Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / МАКРОИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ, ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ҲУДУДЛАРНИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

МАКРОИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ, ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ҲУДУДЛАРНИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

МАКРОИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ, ТАРКИБИЙ ЎЗГАРТИРИШЛАР, ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ ВА ҲУДУДЛАРНИ КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ ЙИҒМА АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ ДЕПАРТАМЕНТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 474-модда)

«Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2011 йил 24 октябрдаги ПҚ-1630-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2011 йил 11 ноябрь,

299-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 ноябрдаги 299-сон қарорига

ИЛОВА

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Йиғма департамент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

2. Йиғма департаментнинг фаолияти қуйидаги асосий вазифаларни бажаришга йўналтирилган:

мамлакат иқтисодиётидаги тенденциялар ва таркибий қайта ўзгартиришларни, макроиқтисодий кўрсаткичлар ва ижтимоий ривожланишнинг ўсишини ўтказилаётган солиқ-бюджет, пул-кредит, ташқи иқтисодий ва валюта сиёсати билан боғлиқ ҳолда чуқур ва комплекс таҳлил қилиш, шунингдек макродаражада, тармоқлар ва ҳудудлар бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги номутаносибликларни аниқлаш;

иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш кўламларини ва мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш даражасини баҳолашнинг ҳар чораклик индикаторлари тизими асосида демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш жараёнларининг тизимли мониторингини ва таҳлилини амалга ошириш;

макроиқтисодий мувозанатлиликни ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлашга, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширишга, банк-молия тизимини ислоҳ қилишни давом эттиришга ва барқарорлигини оширишга ҳамда аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини юксалтиришга йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг устувор вазифалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

амалга оширилаётган инвестиция сиёсати ва республикада яратилган қулай инвестиция муҳити самарадорлиги, шунингдек иқтисодиётга инвестициялар жалб этиш динамикасининг тизимли мониторингини олиб бориш;

биринчи навбатда ташқи савдо айланмаси мувозанатлилигини кучайтириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар ва хизматлар импорти ҳажмлари ҳамда таркибини мақбуллаштириш бўйича ягона ташқи иқтисодий сиёсат ўтказилишини мувофиқлаштириш, шунингдек жаҳон ва минтақавий бозорлар конъюнктураси таҳлили асосида божхона-тариф ва нотариф сиёсатини тартибга солиш, мамлакатимиз маҳсулотлари экспорти таркибини такомиллаштириш ва ҳажмларини кўпайтиришни янада рағбатлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

инвестиция ҳажмларини кўпайтириш ва таркибини диверсификациялаш, шунингдек прогноз параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб инвестиция лойиҳалари, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этиш;

импортнинг ҳажми ва тузилмасини, Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида тузилган шартномаларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотлар янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш юзасидан буюртмаларни жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек Маҳаллийлаштириш дастурининг тасдиқланган параметрларига эришиш юзасидан тизимли мониторингни ташкил этиш;

тармоқлар, ҳудудлар ва умуман мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида уларнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли даврдаги самарадорлигини комплекс баҳолашни ўз ичига оладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар даражасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилишининг комплекс ва қатъий назорат қилинишини таъминлаш;

макроиқтисодий ривожлантириш ва иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларини барқарор ривожлантириш ҳамда республика ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш масалаларида Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментлари, марказий иқтисодиёт органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва илмий-тадқиқот тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратини Йиғма департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича таҳлилий ахборотлар билан таъминлаш.

3. Йиғма департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

4. Йиғма департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Йиғма департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига бўйсунади ва айни бир вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.

5. Йиғма департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида ташкил этилган ахборот-таҳлил бошқармаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган ахборот-таҳлил гуруҳлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларига ва Йиғма департаментга ҳисобот беради.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ахборот-таҳлил гуруҳлари раҳбарлари, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳудудий бўлинмалар мутахассислари лавозимга тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан, Йиғма департамент мудири билан келишилган ҳолда тайинланади.

Йиғма департамент Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтига раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

II. Йиғма департаментнинг вазифалари ва функциялари

8. Қуйидагилар Йиғма департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) макроиқтисодий ривожлантириш ва банк-молия тизимини ислоҳ қилиш соҳасида:

мамлакатда иқтисодий, таркибий, институционал ва маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш, марказий иқтисодий идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментларининг ахборот-таҳлилий фаолиятини мувофиқлаштириш асосида мамлакатни макроиқтисодий ривожлантириш тенденциялари ва истиқболларини таҳлил қилиш;

макроиқтисодий мутаносибликни, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини, мамлакат аҳолисини иш билан банд этиш ва уларнинг турмуш даражасини оширишни таъминлашнинг стратегик вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг самарадорлигини ошириш, банк-молия тизимини ислоҳ қилишни давом эттириш ҳамда мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

макроиқтисодий аҳвол ва иқтисодиётдаги таркибий сифат ўзгаришлари, ривожланишнинг комплекс мақсадли дастурлари амалга оширилиши, шу жумладан маълумотларнинг тегишли базаларини яратиш ва уларни таҳлил қилиш асосида банк-молия тизимини ислоҳ қилиш мониторинги тизимини яратиш;

иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш кўламларини ва мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш даражасини баҳолашнинг ҳар чораклик индикаторлари тизими асосида демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш жараёнларининг тизимли мониторингини ва таҳлилини амалга ошириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментлари томонидан тайёрланадиган муҳим иқтисодий, ижтимоий муаммолар, институционал ва таркибий ислоҳотлар, шу жумладан банк-молия тизимини ислоҳ қилиш бўйича мақсадли дастурлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини республиканинг стратегик манфаатлари ва мақсадларига мувофиқлиги юзасидан эксперт баҳолаш, уларнинг ривожланиш макроиқтисодий кўрсаткичларига, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига таъсирини баҳолаш;

б) ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришлар, шунингдек инвестиция лойиҳалари бажарилишини назорат қилиш соҳасида:

юқори қўшилган қийматли, жаҳондаги ва минтақавий бозорларда барқарор равишда харидоргир бўлган, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминлайдиган устувор тармоқларни жадал ривожлантиришга йўналтирилган саноатдаги таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш;

саноат ишлаб чиқаришларини модернизациялаш ва техник жиҳатдан янгилашга, уларда илғор инновация технологияларини жадал жорий этишга, меҳнат унумдорлигини оширишга, саноат учун юқори малакали кадрлар тайёрлашга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таҳлил қилиш;

иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш, аҳолини иш билан банд этиш, уларнинг даромадларини кўпайтириш ва турмуш даражасини оширишни таъминлаш мақсадида иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришлар, амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, инновацион ривожланиш механизмини изчил жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

тармоқларда ва республика минтақаларида ислоҳотларнинг бориши мониторинги ва маълумотлар базасини шакллантириш, инвестиция дастури, иқтисодиётнинг базавий тармоқларини модернизация қилиш, техник жиҳатдан янгилаш ва технология билан қайта жиҳозлаш дастурлари амалга оширилишини назорат қилиш тизимини ташкил этиш;

Инвестиция дастури, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурлари бажарилиши мониторинги натижаларини умумлаштириш ва комплекс таҳлил қилиш, улар асосида тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирлар ишлаб чиқиш;

аниқ инвестиция дастурлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва комплекс экспертизадан ўтказиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг самарали ва энг мақбул схемаларини танлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, бошқа органлар ва ташкилотларнинг Инвестиция дастурига, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари ўз вақтида тайёрланиши ва амалга оширилишини таъминлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари томонидан ишлаб чиқилган муҳим таркибий ислоҳотлар, иқтисодиётни модернизация қилиш, ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий муаммолари бўйича тармоқ ва ҳудудий дастурлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари лойиҳаларини эксперт баҳолаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан моддий ва қиймат баланслари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш;

тармоқлар ва ҳудудлар даражаларида иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодий ривожланиш дастурлари, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишини назорат қилиш;

в) экспорт салоҳиятини кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, импортни мақбуллаштириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш соҳасида:

мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан ва жаҳон бозорида конъюнктура ўзгаришини таҳлил қилишдан келиб чиққан ҳолда, биринчи навбатда, экспорт таркибида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот улуши янада ўсиши ҳисобига экспорт салоҳиятини оширишнинг тармоқ ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, мамлакат корхоналари, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш юзасидан назоратни амалга ошириш;

республика тармоқлари ва корхоналари бўйича экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажмлари, таркиби ва турларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда шу асосда мамлакатимиз маҳсулотларининг рақобатбардошлилигини мустаҳкамлаш ва уларни жаҳон ва минтақавий бозорларга киритиш, мамлакатимиз маҳсулотларини экспорт қилишни кўпайтиришни рағбатлантиришни янада кучайтириш ва уларнинг таркибини такомиллаштириш, ташқи савдо айланмаси мувозанатлилигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

маҳсулот экспортининг йиллик прогнозларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан экспортга маҳсулот етказиб бериш ҳажми ва турлари бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар бажарилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш;

импорт қилинадиган маҳсулот ҳажми ва турлари чуқур таҳлил қилинишини ташкил этиш, шу асосда импортни янада мақбуллаштириш, импорт божхона божларини ва божхона маъмурчилиги усулларини такомиллаштириш, бутловчи буюмлар ва узеллар, материаллар, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

тармоқ ички кооперациясини ривожлантиришни ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни тизимли таҳлил қилиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида тасдиқланган параметрларга эришилиши юзасидан тизимли мониторингни ташкил этиш;

республикада яратилган қулай инвестиция муҳитини, хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларни қўллаш самарадорлигини ҳар томонлама тизимли таҳлил қилишни, иқтисодиётни модернизациялашнинг устувор лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш учун хорижий инвестициялар ва грантларни, биринчи навбатда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича янада қулай муҳитни шакллантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқишни таъминлаш;

хорижий инвестицияларни жалб этиш, хорижий инвесторлар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилиши, шу жумладан хорижий инвесторлар ва кредиторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш ва тизимли назоратни амалга ошириш;

Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, (техник-иқтисодий ҳисоб-китобини), молиялаштириш схемаларини кўриб чиқиш;

импорт ҳажми ва турларини чуқур таҳлил қилиш асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш йўналишлари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзлаштириш учун тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар рўйхатлари бўйича таклифларни шакллантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

потенциал инвесторларни Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция муҳити тўғрисида, шу жумладан инвестиция қўйиш жараёнининг асосий тартиб-қоидалари масалалари, шунингдек таклиф этилаётган инвестиция ҳажмлари ҳақидаги ахборот билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш учун инвестиция таклифларининг ягона базасини шакллантириш ва мунтазам янгилаб бориш жараёнини мувофиқлаштиришни таъминлаш, шунингдек амалга оширилиши тавсия қилинаётган инвестиция таклифлари тўғрисидаги маълумотларни потенциал хорижий инвесторлар ва кредиторларга етказиш;

республикага техник кўмаклашиш маблағлари ва мурувват ёрдамини жалб этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасига грантлар жалб этиш ҳажмини кўпайтиришни тизимли асосда таъминлайдиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларини рағбатлантириш чора-тадбирларини қўллаш ишларини мувофиқлаштириш;

г) хорижий мамлакатлар, халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, хорижий компаниялар ва банклар билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:

маълумотларнинг туркумлаштирилган электрон банкини шакллантириш ва юритиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари якуни бўйича эришилган аҳдлашувлар, шунингдек хорижий мамлакатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар билан ташқи савдо, инвестиция ва молиявий ҳамкорликнинг қабул қилинган дастурлари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек хорижий мамлакатлар, халқаро тузилмалар, хорижий компаниялар ва банклар билан ташқи иқтисодий ва ташқи савдо ҳамкорлигини чуқурлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, республиканинг бошқа органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш ҳамда мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ва жаҳон бозоридаги конъюнктура ўзгаришини таҳлил қилиш асосида хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, хорижий компаниялар ва банклар билан ташқи иқтисодий ҳамкорликнинг устувор вазифалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

хорижий кредитлар ва инвестицияларни жалб этиш масалалари бўйича халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда бошқа инвесторлар билан ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш, шунингдек ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлилигини ривожлантириш ва ошириш ҳамда унинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграцияси бўйича шарт-шароитлар яратишда ва чора-тадбирлар бажарилиши мониторингини олиб боришда қатнашиш.

9. Йиғма департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

мамлакатни ва минтақаларни макроиқтисодий ҳамда ижтимоий ривожлантириш, таркибий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, иқтисодиётни модернизация қилиш, давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларни амалга ошириш масалалари бўйича маълумотлар базалари яратилиши, юритилиши ва мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;

ўзи мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари учун, шунингдек уларни Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқиш учун тегишли маълумотномалар, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

ҳудудларда ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволини, ижтимоий-иқтисодий, таркибий ва маъмурий ислоҳотлар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ижросини, шу жумладан жойига борган ҳолда ўрганади, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини, уларни ишлаб чиқишни ҳамда келишишни амалга оширади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқишда ва қарорларни расмийлаштиришда қатнашади ҳамда мазкур материаллар тўғрисида Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажлис қарорлари бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материалларнинг комплекслилиги ҳамда сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларининг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди, Йиғма департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил қилади;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар фаолиятини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ахборот-таҳлил бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ахборот-таҳлил гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа органлар ва ташкилотларга юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни қабул қилишни амалга оширади;

аҳоли бандлигини таъминлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича мақсадли дастурларнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди ва натижаларини республика минтақалари, шунингдек иқтисодиёт соҳалари бўйича умумлаштиради;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

III. Йиғма департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

10. Йиғма департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;

давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, бошқа органлар ва ташкилотларнинг, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментларининг макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ва институционал ислоҳотлар, иқтисодиёт тармоқлари, секторлари ва минтақаларни иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий ва прогнозлаш фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот ва таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва кенгашлар ишида, шунингдек иқтисодий, ижтимоий, институционал ва таркибий ислоҳотлар муаммолари бўйича ахборот-таҳлилий тадқиқотлар соҳасидаги халқаро лойиҳаларда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, шунингдек халқаро, хорижий молия ва иқтисодиёт ташкилотлари, халқаро ҳукумат муассасалари билан ташқи иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича мустақил ёзишмаларни юритиш;

хорижий давлатлар ҳукуматлари, халқаро, хорижий молия ва иқтисодиёт ташкилотлари, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, хорижий фирмалар ва компаниялар вакиллари билан ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича музокаралар ўтказиш ва уларда қатнашиш;

мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳудудлар ва хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Йиғма департамент тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, бошқа органлар ва ташкилотларнинг, илмий муассасаларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш;

зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.

Йиғма департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбек

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: