LOTIN-КИРИЛЛ

ЭЛ САЛОМАТЛИГИ — ОЛИЙ САОДАТ

ЭЛ САЛОМАТЛИГИ — ОЛИЙ САОДАТ

«Мен сиздан даво топдим, жонажон шифокорлар…»  қўшиғида шифокорларга бўлган эл меҳри қўшиқ оҳангларига жо бўлган. Яна денг, бу сўз умрини табобатга бахшида этган тиббиёт аҳли учун ҳам қадрли ва ёқимли бўлиши табиий ҳол. Чунки бу уларнинг фидойи хизмати, иқтидорига берилган камтар ва юксак эътироф.

Шу сабаб, шифокорлар учун дарддан халос бўлган беморнинг кўзлари чақнаб, «Мен сиздан даво топдим», деган меҳрли сўзларидан ортиқ мукофот бўлмаса керак.

Туманимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар замирида шарафли соҳа вакилларининг машаққатли меҳнати ва бурчга садоқати ётади.

Туман тиббиёт бирлашмасининг таркибий тузилмасида 80 ўринга мўлжалланган марказий касалхона, 125 қатновдан иборат кўп тармоқли марказий поликлиника, тез тиббий ёрдам, саломатлик бўлимлари ҳамда кексалар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлими, 25 та қатновга мўлжалланган 7 та қишлоқ врачлик пункти ҳамда 1 та фельдшерлик-акушерлик пункти фаолият олиб бормоқда.

Бугунги кунда  тиббиёт бирлашмасида 63 нафар малакали шифокор, 352 нафар ўрта тиббиёт ходими туман ҳолиси саломатлигини сақлаш йўлида меҳнат қилиб келмоқда.

Жумладан, Р. Аҳмедова, Ж.Ҳамидова, Х.Шукуров, ўрта тиббиёт ходимларидан И.Пўлатова, Н.Ҳотамова, Л.Ориповалар аҳоли меҳрини қозонган тиббиёт ходимларидир.

Уларнинг барчаси Гиппократ қасамига содиқ қолиб, Абу Али ибн Синони ўз пирлари деб билган туман соғлиқни сақлаш тизими ходимлари аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун бор куч ва билимларини шу ишга бахшида этмоқдалар.

Шундай экан, сизлар ҳар қанча шарафга, эътирофга сазоворсиз. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни касб байрамингиз билан самимий муборакбод этаман!

Зеро, тиб олими Гиппократнинг шундай сўзлари бор: «Табобат ҳамма санъатлар ичида энг олижаноб санъатдир». Мана шу санъатни ардоқлаб келаётган касб эгаларига барчамизнинг ҳурматимиз, эҳтиромимиз чексиз!.

Фозил РИЗАЕВ,

Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи.

O'qilgan: 47 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: