Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / 2017 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

2017 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида


 

 

 

2017 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

 

 

 

 

 

       Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-616-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2007 йил 15-сон), Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида” ги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сонли қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда) асосан иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2016 йил22 сентябрдаги 01/04-558-сонли хатини инобатга олиб,

 

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

 

 

        1. Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги йигирма нафардан ортиқ ишловчи ходимлари мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг рўйхат бўйича умумий сонидан 504 кишини ташкил этадиган 4 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 13,1фоиз – 66 киши;

          таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун69,3 фоиз – 349 киши;

          муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 2,0 фоиз – 10 киши;

          ногиронлар учун 3,6 фоиз – 18 киши;

          туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига  

          яқинлашиб   қолган шахслар учун 1фоиз – 5 киши;

 

          жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий 

          характердаги   

          мажбурий чоралар кўрилган шахсларучун 6,8 фоиз – 34 киши;

          одам савдосидан жабрланганлар учун 0,3 фоиз - 2 киши

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 3,9 фоиз – 20 киши, шу жумладан сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар учун 7 киши, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун 11 киши, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 2 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.

         2. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) таъминлаш;

иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2016 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2017 йилнинг
10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

       3. Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси 3-қисмига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилардан ҳар бир яратилмаган иш жойи учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

          4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
15-бандига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

         5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида” ги Низомга асосан ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

         6. Туман ҳокимлиги умумий бўлими (А.Усатов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказилишини таъминласин.

        7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Д.Джумаев)га ушбу қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш ҳамда ҳар чорак якуни билан амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига маълумот тақдим этиб бориш юклатилсин.

         8. Мазкур қарорнинг расмий нашрда эълон қилиниши ва туман ҳокимлиги веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

          9. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Д.Очилов зиммасига юклатилсин.

          10. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

                    

                         Туман ҳокими                                                          Р.Санакулов

 

 

« 30 » сентябр2016 у (г). № 241-Қ

 

 

 

Туман ҳокимининг 2016 йил

" 30 "сентябрдаги 241

сонли қарорига

Илова

2017 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиши белгиланган корхона, муассаса ва ташкилотлар РЎЙХАТИ

Корхона,муассаса ва ташкилотлар номи

Ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони

Ижтимоий муҳофазага мууҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам миқдори

 

ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва

ногирон болалари бор кўп

болали ота-оналар;

 

Ўрта –махсус касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга,шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари учун

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун

Ногиронлар учун

Туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун

Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазо ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун

Одам савдосидан жабрланганлар

Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун

Сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар учун

Кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун

Атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун

1

Шимолий кон бошқармаси

9705

381

40

297

5

8

3

20

 

8

4

2

2

2

Зарафшон қурилиш бошқармаси

151

8

1

1

 

2

 

4

 

 

 

 

 

3

Кўкпатас геология қидирув экспедиция-си

469

17

2

10

1

2

 

2

 

 

 

 

 

4

Туман тиббиёт бирлашмаси

277

10

3

3

1

1

1

 

 

1

 

1

 

5

Учқудуқ ЙХТПТФК

107

5

1

3

 

1

 

 

 

 

 

 

 

6

"Бухантау” ГҚЭ ДК

291

7

3

3

 

 

 

1

 

 

 

 

 

7

Туман ўрмон хўжалиги

41

2

 

1

 

1

 

 

 

 

 

 

 

8

Туман ДСЭНМ

29

1

 

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

9

Туман

10-сонли БМСМ

71

2

1

 

1

 

 

 

 

 

 

 

 

10

3-мактаб

58

2

 

1

 

 

 

 

 

1

 

1

 

11

4-мактаб

37

1

 

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

12

7-мактаб

103

4

1

1

1

 

 

 

 

1

 

1

 

13

9-мактаб

98

3

1

1

 

 

 

 

 

1

 

1

 

14

10-мактаб

111

4

1

2

 

 

 

 

 

1

 

1

 

15

18-мактаб

54

2

 

1

 

 

 

 

 

1

 

1

 

16

1-мактаб

35

1

 

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

17

2-мактаб

25

1

 

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

18

6-мактаб

28

1

 

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

19

11-мактаб

31

1

 

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

20

12-мактаб

38

1

 

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

21

13-мактаб

31

1

 

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

22

15-мактаб

21

1

 

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

23

20-мактаб

120

4

1

1

1

 

 

 

 

1

 

1

 

24

Учқудуқ Қурилиш коллежи

106

4

1

2

 

 

 

 

 

1

1

 

 

25

1-сонли МТМ

74

2

1

 

 

 

 

 

 

1

 

1

 

26

2-сонли МТМ

104

4

1

2

 

 

 

 

 

1

 

1

 

27

Баркамол авлод маркази

54

1

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

28

Кончилик касб-ҳунар коллежи

106

4

1

1

 

 

 

 

 

2

2

 

 

29

Туман ҳокимлиги ободонлаштириш

бошқармаси

107

6

1

2

 

 

 

2

1

 

 

 

 

30

"Узунқудуқ”ш/х

42

1

 

 

 

 

 

1

 

 

 

 

 

31

"Жузқудук” ш/х

42

1

 

 

 

 

 

1

 

 

 

 

 

32

Ўзмиллий-банк Учқудуқ филиали

39

1

 

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

33

"Микрокре-дитбанк”

АТБ Учқудуқ филиали

27

1

 

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

34

Болалар-ўсмирлар спорт мактаби

25

1

 

 

 

 

1

 

 

 

 

 

 

35

Учқудуқ темир йўл масофаси

395

18

5

6

 

3

 

3

1

 

 

 

 

 

Жами:

13052

504

66

349

10

18

5

34

2

20

7

11

2

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: