Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Туманда 2016 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пуктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Туманда 2016 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пуктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 Uchquduq tumani,  A.Temur  ko’chasi - 28                           р.Учкудук, ул. А.Темур 28
    «20»  январ  2016 у (г).                                              № 20 -Қ
 
Туманда 2016 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив  техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пуктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил  6 декабрдаги 345-сонли "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив  техникани,   асбоб-ускуналарни  ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори, (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар  ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг  6-моддасига асосан

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н 

1. Туманда  2016 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив  техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар  ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари  2016 йил 1 февралдан 2016 йил 31 октябрга қадар йиллик  техник  кўрикдан ўтказилсин. 
2. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек  устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага мувофиқ, 
Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун туман ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман Давлат техника назорати инспектори (А.Аминов)га: 
қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари, шунингдек  машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг             асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги иш режани юридик ва жисмоний шахсларга етказиш; 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил  6 декабрдаги  345-сон «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,     асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 й 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар    ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ техникаларни техник кўрикдан ўтказилганлиги учун  йиғим ундириш;
техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмаслик топширилсин.
4. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг   2015 йил 26 февралдаги "Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган трактор, ўзиюрар шассилар, мелиоратив, йўл-қурилиш ва қишлоқ хўжалик машиналари, трактор тиркамаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 16 Қ-сонли  қарори ўз  кучини йўқотган  деб ҳисоблансин. 
5. Мазкур   қарор   "Uchquduq”  газетасида  расман  эълон  қилинсин ва туман  ҳокимлиги  расмий  веб-сайтида  жойлаштирилсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

      Туман ҳокими                                      Р.Санакулов 
 
 
 

Учқудуқ туман ҳокимининг

                                                                           2016 йил  " 20” январдаги

                                                                                      20-сонли  қарорига

                                                                                                                                1-илова

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини  йиллик техник кўрикдан ўтказиш

ИШ РЕЖАСИ

 

 

Техниканинг

номи

Техника

русуми

Техник кўрикдан ўтказиш муддати

Техник кўрикдан ўтказиш

манзили

Техник кўрикдан ўтказиш

санаси

1

Трактор

Т-28-Х-4-МС

Соат 09:00дан

17:00 гача

Учқудуқ т.

ЙХХГ

10.02.2016 й

2

Эксковатор

ROBEX-555

W-7

Соат 09:00дан

17:00 гача

Учқудуқ т.

ЙХХГ

11.02.2016 й

3

Трактор

ЮМЗ-6

Соат 09:00дан

17:00 гача

Учқудуқ т.

ЙХХГ

12.02.2016 й

4

Трактор

2-ПТС-4-793

Соат 09:00дан

17:00 гача

Учқудуқ т.

ЙХХГ

12.02.2016 й

5

Трактор

Т-40М

Соат 09:00дан

17:00 гача

Учқудуқ т.

ЙХХГ

09.02.2016 й

6

Эксковатор

ЭО-10011

Соат 09:00дан

17:00 гача

Учқудуқ тумани

24.02.2016 й

7

Трактор

К-701

Соат 09:00дан

17:00 гача

Учқудуқ тумани

24.02.2016 й

8

Трактор

ЭО-304

Соат 09:00дан

17:00 гача

Учқудуқ тумани

24.02.2016 й

9

Эксковатор

ЭО-3211

Соат 09:00дан

17:00 гача

Учқудуқ тумани

24.02.2016 й

10

Юклагич

LW-300FL

Соат 09:00дан

17:00 гача

Учқудуқ тумани

24.02.2016 й

11

Эксковатор

ЭО-10011

Соат 09:00дан

17:00 гача

Учқудуқ тумани

24.02.2016 й

12

Трактор

Т-16

Соат 09:00дан

17:00 гача

Учқудуқ тумани

24.02.2016 й

13

Трактор

Т-170

Соат 09:00дан

17:00 гача

Учқудуқ тумани

24.02.2016 й

14

Трактор

МТЗ-80

Соат 09:00дан

17:00 гача

Учқудуқ тумани

24.02.2016 й

15

Тиркама

2 ПТС-4-793

Соат 09:00дан

17:00 гача

Учқудуқ тумани

24.02.2016 й

16

Эксковатор

ЕС-290В

Соат 09:00дан

17:00 гача

Учқудуқ тумани

24.02.2016 й

17

Тиркама

2 ПТС-4

Соат 09:00дан

17:00 гача

Учқудуқ тумани

26.02.2016 й

18

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: