LOTIN-КИРИЛЛ

Саломатлик посбонлари шарафланди

Саломатлик посбонлари шарафланди

Тиббиёт ходимларининг шарафли ва масъулиятли меҳнатини эъзозлаш, самарали фаолият юритиши учун зарур имкониятлар яратиш доимий эътиборда. 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонуни бунинг ёрқин далилидир.

Мазкур қонунга мувофиқ, юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси шифокорларнинг касб байрами сифатида нишонланади.

photo 2019 11 13 17 55 07

Байрам муносабати билан “Учқудуқ” маданият уйида саломатлик посбонларини шарафлашга бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда туман ҳокими С.Хамроев, Шимолий кон бошқармаси директор ўринбосари Ш.Бобомуродов иштирок этиб, шифокорларни касб байрами билан қутладилар.

Бир гуруҳ тиббиёт ходимларининг кўп йиллик самарали меҳнатлари муносиб баҳоланиб туман ҳокими, ШКБ маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Учқудуқ” маданият уйи бадиий жамоларининг чиқишлари байрамга кўтаринки кайфият улашди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

O'qilgan: 48 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: