Print this page

Маҳаллада агентлар қандай хизмат кўрсатади?

 

    Президентнинг “Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси  фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2024-2025 йилларда маҳаллаларда айрим давлат хизматларини агентлар кўрсатиши йўлга қўйилади.  

Хўш, агентлар томонидан қандай давлат хизматлари маҳалланинг ўзида кўрсатилади?

Қарорга кўра:

- пенсия миқдори ҳақида маълумотнома;

- иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш;

- кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш;

- манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш;

- фуқаро пенсия олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома;

- электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш;

- электр таъминоти лойиҳасини келишиш;

- газ тизимини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш;

- газ таъминоти лойиҳасини келишиш;

- ичимлик ва оқова сув ҳисоблагичини пломбалаш ва шартнома тузиш;

- ичимлик ва оқова сув тизими лойиҳасини келишиш;

- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш;

- иш ҳақини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш;

- мавзули сўровлар тўғрисида маълумотнома бериш;

- олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш.

O'qilgan: 134 bora