Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади:РАҲБАРЛИК : ШАРАФ ВА МАСЪУЛИЯТ!

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади:РАҲБАРЛИК : ШАРАФ ВА МАСЪУЛИЯТ!



Мамлакатимизда кечаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнининг тарихий воқеликнинг бевосита

фаол иштирокчиси бўлиш сизу бизга буюрилган экан бу ўз ўзидан ҳар биримизга шараф билан бирга катта масъулият ҳам юклайди.

Ҳақиқатдан ҳам давлат ва жамият тараққиётининг бугунги босқичи бошқарув тизимида фаолият юритаётган ҳар бир раҳбар олдига маълум бир талабларни қўяди. Бу талабларга риоя этмаслик муваффақиятсизликка, белгиланган мақсад йўлидаги амалга оширилаётган ишларнинг самарасизлигига сабабчи бўлади.

Ҳар бир раҳбар учун у бирон бир корхона, ташкилот, жамоа раҳбари бўладими, ёки сиёсий раҳбар кунлик янгилик ва ўзгаришлардан, қабул қилинаётган қарор, фармойиш ва қонунлардан хабардор бўлиши фаолиятининг энг муҳим шарти ҳисобланади. Қолаверса, нафақат ўз сиёсий билимларини ошириб бориши, шу билан бирга жамоада меҳнат қилаётган ходимларнинг ҳам сиёсий онгини юксалтириш, билимларини бойитиш, янгиликлардан воқиф қилиш ҳам бугунги кун раҳбари зиммасига юклатилган вазифалардан биридир.

Мазкур йўналишда раҳбар одамлар билан мулоқот маданиятини ўзлаштириши, жонли сўз воситасида меҳнат жамоасида, маҳаллада, маънавий-маърифий тадбирларда Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган сиёсатни тўғри тушунтира олиши, уларни мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиш, фуқаролик бурчларини чуқур англаб етишларига кўмаклашиш муҳим аҳамиятга эга.

Бугунги ислоҳотлар даврида оғзаки тарғибот бошқарув тизими фаолиятини муҳим қисмини ташкил этиш билан бирга, ҳокимият ва халқ ўртасида доимий мулоқотнинг энг фаол шакли, халқнинг миллий мафкура байроғи остида бирлаштириш, жамиятни бошқаришдаги энг мақбул қуроли бўлмоғи лозим ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади.

Нотиқлик ва замонавий воизлик одамлар билан жонли мулотқотга асосланган бўлиб, раҳбарга нафақат ўз ваколати доирасидаги ишларни самарали ташкил этишда, балки аниқ, ёрқин ва одамларга таниш, яқин ва тушунарли факт ва мисоллар ёрдамида мустақил Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотларнинг ютуқларини кўрсатиш, ҳукумат олиб бораётган сиёсатни, Президент фармонлари ва ҳукумат қарорларини тўғри тушунтириш халқнинг бунёдкорлик ҳисларини янада ривожлантириш улар кайфиятини ўрганган ҳолда онги ва қалбига таъсир этиш имкониятини беради.

Бунда ҳаётда учрайдиган айрим камчиликлар, қийинчиликлар хусусида очиқ-ойдин гаплашиш, уларни бартараф этиш йўлларини аудитория билан муҳокама этиш, ҳар бир иштирокчи билан мулоқотга киришиш алоҳида аҳамиятга эга.

Эътироф этганимиз – янги вазифа раҳбарларимиз учун анчайин мураккаб ҳамдир. Бу вазифани адо этиш бошқарувда анча кенг билим ва тафаккурни, бот-бот такрорлагимиздек, кундалик янгилик ва ўзгаришлардан воқифликни талаб этади.

Зеро, муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидланигидек, "Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак!”

Райҳон ҚОДИРОВА, махсус мухбиримиз.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: