Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Туманда 2018 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Туманда 2018 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

         «22 »январ 2018 у (г).                                                                         33-Қ

 

 

Туманда 2018 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

 

 

       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил6 декабрдаги "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳособга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон қарори, (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
      2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,шунингдек машина-трактор парклари, устахоналарва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 2452, 25.04.2013 йил, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг6-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н :

 

 

 

 

      1. Туманда 2018 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари 2018 йил 1 февралдан 2018 йил 30 ноябрга қадар техниккўрикдан ўтказилсин.

      2.Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналарва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техниккўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага мувофиқ, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

      3. ТуманКишлок хўжалик техникалари бўйича давлат инспектори (А.Аминов)га:

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги иш режани юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олишва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон қарорива Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалигива мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ техникаларнитехник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундириш;

техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмаслик топширилсин.

     4. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2017 йил 17 январдаги "Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган трактор, ўзиюрар шассилар, мелиоратив, йўл-қурилиш ва қишлоқ хўжалик машиналари, трактор тиркамаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Қ-26-сонли ("UCHQUDUQ” газетаси,2017 йил 31 январ 3-сон) қарори ўз кучини йўқотган дебҳисоблансин.

     5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ф.Бафоев)га мазкур қарорни "UCHQUDUQ” газетасида расман эълон қилинишини ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

     6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамга қолдираман.

     7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

        

                                             Туман ҳокими                                                    С.Хамроев

Учқудуқ туман ҳокимининг

2018 йил " 22 ” январдаги

33 -сонли қарорига

                                                                                                                                                                     1-илова

 

 

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларинингасбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш

ИШ РЕЖАСИ

 

Техниканинг

номи

Техника

русуми

Техник кўрикдан ўтказиш муддати

Техник кўрикдан ўтказиш

манзили

Техник кўрикдан ўтказиш

Санаси

1

Транспорт тракторлари

Т-28,Т-40, МТЗ-80, МТЗ-82,

ТТЗ-80-10

09.00-16.00

Учкудук тумани Йўлчилар қўргони

26.02.2018 й

2

Трактор тиркамалари

2ПТС-4-793А

09.00-16.00

Учкудук тумани Йўлчилар қўргони

 

27.03.2018 й

3

Мелиоратив техникалар

ЭО-652,

ЭО-3211,

ЭО-304 ROBEX-555 EC-290

09.00-16.00

жойида

 

 

20.04.2018 й

4

Йул қурилиш техникалари

ДЗ-99,

ДЗ-122,

КД-10,

SR14MP-2 GR-165

09.00-16.00

жойида

22.05.2018 й

5

Юклагичлар

LW-300

LW-500FL

09.00-16.00

Учкудук тумани Йўлчилар қўргони

 

21.06.2018 й

6

Машина трактор парклари ва устахоналар-нинг асбоб-ускуналари

ВД-201,

1М63Н,

21Н16М,

ТД-317,

М-2888,

НТ-350

09.00-16.00

жойида

 

 

03.10.2018 й

 

 

                             Учқудуқ туман қишлоқ хўжалик техникалари бўйича давлат инспектори                         А.Аминов

 

 

 

Туман ҳокимининг

2018 йил " 22 ” январдаги

33-сонли қарорига

2-илова

Туман ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг

асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича

туман комиссияси

Т А Р К И Б И

 

А.Аминов

"Давтехназорат” инспекцияси, туман қишлоқ хўжалик техникалари бўйича давлат инспектори, комиссия раиси

1

Б.Бекназарова

туман "Агросуғурта” бўлими бош менеджери,

комиссия аъзоси

2

Ж.Исмаилов

туман ЙФУК давлат корхонаси бош

механиги, комиссия аъзоси

3

Ф.Ҳасанов

туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи,

комиссия аъзоси

4

У.Сатторов

туман ўрмон хўжалиги директори, комиссия

аъзоси

5

К.Каримсаков

Букантау ТБП бош механиги, комиссия аъзоси

6

С.Рахимов

ШКБ транспорт бўлими ҳаракат хавфсизлиги муҳандиси, комиссия аъзоси

7

. И. Имомов

Кўкпатас ГҚЭ бош механиги, комиссия аъзоси

 

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: