Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / 2018 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида

2018 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 22-сон, 420-модда, 37-сон, 982-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги 965-сонли қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й.,09/17/965/0393-сон) билан тасдиқланган Низомга асосан 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2018 йил 19 январдаги 01/10-59-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан;

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

 

1. Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги йигирма нафардан ортиқ ишловчи ходимлари мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг рўйхат бўйича умумий сонидан 576 кишини ташкил этадиган 4 фоиз миқдорида, шу жумладан;

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 3,5 фоиз –20 киши;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 79,5 фоиз - 458 киши;

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 4,2 фоиз - 24 киши;

ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар учун 4,3 фоиз - 25 киши;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахсларучун 6,3 фоиз - 36 киши;

одам савдоси қурбонлари учун 0,5 фоиз - 3 киши

фуқароларнинг ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган бошқа тоифалари, шунингдек, атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун 1,7 фоиз 10 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин ва тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.

2. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган иш ўринларини ташкил этиш,

иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2018 йил 1 март санасига қадар квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2018 йилнинг 10 апрел санасидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

3. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари;

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низом асосида ишлаб чиқилган мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган шахслар тоифаларини муҳтожлар учун иловада белгиланган заҳирага қўйилган иш ўринлари сонидан келиб чиқиб ишга жойлаштириши шарт.

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг йўлланмаси бўйича ушбу шахслар ушбу мазкур қарор 1-бандида кўрсатилган тоифага тегишли бўлганда захирага қўйилган иш ўрнига ишга жойлаштириш ташкилот томонидан рад этилиши ташкилот мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлигига олиб келади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига асосан, муҳтожлар учун иш ўринларини заҳирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида марказ жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари,

корхона, ташкилот ва муассасалар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этиб борилиши мажбурийлиги,

мавсумий ва вақтинчалик иш ўринларини муҳтожларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйишга йўл қўйилмаслиги инобатга олинсин.

6. Ногиронлар учун заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ҳуқуқига эга бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.

7. Туман ҳокимлиги умумий бўлими (А.Усатов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказилишини таъминласин.

8. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (У.Буранов)га,

ташкилотлар томонидан иш ўринлари захирага қўйилганлиги,

ушбу иш ўринларига мазкур қарорнинг 1-бандидакўрсатилган шахслар тоифаси ишга жойлаштирилганлиги,

иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарорини бажармаган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига жарима солинганлиги тўғрисида умумлаштирилган ахборотни ишчи комиссияга юборилишини ва мазкур қарорнинг ижроси устидан назорат қилинишини таъминласин.

9. Туман ҳокимининг 2017 йил 25 октябрдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Қ-576-сонли қарори 2018 йил 1 апрел кунидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарорнинг расмий нашрда эълон қилиниши ва туман ҳокимлиги веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

11. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

Туман ҳокими С.Ҳамроев

Туман ҳокимининг 2018 йил "13 " февралдаги
  83-Қ-сонли қарорига илова 
2018 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож,иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда
рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаши ва захирага қўйиши белгиланган корхона,муассаса ва ташкилотлар 
РЎЙХАТИ 
Т/Р Корхона, муассаса ва ташкилотлар номи  ходимларнинг рўйхатдаги
 ўртача сони 
Ижтимоий муҳофазага муҳтож,
иш топишда қийналаётган ва
меҳнат бозорида тенг
шароитларда рақобатлаша
олмайдиган шахслар
учун иш
 ўринларининг энг кам миқдори
Ўн турт ёшгача болалари ва
 ногирон болалари бўлган
 ёлғиз ота, ёлғиз она ва
 кўп болали ота-оналар учун
Умумий ўрта ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасаларини тамомлаган ёшларга,шунингдек Олий ўқув юртларида давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун   Ўзбекистон қуролли кучларидан
 сафарбарлик чақируви захирасида  хизматини ўтаган ва муддатли харбий хизматдан
бўшалганлар учун
Ногиронлар ва пенсия ёшидаги шахслар учун Жазони ижро этиш муассасаларидан
 озод қилинган ёки суднинг
 қарорига кура тиббий тусдаги
 мажбурлов чоралари қўлланилишидан
озод қилинган шахслар учун
Одам савдоси қурбонлари Атрофдагилар учун хавф
туғдирмайдиган ижтимой
аҳамятли касалликлардан
азоб чекувчи шахслар учун
  Ногиронлар  пенсияолди ёшидагилар
1 НКМК ДК Шимолий кон
 бошқармаси 
10171 381 10 325 9 3 8 20 2 4
2 Зарафшон қурилиш бошқармаси
  ШҚМ бошқармаси 
151 14 1 6 2 1 0 4 0 0
3 Кўкпатас геология қидирув
экспедицияси
238 20 1 10 3 1 1 2 1 1
4 Туман тиббиёт бирлашмаси  427 30 3 19 2 2 2 0 0 2
5 Учқудуқ туман йўллардан фойдаланиш
ДУК 
107 9 0 6 1 0 0 2 0 0
6 Тўман Давлат Ўрмон хўжалиги  38 3 0 1 1 0 0 1 0 0
7 Туман ДСЭНМ 29 2 0 2 0 0 0 0 0 0
8 Туман 10-сонли БМСМ  67 4 0 3 0 0 1 0 0 0
9 Туман БЎСМ  35 3 0 3 0 0 0 0 0 0
10 1-сонли мактаб  99 5 0 3 0 0 1 0 0 1
11 2-сонли мактаб 88 4 0 3 1 0 0 0 0 0
12 3-сонли мактаб  56 3 0 3 0 0 0 0 0 0
13 4-сонли мактаб  44 2 0 1 0 0 1 0 0 0
14 6-сонли мактаб 24 2 0 2   0 0 0 0 0
15 7-сонли мактаб  90 7 1 4 1 0 1 0 0 0
16 8-сонли мактаб  22 2 0 2 0 0 0 0 0 0
17 9-сонли мактаб  128 8 0 6 1 0 1 0 0 0
18 10-сонли мактаб  99 6 1 5 0 0 0 0 0 0
19 11-сонли мактаб 27 2 0 2 0 0 0 0 0 0
20 12-сонли мактаб 27 2 0 2 0 0 0 0 0 0
21 13-сонли мактаб  31 3 0 3 0 0 0 0 0 0
22 15-сонли мактаб  22 2 0 2 0 0 0 0 0 0
23 18-сонли мактаб  62 5 1 3 1 0 0 0 0 0
24 20-сонли мактаб  131 10 1 7 0 0 1 0 0 1
25 1-сонли МТМ  99 9 0 9 0 0 0 0 0 0
26 2-сонли МТМ  88 7 0 5 0 1 0 0 0 1
27 Баркамол авлод маркази  54 3 0 3 0 0 0 0 0 0
28 Кончилик касб-ҳунар коллежи  114 9 1 7 1 0 0 0 0 0
29  Ободонлаштириш бошқармаси  80 4 0 2 0 0 0 2 0 0
30 Учқудуқ темир йўл масофаси   390 15 0 9 1 0 0 5 0 0
30 Жами 13038 576 20 458 24 8 17 36 3 10
Учқудуқ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори                                                                                                                                         У.Буранов 
Ижрочи  Ж.Шодиев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: