Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон,
197-модда)
17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) ва 2017 йил 22 декабрдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017й.,09/17/1010/0461-сон) қарорларигамувофиқ транспорт воситаларининг 2018 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш ва уни ўтказиш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН :

1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага,Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳузуридаги 1-сон туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳонлаш бўлимида Учқудуқ тумани бўйича рўйхатда турган транспорт воситаларига эга бўлган юридик шахсларнинг 2018 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар-бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси -шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади;

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъий назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатьий назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонлиқарорининг
3-бандида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

5. Мазкур қарорнинг 3-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги;

биринчи марта - 1 март - 30 июнда;

иккинчи марта- 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги мазкур қарор билан тасдиқланган мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали бўйича 1 мартдан 30 июнгача ўтказилади.

Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситасини навбатдаги техник кўрикка қўйиш санаси жорий кўздан кечириш пайтида ДЙҲХХ органлари ходимлари томонидан белгиланади.

Техник кўрикни бир текис ўтказиш мақсадида ДЙҲХХ органлари жадваллар тузиши ва 1 январдан 31 августгача бўлган даврда транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техниккўрикдан ўтказиш учун тақдим этишнинг аниқ саналари (ойлари)ни белгилаши мумкин;

Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларини навбатдаги техниккўрикка ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган муддатдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкинлиги;

2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.

7. Юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда;

зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда;

техник хизмат кўрсатиш станциялари (кейинги ўринда ТХС деб юритилади)да;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг диагностика станцияларида;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ўрнатилган техник назорат постларида ўтказилади.

Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.

8. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказадиган (вақтинча рўйхатдан ўтказадиган) жойдаги:

ТХСда;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ диагностика станцияларида;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари томонидан белгиланган техникназорат постларида;

транспорт воситаларининг техникҳолатини текшириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж ҳудудида, автомобиллар тўхташ жойларида;

Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар (кейинги ўринларда Субъектлар деб аталади) томонидан (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари) ўтказилади.

Бунда ТХС ва Субъектлар кўрсатиладиган хизматлар учун қатъий белгиланган нархларни белгилашлари ва ДЙҲХХ органлари билан ҳамкорлик қилишлари зарурлиги кўрсатиб ўтилсин.

9. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонлиқарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.

10. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текшириш,

газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник кўздан кечиришда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

11. Туман Ички ишлар бўлими (А.Савуров)

тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техникҳолатини текшириш амалиёти ва самарадорлигининг доимий мониторингини ва ҳар томонлама таҳлил қилиб борилишини таъминласин;

мониторинг ва таҳлил натижалари бўйича, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функциялари тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларга ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда, 2018 йил 1 октябрга қадар муддатда транспорт воситаларини техниккўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин;

мазкур қарорнинг мақсади ва мазмуни, шу жумладан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш тартибини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни ташкил қилсин;

туман ИИБ йўл ҳаракати ҳавфсизлиги гуруҳига мазкур қарорнинг ижроси натижалари бўйича 2018 йил 10 ноябрга қадар туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиш топширилсин.

12. Мазкур қарор "UCHQUDUQ” газетасида эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари А. Негматовга, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Савуров зиммасига юклатилсин.

14. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Туман ҳокими С.Хамроев

 

 

Туман ҳокимининг

2018 йил " ” февралдаги

---- сонли карорига

1 - илова

 

Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг

Т А Р К И Б И

 

1. А.Н.Жиянов туман ИИБ ЙҲХГ катта нозири, туман комиссияси

раиси

 

аъзолари :

 

2. Б.Бекназарова туман "Ўзагросуғурта” бўлими бош менеджери.

 

3. Б.Рахимов Ўзбекистон Республикаси Автомобил ва дарё

транспорти агентлиги Навоий вилоят бўлим етакчи мутахассиси.

 

4. (Келишув асосида) Туман МИБ Р ва ҲМҲОБ бошлиғи ёрдамчиси,

 

 

5. (Келишув асосида) НКМК ШКБ корхона ва ташкилотлари бош мухандислари.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг 2018 йил

"16” февралдаги " 84” -сонли

қарорига

2-Илова

Навоий вилояти ЙҲХБ 1-сон туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳонлаш бўлимида Учқудуқ тумани бўйича рўйхатда турган транспорт воситаларига эга бўлган автокорхона, ташкилот, хусусий корхоналарнинг 2018 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш

Ж А Д В А Л И

Ташкилот, корхона, муассаса, хўжаликлар номи

Техник кўрикдан ўтказиш санаси

Техник кўрик ўтказиш вақти

(соат)

Техник кўрик ўтказиш жойи

Транспорт воситала-ри сони

1

"АББОС ЯХЁ" ХК

20.03.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

3

2

"АЙГЕРИМ АЛМАГУЛ” ХК

14.04.2018

10-00 дан

11-00 гача

ЙПХ масканида

1

3

"БЕҲРУЗ"МЧЖ

15.04.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

2

4

"БУКАНТАУ" ГРЭ НПЦ

09.03.2018

10-00 дан

18-00 гача

Автосаройида

41

5

"ДЕҲҚОН БОЗОРИ" МЧЖ

24.03.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

1

6

"КЎКПАТАС САВДО” МЧЖ

07.04.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

1

7

"КОЛОСОК" МЧЖ

04.04.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

1

8

"МАСТЕР-ЗАР-МЕБЕЛ" ХК

14.04.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

1

9

"НИҲОЛ-ГЕОЛОГ" ДК

03.03.2018

10-00 дан

12-00 гача

Автосаройида

2

10

"УЧҚУДУҚ ЛАНГАР” МЧЖ

07.04.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

1

11

"УЧҚУДУҚ САВДО" МЧЖ

03.05.2018

10-00 дан

16-00 гача

автосаройида

12

12

"ШОИРА ЁДГОР" МЧЖ

30.03.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

2

13

"ГУЛИ-МОҲЛАРОЙИМ” ХК

27.03.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

1

14

"ERGASHEV COMUNI” ХК

05.04.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

1

15

Учқудуқ тумани ШКБ га қарашли 1-сонли автокорхона

11.03.2018

25.03.2018

08.04.2018

22.04.2018

06.05.2018

20.05.2018

03.06.2018

24.06.2018

10-00 дан

18-00 гача

Автосаройида

400

16

"Азизжон Мунисхон” ХК

11.05.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

1

17

"АСЛИ БАҲРОМ БИЗНЕС” ХК

30.03.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

1

18

"АХРОРБЕК-МЕД СЕРВИС” ХФ

20.04.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

1

19

"БАКАНТАУ” ГҚЭ

12.04.2018

10-00 дан

18-00 гача

Автосаройида

9

20

Туман Бандликка кўмаклашиш маркази

07.04.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

2

21

"БАРАКА-СЕРВИС” ХК

04.05.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

2

22

"БИЗНЕС САВДО УЧКУДУК” ХФ

04.04.2018

10-00 дан

11-00 гача

ЙПХ масканида

1

23

Бухоро темир йўл линияси Учқудуқ станцияси

07.04.2018

10-00 дан

12-00 гача

Автосаройида

2

24

Мудофаага кўмаклашувчи "ВАТАНПАРВАР” ташкилоти

14.04.2018

10-00-11-00

Автосаройида

5

25

"ВЕНЕРА-ЛИЛИЯ” ХК

17.03.2018

10-00 дан

11-00 гача

ЙПХ масканида

1

26

Туман ветеринария бўлими

23.03.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

2

27

ШКБ га қарашли

ГМЗ-3 заводи

13.04.2018

10-00 дан

14-00 гача

Автосаройида

6

28

ШКБ га қарашли

ГТР корхонаси

23.03.2018

10-00 дан

17-00 гача

Автосаройида

14

29

"ЗАРЛИ АВТО-ТЕХ СЕРВИС” ХК

16.03.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

1

30

"ЗУҲРИДДИН НУР” ХК

29.03.2018

10-00 дан

11-00 гача

ЙПХ масканида

1

31

Туман инкасация хизмати

05.04.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

3

32

"ИСКАНДАР ИШОНЧ ТРАНС СЕРВИС” МЧЖ

10.03.2018

22.04.2018

10-00 дан

17-00 гача

Автосаройида

25

33

"ИШОНЧ-ФЕРУЗ” ХК

17.03.2018

10-00 дан

11-00 гача

ЙПХ масканида

 

2

34

Туман ЙХТПТФК

18.03.2018

29.04.2018

10-00 дан

12-00 гача

Автосаройида

22

35

"ҚАНАРБАЙ ОТА” фонди

13.04.2018

10-00 дан

11-00 гача

ЙПХ масканида

1

36

Кончилик касб-ҳунар коллежи

12.04.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

2

37

НКМК га қарашли "КОКПАТАС” ГҚЭ

22.04.2018

20.05.2018

10-00 дан

18-00 гача

Автосаройида

42

38

Учқудуқ қурилиш ва уй-жой коммунал касб-

ҳунар коллежи

11.03.2018

10-00 дан

12-00 гача

Туман ЙҚТПК

1

39

Туман маҳалла фонди

15.04.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

1

40

"Микрокредитбанк” Учқудуқ филиали

24.03.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

1

41

Туман ҳокимлиги

Молия бўлими

24.03.2018

10-00 дан

11-00 гача

ЙПХ масканида

1

42

"НУРАФШОН-НУР-БИ” ХК

20.03.2018

10-00 дан

11-00 гача

ЙПХ масканида

1

43

 

"НУРНАЗАР УСМОН” ФХ

20.04.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

4

44

Туман Ободонлаштириш бошқармаси

08.04.2018

10-00 дан

16-00 гача

Автосаройида

7

45

"ОМАД УНИВЕРСАЛ” МЧЖ

25.03.2018

10-00 дан

15-00 гача

Автосаройида

7

46

ШКБга қарашли "Шимолий” таъминот базаси

24.03.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

2

47

Туман прокуратураси

27.03.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

1

48

"РАВШАН ГУЛШАН РАВНАҚИ” МЧЖ

15.03.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

1

49

ШКБга қарашли таъмирлаш цехи

07.04.2018

10-00 дан

12-00 гача

ЙПХ масканида

1

50

"САРВИГУЛ ЧАРРОС” ХК

18.04.2018

10-00 дан

11-00 гача

ЙПХ маска

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: