Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқ туман ҳокимлиги тасарруфидаги захира ер майдонлари ҳисобидан фермер хўжалиги ташкил этиш учун танлов эълон қилиш тўғрисида

Учқудуқ туман ҳокимлиги тасарруфидаги захира ер майдонлари ҳисобидан фермер хўжалиги ташкил этиш учун танлов эълон қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 53-моддаси, "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 11-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 2,12-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 19 ноябрда 1523-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган туман захирасида турган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш мақсадида;

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Учқудуқ туманидаги овул фуқаролар йиғини ҳудудларидан иловага мувофиқ туман захира ерларидан фермер хўжалиги ташкил этиш учун танлов эълон қилинсин.

2. Ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга, ижарага бериш ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясига:

ушбу қарорни оммавий ахборот воситалари эълон қилингандан сўнг туман ҳокимининг қарорига асосан фермер хўжалиги ташкил этиш учун ажратилган ер участкалари иловага асосан танлов ўтказилишини ташкил қилсин.

фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер участкалари ажратишда амалдаги қонун талабларида белгиланган муддатларга қатъий амал қилинсин.

фермер хўжалиги ташкил этиш учун ўтказиладиган танлов тўғрисида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларига осиб қўйиш вазифаси топширилсин.

Танловга қўйилган лойиҳалар бўйича очиқ ва ошкоралик асосида ўтказилиши таъминлансин.

3. "UCHQUDUQ” газетаси таҳририяти давлат корхонаси (Р.Қодирова)га, туман ҳокимининг ушбу қарорининг иловасига мувофиқ фермер хўжалиги ташкил этиш учун оммавий ахборот воситасида танлов ўтказиш бўйича эълонларни чоп этиш вазифаси топширилсин.

4. Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси мазкур қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ойдан кам бўлмаган муддатда танлов ўтказилишини таъминласин.

5.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими С.Хамроев.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: