LOTIN-КИРИЛЛ

Учқудуқ туман ҳокимининг “Яхши тадбиркор, элга мададкор” шиори остидаги  тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ

Учқудуқ туман ҳокимининг “Яхши тадбиркор, элга мададкор” шиори остидаги  тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ

Сиз тадбиркорларга қилаётган мурожаатимни муҳтарам Президентимизнинг: “Биз фақат тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз” деган сўзлари билан бошламоқчиман. Ушбу ҳақиқат исботини ривожланган давлатлар мисолида кўришимиз мумкин. Зеро, барча ривожланган давлатлар фақатгина кичик бизнес соҳасини ривожлантириш орқалигина, иқтисодиётда юқори натижаларга эришган.

Ушбу ҳақиқат самарасини олдиндан кўра билган давлатимиз раҳбари томонидан бугунги кунда юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда-ки, бу ижобий ўзгаришлар жамиятимиз ривожида инсонлар ҳаётида  ўз тасдиғини топмоқда!

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси ҳудудда фаол инвестициялар жалб қилинса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Шу сабабли Юртбошимиз таъбири билан: “Инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, ёки Инвестиция бу иқтисодиётнинг юраги” десак, асло муболаға бўлмайди.

kaholong kamen foto

Инвестиция билан бирга турли соҳа ва тармоқларга, ҳудудларга янги технология ва ускуналар, илғор тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб келади, тадбиркорлик жадал ривожланади.

Ушбу  ислоҳотлар самараси Учқудуқ туманида ҳам бўй-бастини намоён этиб, бир қатор ютуқларга эришилди.

Жумладан, ҳудудда кичик бизнес субъектлари фаолиятини ривожлантириш учун яратилган кенг имкониятлар натижасида, ҳисобот даврида кичик бизнес субъектлари сони 798,0 тани ташкил этди ёки ўтган йилга нисбатан 4 баробарга ошди.

Уларни қўллаб қувватлаш учун тижорат банклари томонидан
85,3 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 3 баробарга кўпни ташкил этади.

Ажратилган кредитларнинг 7,6 млрд. сўми имтиёзли кредитлар ҳисобига тўғри келади, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 баробар кўп.

kaholong kamen foto

Рақамлардан  кўриниб турибдики, юртимизда иқтисодиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ўз самарасини бермоқда, аҳолининг реал даромадлари ошиб, турмуш фаровонлиги яхшиланмоқда.

Бугун биз шиддат билан ўзгариб бораётган замонда яшамоқдамиз. Ушбу вазиятда эришилган ютуқларга маҳлиё бўлиб ўтирадиган вақт эмаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Фурсатдан фойдаланиб, мен Учқудуқ туман ҳокими сифатида туманимиз иқтисодиётини ривожлантиришда фойдаланилмаётган имкониятларимиз, мавжуд захираларимиз ҳамда келгусида, сиз тадбиркорларга  амалга оширишимиз лозим бўлган йўналишлар бўйича МУРОЖААТ  қилмоқчиман!.

Бугунги кунда Учқудуқ тумани вилоят марказидан 300,0 км узоқликда, қизилқум саҳросининг ўртасида жойлашган бўлишига қарамасдан, ҳудудда 40,0 минг нафардан ортиқ аҳоли тинч ва тотув истиқомат қилиб келмоқда. Аҳоли сонининг йиллар кесимида таҳлилини қиладиган бўлсак, туман аҳолиси сонини йилдан - йилга ошиб бораётганини кўришимиз мумкин.

Туман аҳолисининг тўловчанлик қобилияти юқори эканлиги, ҳудудда қўшимча озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат махсулотларига бўлган талабнинг ошишига ҳамда қўшимча хизмат турларига  эҳтиёж сезилади.

 Туманда тадбиркорлик соҳасига холисона баҳо берадиган бўлсак, фойдаланилаётган имкониятларимиз, фойдаланилмаётган имкониятларимиздан 10 баробар камлигини кўрсатмоқда.

Жумладан;

Туманда 20 дан ортиқ аниқланган, 30 га яқин ўрганилмаган конлар мавжуд бўлиб, бугунги кунда ушбу конларнинг бор ёғи 5 фоизидан  фойдаланиляпти холос. Фойдаланилаётган конларнинг аксарияти хом ашё сифатида қўшни вилоятларга олиб чиқиб кетилмоқда.

Ваҳоланки туманда ғишт, мрамор, гранит, шебенъ каби қурилиш материалларини, кахалонг, бирюза, опаль каби қимматбаҳо тошлардан ҳар хил турдаги тақинчоқлар, техник туз маҳсулотидан ёдланган ош тузи маҳсулотини ишлаб чиқариш, кварц қумидан ҳар хил турдаги шиша идишлар, каолин қумидан эса ҳар хил турдаги керамика маҳсулоти  ишлаб чиқаришни ўзлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари мавжуд.

Туманда аҳолининг 85,0 фоизи шаҳарда истиқомат қилиши, урбанизация даражасининг юқорилиги боис, туман аҳолисига 40 дан ортиқ хизмат турлари кўрсатилади. Аҳоли сонининг мунтазам равишда ошиб бораётганлиги, ҳудудга қўшимча 15 та дорихона, 2 та ветеринария дорихонаси, 2 та сартарошхона, 1 кимёвий тозалаш цехи (химчистка), 3 та кийимларни тикиш ва таъмирлаш тикувчилик цехи, 3 та автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси, 2 та мехмонхона, 20 та оргтехникаларга хизмат кўрсатиш маркази, 3 та мебелларни ясаш ва тайёрлаш цехларига эҳтиёж мавжуд.

Бундан ташқари бугунги кунда туман аҳолисининг хусусий тиббиёт муассасалари, хусусий боғча ва мактабларга талаби кундан кунга ортиб бормоқда. Ваҳоланки, ҳанузгача туманимизда бирорта ҳам хусусий тиббиёт муассасаси, хусусий мактаб фаолияти йўлга қўйилмаган.

Туманда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган 4,0 млн. гектар ер майдонлари мавжуд бўлиб, ҳудудда гўшт, сут ва терини қайта ишлашга ихтисослашган бирорта ҳам корхона мавжуд эмас. Келгусида ушбу ерларда йирик ва майда шохли мол бош сонини кўпайтириш орқали туман аҳолисини арзон, сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар мавжуд.

Бундан ташқари ҳудудда туячилик, йилқичилик, туяқушчилик, паррандачилик ва балиқчилик соҳаларини ривожлантириш – бу тадбиркорларимизга харажатсиз даромад манбаи эканлигини айтмоқчимиз.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун туманда 70 дан ортиқ бўш турган  бино ва объектлар мавжуд. Янги хизмат турлари ва ишлаб чиқариш объектларини барпо этишда  тадбиркорларимизга ушбу бино ва иншгоотларни таклиф этмоқдамиз.

Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда фаолиятни йўлга қўйиш билан боғлиқ барча хизматлар муайян бир жойда - туман Давлат хизматлари марказида  амалга оширилади.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Ушбу имконият ва салоҳиятдан бугун фойдаланиб, ўз тадбиркорлик фаолиятимизни бошламас эканмиз, эртага кеч бўлади. Чунки, нафақат бошқа вилоятлардан, балки бошқа чет эл мамлакатларидан инвесторларнинг Ўзбекистонга кириб келиши кундан-кунга ошиб бормоқда. Бу эса Учқудуқ туманидаги имкониятларга ўз жозибадорлиги билан жалб этиши оқибатида Сиз тадбиркорлар томонидан амалга оширилмаган фаолият, албатта бошқа инвесторлар томонидан амалга оширилади.

Қадрли тадбиркорлар!

Мен туман ҳокими сифатида сизларнинг барчангизни туманда мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, даромадларингизни кўпайтиришга чақираман!. Тадбиркорлик йўналишидаги барча муаммо, тўсиқ ва ғовларни бартараф этишга кафолат бераман. Ва яна бир бор сиз тадбиркорларни фаолиятларингизни кенгайтиришга жонажон Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини ошириш йўлида фаол тадбиркорлик қилишга чақириб, МУРОЖААТ қиламан!.

 

O'qilgan: 43 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: