Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ЙИЛИ

«КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ЙИЛИ» ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 8-сон, 91-модда)
Кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий, пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, оила ва жамиятда, ёшларни ўзбек халқининг кўп асрлик қадрият ва анъаналари руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида, шунингдек, 2015 йилнинг «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилиниши муносабати билан:
1. «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурини амалга оширишнинг устувор вазифа ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтириш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари, шу жумладан, турли маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни олиш хизматлари кўрсатишнинг энг қулай тизимини шакллантириш;
кексалар, авваламбор, фашизм устидан қозонилган ғалаба ва Ватанимизни қайта тиклашга муносиб ҳисса қўшган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ёши улуғ инсонлар, биринчи навбатда, ёлғиз қариялар ва ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар рўйхатини кенгайтириш, уларни фаровон ва муносиб турмуш шароитлари билан таъминлаш учун маҳаллалар, «Нуроний» жамғармаси, бошқа нодавлат ташкилотлари ва ижтимоий тузилмалар томонидан моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш миқёсини ошириш;
фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларни тизимли асосда соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактика тадбирларини кўпайтириш, кўриш ва эшитиш органлари, таянч-ҳаракат тизими ва юрак-қон томир касалликларини даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш ва улардан фойдаланишни кенгайтириш, кексалар ва ногиронларни ёрдамчи ҳамда техник реабилитация воситалари билан, жумладан, имтиёзли асосда таъминлаш, кексаларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган санаторий-соғломлаштириш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш;
мамлакатимизнинг мудофаа қобилияти, иқтисодий, маданий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамиятимизда тинчлик, тотувлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашга бебаҳо ҳисса қўшган, соғлом ва баркамол униб-ўсаётган авлодни тарбиялашда фаол иштирок этаётган кекса авлод вакилларига муносиб эътибор қаратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни тизимли асосда амалга ошириш, оила ва жамиятда ёши улуғ инсонларнинг ўрни ва обрўсини ошириш, болалар ва ёшларни ота-оналарни, ҳар бир нуронийни чуқур ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш туйғуси руҳида тарбиялаш бўйича аниқ тадбирларни амалга ошириш;
ҳар бир кексага ҳар томонлама эътибор қаратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтириш ва ошириш, кексаларнинг ҳаёт фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, бунда улар учун туман ва маҳаллаларда мулоқот марказлари, қизиқиши бўйича клублар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш, телевидение, оммавий ахборот воситалари, кинотеатрлар, театр ва бошқа маданий-маърифий муассасаларда ёши улуғ инсонларнинг қизиқишларига мос мавзуда янги махсус кўрсатувлар, спектакль ва фильмлар яратиш ва эфирга узатиш ҳажмини кўпайтириш;
маҳаллалар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкилий тузилмасида кексалар ва ногиронларга доимий эътибор қаратадиган секторни мустаҳкамлаш, бунда уларга хизмат кўрсатадиган идора ва хизматлар, биринчи навбатда, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни назарда тутиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 12 декабрдаги Ф-4393-сон фармойишига мувофиқ тузилган Республика комиссияси томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, жамоат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Республика комиссиясига (Ш. Мирзиёев) «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурига киритилган тадбирларнинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш юклансин.
Республика комиссияси:
бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли ҳудудлар ҳокимлари бошчилигида Давлат дастурини амалга ошириш бўйича тегишли комиссиялар ташкил этилишини таъминласин ва уларнинг зиммасига Давлат дастурида белгиланган вазифаларни сўзсиз, тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юкласин;
икки ҳафта муддатда вазирликлар, идоралар, компаниялар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар бир вазирлик ва идора, ҳудуд, шаҳар, туман ва аҳоли пунктларининг «Кексаларни эъзозлаш йили» бўйича ҳудудий ва тармоқ дастурлари ишлаб чиқилиши ҳамда қабул қилинишини таъминласин;
республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари даражасида тасдиқланган Давлат дастурига киритилган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича ишларни мувофиқлаштирсин ва ушбу тадбирлар амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин;
ҳар чорак якунлари бўйича «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида белгиланган тадбирлар бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ахборот бериб борсин.
4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги:
босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, интернет-ресурсларни жалб этган ҳолда, аҳоли ўртасида «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари, уни амалга ошириш бўйича асосий йўналишлар ва чора-тадбирлар мунтазам ва кенг кўламда ёритилишини;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга оширишдаги иштироки ва қўшган аниқ ҳиссасини акс эттирган ҳолда, Давлат дастурининг бажарилиши ҳақида кенг жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб боришни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 18 февраль,
ПҚ-2302-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сон қарорига
ИЛОВА
«Кексаларни эъзозлаш йили»
Давлат дастури

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

Масъул бажарувчилар

Сарф-харажатлар

(млн сўм)

Молиялаштириш манбалари

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

I. Кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтириш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари, шу жумладан, турли маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни олиш хизматлари кўрсатишнинг энг қулай тизимини шакллантириш

1.

«Ҳарбий хизматни ўтаган, ички ишлар, божхона органларида хизмат қилган шахслар ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2015 йил

I чорак

Мудофаа вазирлиги, ИИВ,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, МХХ, Давлат божхона қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Ҳарбий хизматни ўтаган, ички ишлар, божхона органларида хизмат қилган шахслар пенсия таъминотининг асослари ва механизмларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Ҳозирги вақтда ушбу соҳада 1990 йил 28 апрелдаги «Ҳарбий хизматчиларни пенсия билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун амал қилади, унинг кўпгина нормалари эскирган ҳамда ҳозирги замон шарт-шароитлари ва талабларига жавоб бермайди.

2.

Ўзбекистон Республикасининг «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2015 йил

II чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш

вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, жамоат ташкилотлари

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида қўйидагилар назарда тутилади: кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа тоифалари учун ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг асосий принцип ва механизмлари, шунингдек ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари; аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган ижтимоий хизматлар кўрсатиш турлари ва шакллари; аҳолига ижтимоий хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа масъул идора ва хизматларнинг ваколатлари ва мажбуриятлари.

3.

«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2015 йил
II чорак

Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 50-моддасида озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга ҳамда олтмиш ёшдан ошган эркакларга нисбатан тайинланаётган жазо муддати ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш энг кўп муддатининг тўртдан уч қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Кекса авлодга нисбатан жиноят қонунчилиги нормаларини янада либераллаштириш мақсадида Жиноят кодексининг 50-моддасига озодликдан маҳрум қилишнинг энг кўп муддатини 3/4 дан (75%) 2/3 гача (67,7%) камайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 100 ёшга тўлган шахсларнинг пенсияларига энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида устама белгилаш ҳақидаги Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ишлаб чиқиш — 2015 йил февраль амалга ошириш доимий

Молия вазирлиги,

Пенсия жамғармаси, Адлия вазирлиги

12 400,0

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 100 ёшга тўлган пенсионерларга етарлича эътибор кўрсатишни кучайтириш ва уларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган Фармони лойиҳаси.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг 2015 — 2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ишлаб чиқиш — 2015 йил

III чорак,

амалга ошириш — 2015 — 2020 йиллар мобайнида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизими самарадорлигини кучайтириш ва аниқлигини ошириш, уларга кўрсатилаётган ижтимоий, тиббий ва маиший хизматларнинг турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш чора-тадбирларини назарда тутувчи қарори лойиҳаси.

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 75 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларни пенсия ва нафақа тўғри тайинланиши ва тўланишини текшириш натижалари бўйича аниқланган қарздорликдан озод қилиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ишлаб чиқиш — 2015 йил

февраль,

амалга ошириш —йил мобайнида

Молия вазирлиги,

Пенсия жамғармаси,

Адлия вазирлиги

21 300,0

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг пенсионерларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга, меҳр-мурувват кўрсатишга қаратилган қарори лойиҳаси.

7.

Вазирлар Маҳкамасининг «2015 —
2017 йилларда пенсия таъминотининг ягона идоралараро интеграциялашган ахборот тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ишлаб чиқиш — 2015 йил

III чорак,

амалга ошириш — 2015 —
2017 йиллар мобайнида

Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги, Адлия вазирлиги, ДСҚ, ИИВ, «Ўзархив» агентлиги, Марказий банк, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Техник топшириққа мувофиқ

Бюджет ва бажарувчиларнинг маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси, унда қуйидагилар назарда тутилади: кексалар учун пенсия тайинлашнинг энг қулай тизимини жорий этиш. Бундай тизим Пенсия жамғармасининг амалдаги ахборот тизими негизида пенсия тайинлаш жараёнида иштирок этувчи давлат органлари ўртасида маълумотларни электрон тарзида айирбошлашнинг интеграциялашган тизимини яратиш йўли билан турли хил маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларнинг қоғоз шаклида олинишини истисно этади.

8.

Вазирлар Маҳкамасининг «Қариялар учун ижтимоий хизматларни тайинлаш ва кўрсатиш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг индивидуал дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2015 йил
II чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Нуроний» жамғармаси ва «Маҳалла» фонди, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, БМТТД

150,0

БМТТД маблағлари

Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги?арни назарда тутувчи қарори лойиҳаси:

кексаларга ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф тоифаларига ижтимоий хизматларни тайинлаш ва кўрсатишнинг халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ягона тартибини тасдиқлаш;

ёлғиз кексаларга хонаки хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, уларнинг талаб-эҳтиёжлари, имкониятлари ва хоҳиш-истакларини ҳисобга олган ҳолда индивидуалдастурасосида

ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш.

II. Кексалар, авваламбор, фашизм устидан қозонилган Ғалаба ва Ватанимизни қайта тиклашга муносиб ҳисса қўшган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ёши улуғ инсонлар, биринчи навбатда ёлғиз қариялар ва ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар рўйхатини кенгайтириш, уларни фаровон ва муносиб турмуш шароитлари билан таъминлаш учун маҳаллалар, «Нуроний» жамғармаси, бошқа нодавлат ташкилотлари ва ижтимоий тузилмалар томонидан моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш миқёсини ошириш

9.

Фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги шарафига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — 1941 — 1945 йиллар уруш ва меҳнат фронти фахрийларини эсдалик юбилей медали билан мукофотлашни ташкил қилиш.

2015 йил февраль

Вазирлар Маҳкамаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигига уруш ва меҳнат фронти фахрийларини тантанали вазиятда эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармони

10.

II Жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигини мамлакатимизда кенг байрам қилинишига бағишланган тадбирлар Дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2015 йил
1 мартгача, амалга ошириш — йил мобайнида

Вазирлар Маҳкамаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, «Нуроний» жамғармаси

Вазирлар Маҳкамасининг қарори.

Фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигини мамлакатда кенг кўламда байрам қилинишини ташкил этиш ҳамда 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини шарафлаш

11.

1941 — 1945-йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс тадбирлар ўтказилишини ташкил қилиш, уларда қуйидагилар назарда тутилади:

       

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони.

Фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги арафасида 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийларини манзилли ижтимоий муҳофазасини кучайтириш ҳамда уларни кенг миқёсда моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш.

 

1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига 9 май «Хотира ва қадрлаш куни» байрамига мўлжаллаб бир йўла мукофот пули тўлаш орқали уларни моддий рағбатлантириш;

1941 — 1945-йиллардаги урушнинг ҳар бир қатнашчисини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган аналогли ва рақамли телевидение сигналларини қабул қиладиган телевизорлар билан бепул таъминлаш;

2015 йил апрель-май

Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, МХХ,

Марказий банк, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

2 500,0

900,0

Бюджет маблағлари

Касаба уюшмалари маблағи

2015 йил май йигача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Маҳалла» фонди ва «Нуроний» жамғармаси, «Ўзэлтехсаноат» АК

3 000,0

Бажарувчилар ва ҳомийларнинг маблағи

1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийларининг ижтимоий маиший шароитларини яхшилаш, уларнинг фаровонлиги ва муносиб турмушини таъминлаш, жамият ҳаётида ва ёш авлодни тарбиялашда бундан буён ҳам кенг кўламда иштирок этишларини қўллаб-қувватлаш.

 

1941 — 1945-йиллардаги урушнинг ҳар бир қатнашчисини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мобиль телефон аппарати билан бепул таъминлаш;

2015 йил май ойигача

«Ўзэлтехсаноат» АК, маҳаллий мобиль телефон ишлаб чиқарувчилар

300,0

Бажарувчилар ва ҳомийларнинг маблағи

 

1941 — 1945-йиллардаги уруш қатнашчиларига ойлик абонент тўлови ундирмасдан ҳар ойда 60 минут миқдорида чиқувчи маҳаллий ва шаҳарлараро қўнғироқлар учун бепул лимит бериш;

2015 йил мобайнида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК «Ўзмобайл», мобиль алоқа операторлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекистон почтаси» АЖ

300,0

Бажарувчилар ва ҳомийларнинг маблағи

 

1941 — 1945-йиллардаги уруш тамом бўлганлигининг 70 йиллигига, фашизм устидан қозонилган Ғалабага муносиб ҳисса қўшган ўзбекистонликларнинг қаҳрамонлиги ва жонбозлигига бағишланган почта маркалари ва конвертлар чиқариш.

2015 йил май

120,0

«Ўзбекистон почтаси» АЖ маблағи

12.

1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига белгиланган ҳар ойлик компенсация тўловларини тегишли равишда 50% ва 25%гача кўпайтириш (амалдаги 45% ва 18% ўрнига).

Ишлаб чиқиш 2015 йил февраль, амалга ошириш йил мобайнида

Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси

6 900,0

Бюджет маблағи

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти ветеранларига энг қулай турмуш шароитларини яратиш ва уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш.

13.

Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бир йилда бир марта темир йўл транспортида бепул юриш, шунингдек ҳаво транспорти йўлкираси қийматининг 50%ни чегириш (бориш ва қайтиш) ҳуқуқини бериш

Доимий равишда

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, Молия вазирлиги

700,0

Бюджет маблағи

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

14.

Қуйидагиларни:

энг зарур маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтирган, санитария-гигиена жиҳатидан энг зарур товарларни рўйхатга киритган ҳолда энг зарур маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтиришни;

ажратиладиган бюджет маблағларини икки баробар кўпайтиришни назарда тутган ҳолда бериладиган маҳсулотлар тўпламини қайта кўриб чиқиш йўли билан ёлғиз қарияларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва энг зарур маҳсулотлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш.

Доимий равишда

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» фонди

7 000,0

Бюджет маблағи

Вазирлар Маҳкамаси қарори лой?ҳаси.

Ёлғиз қарияларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни, шунингдек уларнинг физиологик ҳолати ва санитария нормаларини ҳисобга олган ҳолда ёлғиз қарияларга бериладиган энг зарур озиқ-овқат маҳсулотларининг миқдор ва сифат таркибини танқидий ўрганиш, қайта кўриб чиқиш ва яхшилаш.

15.

1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, шунингдек ёлғиз ва ижтимоий мададга муҳтож кекса кишиларнинг 2015 — 2017 йилларда уй-жой шароитларини яхшилашнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

«Маҳалла» фонди ва «Нуроний» жамғармаси, маҳалла аҳолиси, айниқса ёшлар, ҳомийлар ва саҳоватпешаларнинг фаол иштирокида ҳар бир маҳаллада камида бир нафар фахрийни (ҳаммаси бўлиб бир йилда 10 минг кишига яқин) қамраб олган ҳолда 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларининг, шунингдек ёлғиз ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож кексаларнинг квартиралари ва уйларини республика бўйича ҳашар йўли билан жорий таъмирлаш, зарур ҳолларда эса мукаммал таъмирлашни, шунингдек ҳовлиларни ободонлаштиришни назарда тутганҳолда уларнинг турар-жой шароитларини яхшилаш дастурини ишлаб чиқиш ва
2015 — 2017 йиллар мобайнида амалга ошириш.

Ишлаб чиқиш — 2015 йил февраль, амалга ошириш — 2015 — 2017 йиллар мобайнида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Маҳалла» фонди ва «Нуроний» жамғармаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, нодавлат ташкилотлар ва ҳомийлар

60 000,0 улардан
2015 йилда 20 000,0

«Маҳалла» фонди, «Нуроний» жамғармаси, бошқа нодавлат ташкилотлар ва ҳомийларнинг маблағлари, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари

Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси протоколи ва маҳаллий ижроия ҳокимият органларининг қарорлари.

1941 — 1945 йилларда уруш ва меҳнат фахрийларининг уй-жой маиший шароитларини яхшилаш, улар истиқомат қиладиган маҳаллаларда фахрийларнинг хоҳиш-истакларига нисбатан барчанинг эътиборли ва сезгир муносабатда бўлиш муҳитини яратиш.

16.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш асосида «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш доирасида («my gov.uz» портали орқали уланишни ташкил этган ҳолда) замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг кўламда фойдаланиб, кексаларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш:

 

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Электрон ҳукумат»нинг Тизимни ривожлантириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ногиронлар жамияти, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

   

Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси протоколи ва бажарувчиларнинг қарорлари.

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш асосида кексаларнинг ижтимоий хизматлардан баҳраманд бўлишини ошириш ва сифатини яхшилаш.

Кексалар ва ногиронларнинг ижтимоий инфратузилма объектлари, санаторий-курортларда даволаниши ва соғломлаштирилиши, реабилитациянинг техник воситаларини олишида шаффофликни ошириш ва улардан баҳраманд бўлиш тартиб-таомилларини жадаллаштириш.

 

ёлғиз кексалар ва ногиронларга хонадонларида ижтимоий хизмат кўрсатишга электрон буюртманомалар бериш бўйича интерактив хизматлар;

2015 йил
III чорак

 

Техник топшириққа мувофиқ

Бажарувчиларнинг маблағи

 

ёлғиз кексалар ва ногиронларни «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига жойлаштириш учун аризалар бериш ҳамда зарур ҳужжатлар рўйхатини электрон тарзда олиш бўйича интерактив хизматлар;

2015 йил
II-III чорак

 

Техник топшириққа мувофиқ

Бажарувчиларнинг маблағи

 

1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторий-курортларда соғломлаштиришни электрон ҳисобга олиш дастурий комплекси;

2015 йил
II чорак

 

150,0

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

 

ногирон шахсларнинг протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминланганлигини ҳисобга олиш бўйича махсус «Protez» дастури.

2015 йил
III чорак

 

150,0

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

17.

Ижтимоий ҳимоя масалаларида кексаларнинг талаб-эҳтиёжларини тезкорлик билан эътиборга олиш тизимини яратиш, бунга қуйидагиларни жорий этиш йўли билан эришилади:

кексаларга ишончли ва тўлиқ ахборот бериш, шунингдек зарур ҳолларда ижтимоий хизматлар олиш масалаларида кўмаклашиш учун уларга ягона телефон рақами (call-center) бўйича интерактив аутсорсинг хизмати кўрсатиш;

пенсионерларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ пенсия миқдорлари ошганлиги тўғрисида, шунингдек улар юборган индивидуал сўровномаларга мувофиқ пенсияларининг миқдорлари ҳақида хабардор қилувчи бепул SMS хабарларини жўнатиш бўйича интерактив хизматлар;

кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг сифати тўғрисида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги номига SMS хабарларини жўнатиш бўйича пенсия ёшидаги ёки ногирон абонентлар учун бепул хизматлар.

Йил мобайнида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Пенсия жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, мобиль алоқа операторлари

40,0

660,0

Техник топшириққа мувофиқ

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Бажарувчиларнинг тадбирлари режаси.

Ижтимоий ҳимоя соҳасида кексаларнинг ва аҳоли бошқа ижтимоий заиф тоифаларининг талаб ва эҳтиёжларига эътиборни кучайтириш ҳамда тезкорлик билан чора кўриш.

18.

Фуқароларнинг пенсияларини расмийлаштириш учун пенсия таъминоти органларининг талабномалари бўйича архив маълумотномаларини электрон шаклда етказиб беришнинг ахборот хизматларини жорий этиш бўйича намунавий лойиҳани амалга ошириш.

2015-2016 йиллар

«Ўзархив» агентлиги, Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

1 500,0

(2015 йилда 350,0)

«Ўзархив» агентлиги, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Меҳнат стажини тасдиқлашнинг кексалар учун энг қулай бўлган механизми, яъни турли хил маълумотнома ва ҳужжатларни қоғоз шаклида олишни истисно этувчи механизмини татбиқ қилиш.

19.

Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва

уларга моддий ёрдам беришнинг қўшимча чора-тадбирлари:

   

1 170, шу жумладан:

 

Касаба уюшмаси органларининг қарорлари.

Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни моддий қўллаб-қувватлаш ва тиббий-ижтимоий хизматл

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: