Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

Учқудуқ туман ҳокимлиги тасарруфидаги захира ер майдонлари ҳисобидан фермер хўжалиги ташкил этиш учун танлов эълон қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 53-моддаси, "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 11-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 2,12-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 19 ноябрда 1523-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган туман захирасида турган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Учқудуқ туманидаги овул фуқаролар йиғини ҳудудларидан иловага мувофиқ туман захира ерларидан фермер хўжалиги ташкил этиш учун танлов эълон қилинсин.

2. Ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга, ижарага бериш ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси:

Ушбу қарор оммавий ахборот воситаларига расман эълон қилингандан сўнг бир ойдан кейин туман ҳокимининг юқоридаги қарорларига асосан фермер хўжалиги ташкил этиш ҳамда фермер хўжаликлари ер майдонларини мақбуллаштириш учун ажратилган ер участкалари 1-иловага асосан қайта танлов ўтказилишини ташкил қилсин.

Фермер хўжалиги ташкил этиш ҳамда фермер хўжаликлари ер майдонларини мақбуллаштириш учун ер участкалари ажратишда амалдаги қонун талабларида белгиланган муддатларга қатъий амал қилинсин.

Фермер хўжалиги ташкил этиш учун ўтказиладиган танлов тўғрисида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларига осиб қўйиш вазифаси топширилсин.

Танловга қўйилган лойиҳалар бўйича очиқ ва ошкоралик асосида ўтказилиши таъминлансин.

3. "UCHQUDUQ” газетаси таҳририяти давлат корхонаси (Р.Қодирова)га, туман ҳокимининг ушбу қарорининг 1-иловасига мувофиқ фермер хўжалиги ташкил этиш ҳамда ер майдонларини мақбуллаштириш учун оммавий ахборот воситасида танлов эълон қилиш топширилсин.

4. Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси мазкур қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ойдан кейн танлов ўтказилишини таъминласин.

5.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими С.Хамроев.

29 июнь 2018 йил, 316-Қ.

2 июнь 2018 йил 268-Қ

  Вилоят ҳокимининг 2018 йил 1 июндаги "Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-197-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

 

  Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги, (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 4-сон, 158-модда) "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 59-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги "Товарлар (ишлар, хизматлар) га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда) билан тасдиқланган Низом асосида Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг 2018 йил 25 апрелдаги 4-01-11/5245-сонли мурожаати, вилоят Молия бош бошқармасининг2017 йил 27июлдаги01-07-02-1569-сонли ва 2018 йил 2 майдаги 01-07-03-671-сонли, вилоят Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармасининг 2018 йил 4 майдаги 02/12-2181-сонли хулосаларини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Вилоят ҳокимининг 2018 йил 1 июндаги "Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-197-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

  2. Вилоят ҳокимининг мазкур қарори билан, Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари тасдиқланганлиги ҳамда 2018 йил 10 июндан жорий этилиши инобатга олинсин.

  3. Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси тизимидаги турар жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш корхоналари аҳолига ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласинлар.

  4. Туман ҳокимлиги Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўлими  (А.Тўрақулов)га ушбу қарорни "Орион” телестудияси ва "UCHQUDUQ” газеталарида расман эълон қилинишини;

маскур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими С.Хамроев

2018 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида

2018 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида

Туманда 2018 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Туманда 2018 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

2018 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-616-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2007 йил 15-сон), Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида” ги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сонли қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда) асосан иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2017 йил  16 октябрдаги 01/04-1071-сонли хатини инобатга олиб,