Print this page

Эндиликда аёллар ҳам эркаклар каби исталган оғир юк автомобиллари ва автобусларни бошқаришлари мумкин

Ҳукумат қарори билан аёлларга юк автомобилари ва автобусларни бошқариш билан боғлиқ чекловлар олиб ташланди(12.02.2024 йилдаги 85-сонли ВМҚ).

Шу кунга қадар аёлларни «BC» ва «D» тоифаларига эга бўлиш учун тайёрлашни ташкил қилишда юк автомобилларининг юк кўтариши 2,5t дан ва автобусларнинг йўловчилар ташиш учун рухсат этилган сони 14 кишидан ошмаслиги керак эди.

Эндиликда аёллар ҳам эркаклар каби «BC» ва «D» тоифаларига эга бўлиши ва исталган оғир юк автомобиллари ва автобусларни бошқаришлари мумкин.

O'qilgan: 131 bora