа юқори органлар қарорларининг бажарилиши учун шахсан жавоб беради. Талофатлардан қутқариш ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишга раҳбарликқилади. Техник бошқариш тизимлари, хабардор қилиш ва алоқа бошқарув нуқталарини ташкил этиш ҳамда доимий тайёр холатда бўлишини таъминлашда иштирок этади.

Туман ҳудудидаги ер ости бойликлари, табиий ресурсларидан фойдаланиш масалаларини назорат қилади ва ушбу масалаларни хал этишда ер тузиш хизматлари билан хамкорлик қилади.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига бириктирилган корхоналар фаолияти билан боғлиқ бўлган ва сохасига таалуқли бошқа қарорларнинг бажарилишини ҳамда уларни назоратини ташкил қилади.

Мулкчилик шаклидан қатъий назар ўз сохасига тегишли барча ташкилотлар, корхоналар фаолиятини мувофиқлаштиради ва раҳбарлик қилади.

Туман ҳокими бўлмаган холларда туман ҳокими вазифасини вақтинча бажаради.

 

Қуйидаги комиссияларга раҳбарликқилади:

Ута муҳим тоифаланган объектлар мухофазасини назорат қилиш комиссияси;

Туман фавқулодда ходисалар, сув тошқинларига қарши кураш комиссияси;

Қора ва рангли металл чиқиндиларини йиғиш ва тежаш бўйича туман комиссияси;

Капитал қурилишда танлов (тендер) савдоларини ташкил қилиш комиссияси;

Йўлларда харакатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси;

Ёқилғи энергетика ресурсларини тежаш ва коммунал хизмати учун хисоб-китоб қилиш ишларини мувофиқлаштириш комиссияси;

Куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқларини ишлашга тайёрлаш ҳудудий комиссияси;

 

Қуйидаги туман корхона ваташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради:

 

Туман ҳокимлиги капитал қурилиш ва коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси;

Туман Архитектори;

Туман «Фавқулодда вазиятлар бўлими»;

Туман «Ер тузиш, рўйхатдан ўтказиш ва кучмас мулк кадастр хизмати»;

Туман табиатни мухофаза қилиш инспекцияси;

Туман йўл хўжалик туман пудрат таъмирлаш ва фойдаланш корхонаси

Шимолий кон бошқармаси;

«Промэлектро» қушма корхонаси;

Туман электр тармоқлари бўлими;

Туман «Ободонлаштириш» бўлими;

Туман Гаражлар уюшмаси;

«Учқудуқ-Қимиз» МЧЖ –Автошохбекат;

Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши;

Кокпатас ГКЭ ДК;

«Бухантау» ГКЭ ДК;

Туман «Нефт махсулотларини сақлаш унитар корхонаси»;

Темир йўл вокзали, (Учқудуқ –1, Учқудуқ-2);

Почта алоқа тармоқлари Учқудуқ шуъбаси;

"Навоийтелеком” Учқудуқ филиали;

Зарафшон қурилиш бошқармаси Учқудуқ бўлими;

 

 

3. Туман ҳокимининг ижтимоий-иктисодиёт

ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

(Иқтисодиёт, таьлим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт)

 

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва истиқболини белгилаш, минтақавий концепциясини, йирик иктисодий-ижтимоий муаммоларни хал этиш, меҳнат ресурсларидан, ишлаб чиқариш қувватларидан унумли фойдаланиш, иқтисодий вазиятни соғломлаштириш мақсадли дастурини ишлаб чиқади. Бунда ички ва ташқи бозорнинг маркетинг тадқиқотлари механизмини ишлаб чиқишга эътибор беради, шунингдек, сохаларни рақобатбардош махсулотлар ишлаб чиқаришгақайта ихтисослаштириш йўлларини аниқлайди.

Тумандаги барча сохаларга тегишли корхоналарнинг муомаладаги маблағлари холатини тахлил этади, сохалар бўйича ижобий махсулот-пул балансига эришиш йўлларини излаган холда уларнинг дебитор-кредитор қарзлари бўйича мониторингини олиб боради.

Туман ҳудудида рақобатбардош, хорижга сотишга мулжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи кичик ва ўрта, қўшма корхоналар ташкил этишга, аҳоли жамғармаларини, маҳаллий ва ҳорижий банкларнинг тижорат тизимларининг, тадбиркорларнинг сармояларни жалб этиш масаласига асосий эътиборни қаратади.

Банклар фаолиятини назорат қилади. Туман ҳокими билан ҳамкорликда белгиланган ҳудудда нақд пул эмиссиясини қисқартириш, муътадиллаштириш механизмни ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Статистик хисоботларнинг ишончли ва ўз вақтида сифатли тайёрланиши бўйича чоралар кўради.

Умумиқтисодий масалаларни хал этишда туман ҳокимининг тегишли сохалар бўйичаўринбосарлари билан ҳамкорлик қилади.

Савдо ташкилотлари ва бозорлар фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг ҳудудий ривожланиш истиқболларини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Ҳукумат қарорларидан келиб чиққан холда ўқув муассасалари фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради, уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш минтака дастурини ишлаб чиқади, халқ хўжалигига зарур кадрлар тайёрлаш, ёш авлод тарбияси, таьлим ҳамда соғлиқни сақлашда ислохотларни амалга оширишга алоҳида эьтибор қаратади.

Соғлиқни сақлаш тизимини ислох қилиш Давлат дастурини амалга ошириш ва сифатли тиббий хизматлар кўрсатишда аҳолини эхтиёжини қондириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади.

Маданиятни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни, халқ ижодиёти ва миллий маданиятини қуллаб-қувватлаш тадбирларини ишлаб чиқади ва ижросини таьминлайди.

Мулкчилик шаклидан қатъий назар ўз сохасига тегишли барча ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва раҳбарлик қилади.

 

Қуйидаги кенгаш ва комиссияларга раҳбарликқилади:

 

Туман «Пул-кредит сиёсати» комиссияси;

Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича туман комиссияси;

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш туман комиссияси;

Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича туман комиссияси;

Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаши;

Тери-таносил касалликлари ва ОИТС (СПИД)га қарши профилактик тадбирларни ўтказиш комиссияси;

Эпидемиягақарши кураш (ЧПК) фавқулодда комиссияси;

Ёшларни ҳарбий хизматга чақириш комиссияси;

Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий ёрдам бериш бўйича махсус туман комиссияси;

Туман оммавий тадбирларни ўтказишни назорат қилиш комиссияси.

 

Куйидаги туман ва шахар ташкилотлари, булимлари фаолиятини мувофиклаштиради:

 

Туман ҳокимлиги ижтимоий масалалар бўйича бош мутахассиси

Туман ҳокимлиги иқтисод бўлими;

Туман статистика бўлими;

Тадбиркорлик субьектларини Давлат рўйхатдан ўтказиш инспекцияси;

Туман Давлатсолик инспекцияси;

Туман молия бўлими;

Туман Газначилик бўлинмаси;

Туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси;

Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш маркази

ТИФ Миллий банк Учқудуқфилиали;

АОТБ "Мекрокредитбанк” Учқудуқ филиали

Халқбанки Учқудуқ мини банки;

Туман «Деҳқон бозори» МЧЖ

«Учқудуқ савдо» МЧЖ;

ДАСК "Агросуғурта” Учқудуқ бўлими;

Туман халқтаьлими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими;

Туман тиббиёт бирлашмаси;

Туман маданият ва спорт ишлари бўлими;

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман вакили;

Туман Маьнавият-тарғибот бўлими;

Туманкасб-ҳунар коллежлари;

Туман Давлатсанитария эпидемиологияназорат маркази;

Оммавий ахборот воситалари(«Учқудуқ» газетаси, «Орион» телестудияси, Кабелли телевидения;)

"Учқудуқ” газетаси давлат корхонаси;

Сиёсий партиялар;

Туман ҳудудидаги диний ташкилотлар.

«Кончилар бозори” МЧЖ;

Туман инкоссация бўлими;

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти;

 

4. Туман ҳокими ўринбосари,Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Дуанова Бекзада Жадигеровна.

 

Ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3434-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 июндаги 299-сонли қарори билан тасдиқланган Концепция асосида хотин-қизлар билан ишлаш масалаларини ташкил этиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш масалаларини хал этишга кенг жалб қилиш, давлат ва бошқарувдаги иштирокини фаоллаштириш, оила, оналик ва болаликни ижтимоий мухофаза қилишга қаратади ва қуйидаги муҳим вазифаларни амалга оширишни мақсад қилиб қуяди:

Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида оналар ва болаларнинг ижтимоий химояланишини янада яхшилаш, ногирон болалар ва аёлларнинг тиббий, ижтимоий ва меҳнат реабилитациясига эътиборни кучайтириш ҳамда уни туманнинг ҳар бир маҳалласи, қишлоги ва барча оилаларига кириб боришини таъминлаш, маьнавий-маьрифий тарбиявий ишларга раҳбарлик қилади;

Оналар ва болалар ўлими даражаси ва миқдорини камайтириш чора-тадбирларини белгилаш ва жойларда бу нохуш аҳволнинг олдини олишни таъминлашга эришиш;

Оилада хотин-қизларнинг шу жумладан боғча, мактаб ёшидаги қизларнинг саломатлигини мухофаза қилиш йўлларини такомиллаштириш;

Хотин-қизларнинг маьнавий аҳлоқий ва жисмоний камолотини таьминлаш;

Хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва уларни тадбиркорлик ҳамда ишбилармонлик фаолиятига кенг жалб этиш;

Ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимояқилиш;

Умуминсоний ва миллий қадриятлар асосида оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш тизимини барпо этиш, қизларни оила қуришга, турмушга тайёрлаш;

Соғлом экологик мухит яратиш замирида хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш;

Туманда ногирон болаларга ёрдам кўрсатувчи жамғармалар фаолиятини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади. Инсонпарварлик ёрдамлари маблағларини тақсимлаш ишларини назорат қилади. Туман «Маҳалла» ҳайрия жамғармаси ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ишини мувофиқлаштириб боради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги ПФ-3434 сонли фармонининг ижросини таъминлаш бўйича доимий ишловчи комиссиялар ва «Камолот» ЁИҲ туман Кенгашининг фаолиятларини мувофиклаштиради.

Мулкчилик шаклидан қатъий назар хотин-қизлар меҳнатқилаётган барча корхона, ташкилот ва муассасалар, бўлимлар ҳамда идоралар фаолиятига барча масалалар бўйича тегишли тартибда умумий раҳбарлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу сохага тегишли Фармонлари, Ҳукумат, вилоят ҳамда туман ҳокими қарорларининг бажарилиши учун шахсан масъулдир.

 

 

Қуйидаги комиссияларга раҳбарликқилади:

 

- Зулфия номидаги давлат мукофотига тавсия этиш комиссияси;

 

Қуйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради:

 

Туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси;

Туман «Нуроний» жамғармаси;

«Камолот» ЁИҲ туман Кенгаши;

Туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди;

Туман овул фуқаролар йиғинлари,туман маҳалла фуқаролар йиғинлари;

«Шимол гўзаллари»ўқув ишлаб чиқариш маркази;

«Соғлом авлод учун» ҳайрия жамғармаси;

«Қизил ярим ой» жамияти туман бўлими;

«Қанарбай-ота»ҳайрия жамғармаси;

«Оила» маркази;

Ногиронлар жамияти;

Тил ўргатиш маркази.

 

5. Туман ҳокимлиги, ташкилий-назорат гуруҳи рахбари

Худайбердиев Жўрабек Остонович.

 

Ўзбекистон Республикасининг кадрлар борасидаги давлат сиёсатидан келиб чиқиб туман ҳудудида маҳаллий давлат ҳокимияти, бошқарув органлари ва бошқа тегишли муассасаларда кадрларни танлаш, тарбиялаш, жой-жойига қуйишнинг ташкилий чораларини кўради.

Вакиллик органлари, депутатлар корпуси, ижроия ҳокимияти органларининг ўзаро фаолиятининг самарадорлигини оширишда ташкилий тадбирларни амалга оширади.

Раҳбарлик лавозимларига кадрлар тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш тизимини яратади ва мувофиқлаштиради, кадрлар захирасини шакллантиради, кадрларни босқичма-босқич мулжалланган лавозимга тайёрлаб боради.

Ўқитиш ва қайта ўқитиш, тажриба алмашиш ишларини ташкил этади, кадрлар ротацияси бўйича таклифлар киритади. Таълим муассасалари билан кадрлар бўйича алоқа ўрнатади, туман бўйича кадрлар тизими–маълумотлар базасини яратади.

Депутатлар корпуси, Кенгаш қошидаги доимий вақтинчалик комиссиялар ишларини мувофиқлаштиради. Туман кенгаши сессияларини ўтказиш, сессия қарорлари ижросини назоратга олади.

Барча сайловлар бўйича тегишли ташкилий ишларни амалга оширади.

Фаоллар йиғилишлари, тантанали тадбирларни ўтказишни туман ҳокими ўринбосарлари ва бўлимлар бошлиқлари билан ҳамкорликда амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокими ҳамда туман ҳокимининг қарор ва фармойишларини хўжалик бошқарув органлари, ташкилотлар, корхоналар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши бўйича назоратини олиб боради.

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман ҳудудий комиссияси фаолиятини ташкилий жихатдан таъминлайди, унинг мажлисларига хужжатлар тайёрлайди ва комиссия томонидан қабул қилинганқарорлар ижросини назорат қилади. Туманҳудудий комиссияси ишчи органи аъзолари билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини ўрганиш бўйича ўтказилаётган текширишларни тартибга солиш юзасидан таклифлар киритади.

Туман ҳокимлигига фуқаролардан келиб тушаётган ариза-шикоятларни ўрганиб чиқиб умумлаштиради ва масъуллар томонидан бажарилишини назорат қилади.

Туман ҳокимининг топширигига асосан ташкилот, корхона, муассасаларда йўл қўйилган нуқсон ва камчиликларни тезкор бартараф этиш мақсадида назорат қилувчи органлар ходимлари, ташкилотлар, корхоналардан мутахассислар жалб этган холда ишчи комиссияси тузиш ҳамда текширишлар давомида аниқланган бузилишларни тезкорлик билан бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўради.

Ўтказилган текширувлар натижаси бўйича ташкилот, корхона, муассасаларнинг мансабдор шахсларини интизомий жавобгарликка тортиш ёки эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмасликлари тўғрисида туман ҳокимига таклифлар киритади.

Зарур холларда текширишлар чоғида аниқланган ва жиноий жавобгарликка олиб келадиган хатти-ҳарактлар тўғрисидаги хужжатларни туман ҳокими топшириғига асосан ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига юборади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6. Туман ҳокими, ҳоким ўринбосарларининг зарур бўлган пайтларида иш жараёнида ўрин алмашинуви:

Туман ҳокими

-

Туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари буйича биринчи ўринбосари

Туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари буйича биринчи ўринбосари

-

Туман ҳокимининг ижтимомй-иктисодиёт ва ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

Туман ҳокимининг ижтимомй-иктисодиёт ва ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

-

Туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси

-

Туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари

Туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари

-

Туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси

 

  

Туман ҳокиминиг 2012 йил

31 декабрдаги 421-сонли қарорига

2-илова

 

 

Ҳокимликаппарати раҳбар ходимлари ўртасидаги вазифалар

ТАКСИМОТИ

Ҳоким ёрдамчиси

Ҳоким ёрдамчиси ўз фаолиятини туман ҳокими раҳбарлигида ва назоратида амалга оширади ҳамдаҳокимнинг кундалик ишларини ташкиллаштиради.

Ҳокимликдаҳоким ўринбосарлари ва бўлим бошлиқлари томонидан ташкиллаштирилиб ўтказиладиган йиғилишлар ҳақида (ўтказиладиган йиғилишлар санаси, вақти ва ўтказиладиган жойи тўғрисида) ҳокимнинг кундаликномасига олдин ёзиб ҳокимни хабардор қилади ва йиғилишларда кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан керакли хужжатларни бир кун олдин ҳокимга тақдим этади.

Туман ҳокимиқабулига кирадиган кишиларни (раҳбарларни)ҳамда қабул қилишга ёзилган фуқаролар бўйича иш олиб боради ва бу борадаги ишларни мувофиқлаштиради.

Расмий делегацияларнинг туман ҳокимлигига ташрифи билан боғлик тадбирларни ҳоким ўринбосарлари билан ҳамкорликда ташкил қилади.

Ҳокимликда мавжуд автотранспортлар хизматидан фойдаланишни тартибга келтиради ва бу борадаги ишларни ташкил этади.

Давлат ва жамоат ташкилотларида ҳокимлик аппарати вакили ваколатига эга бўлади.

 

Умумий бўлим мудири

Ҳокимлик девони умумий бўлими мудири ҳокимликка келиб тушган қарорлар, фармойишлар ва бошқа хужжатларни рўйхатга олади ва уларни махсус папкаларда белгиланган тартибда сақланишини таьминлайди ва назоратини юритади.

Ҳокимликка келиб тушган хужжатларни ҳоким ёрдамчиси орқалиҳокимга киритиб кейинҳоким муносабат белгисидан сўнг тегишли бажарувчига умумий бўлимга рўйхатга қўйгандан сўнг топширади ва ижросини таъминланганча назорат қилади.

Фуқаролардан тушган хат ва аризаларни доими равишда ўрганиб чиқиб, уларнинг натижалари бўйича туман ҳокимига маълумотлар киритади.

Ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартага 140-сонли қарори билан тасдиқланган иш юритиш Низомини асос қилиб иш олиб боради.

Ҳокимлик ҳуқуқшуноси

Ҳокимликда ҳоким қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа хужжатлар лойихаларини қонуний тайёрлашни таьминлайди ҳамда беркитилган комиссиялар йиғилишлари баёнларининг сифатли ва қонуний расмийлаштирилишини амалга оширади.

Ҳокимликда «Одам савдосига қарши курашиш» комиссияси фаолиятларини ташкилий жихатдан таъминлайди, унинг мажлисларига хужжатлар тайёрлайди ва комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади.

Ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларини, ҳокимлик ҳуқуқшуноси Низомини асос қилиб иш олиб боради.

Қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассиси

Туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалик масалалари бўйича мутахассиси ўз фаолиятини туман ҳокими раҳбарлигида амалга оширади.

Қишлоқ хўжалиги масалаларига оид қарор ва фармойишларни тайёрлайди ва уларнинг ижро этилишини назорат қилади. Қишлоқ хўжалигида амалга оширилиши лозим бўлган иқтисодий ислохотларни бажарилиши бўйича мониторинг юритади.

Ширкат ва фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалик сохаси бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳокимга маълумотлар тайёрлаб киритади.

Қишлоқ хўжалигига оид, туман ҳокимлигига келиб тушган хужжатлар ижросини ўз вақтида кечиктирмасдан қонуний тартибда бажарилишини таъминлайди ва ижро этилишини назорат қилиб боради.

Хўжаликларда олиб борилаётган мавсумий ишлар бўйича маълумотлар йиғиб, уларни умумлаштириб туман ҳокимига киритади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: