Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ЙИЛИ

Кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий, пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, оила ва жамиятда, ёшларни ўзбек халқининг кўп асрлик қадрият ва анъаналари руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида, шунингдек, 2015 йилнинг «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилиниши муносабати билан:

КЕКСАЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий  қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 декабрдаги 361-сон қарори қабул қилинди.