Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқ туманининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисида

Учқудуқ туманининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисида

 Uchquduq tumani,  A.Temur  ko’chasi - 28                           р.Учкудук, ул. А.Темур 28
    « 22  »  январ  2016 у (г).                                              №  24  -Қ 

Учқудуқ   туманининг   2016   йилги 
маҳаллий бюджети параметрларини 
тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 28,99-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги    ПҚ-2455-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 52-сон, 646-модда), Вилоят ҳокимининг 2016 йил  9 январдаги "Навоий вилоятининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қ-4 сонли ва халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг 2016 йил 18 январдаги "Учқудуқ туманининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги 5-VIII/51-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда вилоят ҳокимлиги Молия бошқармасининг 2016 йил
9 январдаги 01-06-03-60 сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига  асосан

ҚАРОР    ҚИЛАМАН:

1. Вилоят ҳокимининг 2016 йил 9 январдаги "Навоий вилоятининг   2016 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги       Қ-4 сонли ва халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг 2015 йил 18 январдаги "Учқудуқ туманининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги 5-VIII/51-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.
2. Туманнинг 2016 йилги маҳаллий бюджети асосий параметрлари  1-иловага мувофиқ;
2016 йилда умумдавлат солиқлари бўйича тушумларнинг туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган меъёрлари 2-иловага мувофиқ;  
 2016 йилда айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари  3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вилоят ҳокимининг мазкур қарори билан қуйидагилар:
шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг 2016 йил даромадлари ва харажатлари, вилоят бюджетидан ўтказиб бериладиган даромад ва мақсадли субвенцияларнинг ҳажми;
умумдавлат солиқларидан шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри;
вилоят, шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
4. Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган барча ташкилот  ва муассаса раҳбарлари бюджет параметрларига киритилмаган тадбирларни амалга оширганликлари, ортиқча харажатларга йўл қўйганликлари ҳамда асоссиз кредитор қарзларни вужудга келтирганликлари учун амалдаги қонунчиликка асосан жавобгардирлар.
5. Туман ҳокимининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарор "UCHQUDUQ” газетасида расмий эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг  расмий веб-сайтига жойлаштирилсин. 
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Д.Очилов зиммасига юклатилсин.
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими                        Р.Санакулов
 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: