LOTIN-КИРИЛЛ

ОБОДЛИК, КЎРКАМЛИК КАСБ ЭТГАН МИНГБУЛОҚ

ОБОДЛИК, КЎРКАМЛИК КАСБ ЭТГАН МИНГБУЛОҚ

Учқудуқ тумани “Мингбулоқ” овул фуқаролар йиғинида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида янгидан қурилган, мукаммал таъмирланган ва ободонлаштирилган 7 замонавий ижтимоий соҳа объекти фойдаланишга топширилди.

IMG 0234

Жорий йил апрель ойида бошланган қурилиш ободонлаштириш ишлари Мингбулоқ овулини бунёдкорлик майдонига айлантирди, десак муболаға бўлмайди. Мавжуд аҳоли уйларини мукаммал таъмирлаш, янги турар жой бинолари, кенг ва равон йўллар барпо этиш, турли ижтимоий соҳа объектларини қуриш, аҳолига хизмат кўрсатиш ва дам олиш масканларини яратиш, электр энергияси ва тоза ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш бўйича кўп ишлар амалга оширилди.
IMG 0244

Жумладан, 11-умумий ўрта таълим мактаби, 4-сонли “Қалдирғоч” мактабгача таълим ташкилоти, овул фуқаролар йиғини биноси, қишлоқ врачлик пункти, ҳаммом сингари ўнлаб объектларда қурилиш-таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилди.
IMG 0301

Шунингдек, 5 км. масофадаги электр тармоқларининг 71 та таянч устунлари янгисига алмаштирилиб, 3 та трансформатор пунктлари ўрнатилди. 5,7 км. ичимлик суви тармоқларига янгидан қувурлар ётқизилди. Марказий кўчаларга тунги чироқлар, эстетик завқ берувчи турли хил ёритиш воситалари ўрнатилди.
IMG 0337

“Хотира азиз, қадр абадий” эзгу тамойили асосида рамзий ёдгорлик лавҳаси ўрнатилди. Унда Мингбулоқ овулидан Иккинчи жаҳон урушига отланиб, қирғинбарот уруш жангоҳларидан қайтмаган ёш навқирон 22 нафар йигитнинг исми шарифи битилган.
IMG 0416

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги “Навоий вилоятининг олис чўл туманларида аҳолини турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2925-сонли қарори асосида Учқудуқ тумани Мингбулоқ овулига кўчиб келган мутахассислар учун 3 та хизмат уйи қуриб берилди. Шу куни педагог ва тиббиёт ходимлари ўз оилалари билан шаҳар марказидан кам бўлмаган шарт-шароитларга эга хизмат уйларига кўчиб ўтдилар. Бу мақсадларга қарийб 9 млрд. сўм маблағ сарфланди.
IMG 0345

“Обод қишлоқ” дастури доирасида ўнлаб ижтимоий объектларни овул аҳолисига фойдаланишга берилаётганлиги муносабати билан тантанали маросим ўтказилди. Унда овул аҳолиси, нуронийлар, узоқ-яқин қўшни овуллардан, туман ва вилоят марказидан меҳмонлар ташриф буюришди.
IMG 0386

Навоий вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев, Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев иштирок этиб, овул аҳлини янги мутлақо замонавий кўриниш касб этган бино ва иншоотлар билан қутлади. Сўнгги йилларда вилоят ва туманимизда “Обод қишлоқ” дастури асосида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободанлиштириш ишларининг самаралари ва аҳамиятини яна бир бор қайд этишди.
IMG 0377

Шу куни бўлиб ўтган тадбирдаги байрамона шукуҳ, мингбулоқликларга янада кўтаринки кайфият, ғурур-ифтихор бағишлади.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

O'qilgan: 78 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 18 Oct 2019

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: