Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 Uchquduq tumani,  A.Temur  ko’chasi - 28                           р.Учкудук, ул. А.Темур 28
    «27 »  феврал  2016 у (г).                                              №  62  -Қ 

Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга  
тегишли   автомототранспорт    воситалари 
ва  уларнинг   тиркамаларини      мажбурий 
техник    кўрикдан       ўтказиш     тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон,  17-модда) ижросини таъминлаш максадида ва  Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг   6-моддасига асосан
Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, Учқудуқ тумани ИИБ ЙҲХГда рўйхатда турган транспорт воситаларига эга бўлган автокорхона ташкилот, хусусий корхоналарнинг  2016  йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага  мувофиқ тасдиқлансин.
 3. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик  ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.
4. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар- бир йилда икки марта;
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
 ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари.
5. Қарорнинг 4-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник  кўриги:
биринчи марта - 1 март -  30 июнда;
иккинчи марта - 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилади.
Юридик шахсларга қарашли бўлган 
транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март- 30 июнда;
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги  1 мартдан - 31 августга қадар ўтказилсин.
6. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишчи гуруҳи раҳбари  (С.Бекмуродов) га:
транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш;
юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юбориш;
техник кўрикни ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида иш вақтида, техник назорат постларида иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларидан бирида ўтказиш;
техник кўрикдан ўтказишда техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг камчиликлари ва носозликларни бартараф этиш бўйича белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш вазифалари юклатилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.
8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил             31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.
9. Туман ички ишлар бўлими (И.Шеров) мажбурий техник кўрик якуни тўғрисида туман ҳокимлигига ахборот тақдим этсин. 
10. Мазкур қарор "UCHQUDUQ” газетасида эълон қилинсин ҳамда  туман ҳокимлигининг  расмий веб-сайтига жойлаштирилсин. 
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Негматовга, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи И.Шеров зиммасига юклатилсин.
12. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими                                                  Р.Санакулов

Туман ҳокимининг
                                                  2016 йил  "27 ” февралдаги
                                                                                  62- сонли  карорига
                                                                                  1 - илова


Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг
Т А Р К И Б И


1. С.Бекмуродов                        туман ИИБ ЙҲХГ катта нозири, ишчи гуруҳ раҳбари 

2. Б.Бекназарова                       туман "Ўзагросуғурта” бўлими бош менеджери, ишчи гуруҳи аъзоси

3. Ҳ.Назаров                            туман Мудофа ишлари бўлимида техника  ҳисобини юритувчи ходим в.в.б

4. Ф.Эшмирзаев                         Ўзбекистон Республикаси Автомобил ва дарё транспорти агентлиги Навоий вилоят бўлими
                                            етакчи мутахасиси

5. НКМК ШКБдан                       корхона ва ташкилотлар  бош мухандислари, ажратилган   мутахасис  ишчи гуруҳи аъзолари  

                                             

Туман ҳокимининг

2016 йил " 27 ” февралдаги

62-сонли қарорига

2-илова

Учқудуқ тумани ИИБ ЙҲХГда рўйхатда турган транспорт воситаларига эга бўлган автокорхона ташкилот, хусусий корхоналарнинг 2016 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш

Ж А Д В А Л И

Т/Р

Ташкилот, корхона, идора ва уюшмаларнинг номлари

1-босқичда техник кўригдан ўтказилиши режалаштирилган тр/воситаларнинг сони

Куни ва вақти

2-босқичда техник кўригдан ўтказилиши режалаш-тирилган тр/воситаларнинг сони

Куни ва вақти

1

Учқудуқ тумани ШКБ га қарашли бўлган 1-сонли автокорхона

415

20.03.2016, 19.04.2016, 03.05.2016 17.05.2016, 22.05.2016, 13.06.2016.

113

10.10.2016

17.10.2016.

2

ШКБ УАТ-2 корхонаси

72

11.04.2016, 16.05.2016.

4

12.09.2016

3

Учқудуқ туман ЙХПТФК

22

18.04.2016

 

 

4

НКМК "Кокпатас" ДКЭ

46

06.06.2016

4

18.09.2016

5

"Ватанпарвар" ҳайдовчилар тайёрлаш мактаби

4

17.04.2016

 

 

6

НКМК "Букантау" ДКЭ

44

15.05.2016

2

13.09.2016

7

"Учқудуқ савдо" МЧЖ

10

14.04.2016

 

 

8

Учқудуқ туман Тиббиёт бирлашмаси

14

05.05.2016

 

 

9

ШКБ Овқатланиш комбинати

2

12.05.2016

 

 

10

"Навоийнефтбаза” унитар корхонаси

3

07.04.2016

 

 

11

Мингбулоқ ш/х

1

10.05.2016

 

 

12

Алтинтау ш/х

5

23.05.2016

 

 

13

Узунқудуқ ш/х

2

24.05.2016

 

 

14

Жузқудуқ ш/х

5

12.04.2016

 

 

15

Учқудуқ "НЕДРА" МЧЖ

4

09.04.2016

 

 

16

Туман ҳокимлиги

5

21.04.2016

 

 

17

Инкассация бўлими

4

19.05.2016

 

 

18

"Промэлектро" корхонаси

3

23.04.2016

 

 

19

Туман ДСЭНМ

1

04.04.2016

 

 

20

"Учқудуқ Қимиз" МЧЖ

54

29.03.2016, 05.04.2016.

54

20.09.2016 11.10.2016

21

"ИСКАНДАР ИШОНЧ" МЧЖ

19

29.03.2016, 05.04.2016.

19

20.09.2016 11.10.2016

22

"Бехруз" МЧЖ

2

08.04.2016

 

 

23

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази

1

08.04.2016

 

 

24

Учқудуқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи

1

08.04.2016

 

 

25

Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежи

1

15.04.2016

 

 

26

Ўрмон хўжалиги

1

15.04.2016

 

 

27

Ободонлаштириш бошқармаси

7

07.05.2016

 

 

28

РМЦ

1

22.04.2016

 

 

29

ЦМТБ

1

23.04.2016

 

 

30

Учқудуқ туман ДСИ

1

24.04.2016

 

 

31

Учқудуқ почта алоқа тармоғи

1

10.05.2016

 

 

32

ТРАНСИНВЕСТ НАВОИЙ

1

26.04.2016

 

 

33

ШКБ ГТР

14

14.05.2016

 

 

34

ШКБ ЦТВГС

2

06.05.2016

 

 

35

ШКБ ГМЗ-3

7

21.05.2016

 

 

36

Молия бўлими

1

13.05.2016

 

 

37

Туман прокуратураси

1

13.05.2016

 

 

38

Ветеринария бўлими

1

13.05.2016

 

 

39

"Шоира-Ёдгор" хус.корхонаси

1

13.05.2016

 

 

40

"Учқудуқ" газетаси

1

13.05.2016

 

 

41

Темир йўл бекати

2

15.04.2016

 

 

42

Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими

1

15.04.2016

 

 

43

"КОКПАТАС САВДО" МЧЖ

1

15.04.2016

 

 

44

Бухоро ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди

1

15.04.2016

 

 

45

"Айгерим алмагул" ХФ

1

15.04.2016

 

 

46

"КАМОЛОТ” ЁИҲ

1

22.04.2016

 

 

47

"Колосок" МЧЖ

1

22.04.2016

 

 

48

"Бизнес савдо" ХФ

1

22.04.2016

 

 

49

Маҳалла ХЖФ

1

22.04.2016

 

 

50

Учқудуқ темир йўли

3

13.05.2016

 

 

51

Жиноий ишлар бўйича туман суди

1

14.05.2016

 

 

52

"Далатбек” МЧЖ

1

15.05.2016

 

 

 

 

796

 

196

 

Изоҳ: Қолган ташкилотлар, хусусий кичик корхоналарга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари Учқудуқ туман Шимолий Кон бошқармасига қарашли бўлган 1-автокорхонада техник кўригидан ўтказадилар.

 

 

 

 

 

 



Учқудуқ туман ИИБ ЙҲХГ 
катта инспектори сержант
С.Бекмуродов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: