Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / КЕЛИНИНГ АЙНИСА, ЎҒЛИНГДАН КЎР!

КЕЛИНИНГ АЙНИСА, ЎҒЛИНГДАН КЎР!

Бу – доно халқимизнинг мақоли. Келин хонимнинг кўз қарашлари, ўзларини тутишларию, муомалалари ўзгарса, ундан ранжиманг-да, аввал ўғлингизнинг рафторига разм солинг. Ўғлингиз яқинларининг ҳурмат-иззатини ўрнига қўйиб, мувозанатни бузмаса, келин ҳам ўрнини билади.

Яна кексаларимиз: «Бели боғлиқнинг кўнгли боғлиқ бўлади», дейишади. Улардан ошириб бир нарса дейишимиз қийин. Лекин айрим ўғиллар уйланганидан сўнг жигарларига, ҳатто ота-онасига ҳам меҳри бўлинганига кўп бора гувоҳ бўлганмиз.

Тўғриси, бу қандайдир ёзилмаган қонунга айланиб кетган. Афсуски, ҳаётнинг мана шу ўзгармас қонуниятидан ўзимиз ҳам жабр кўрганмиз. Келинойиларим остонамиздан кириб келган кунданоқ акаларимнинг бизга меҳри бўлинган. Эсимда, шундай ҳолатдан оғриниб йиғлаганимда, онам: «Қўявер, қизим, мен она бўла туриб ўғлимнинг беоқибатлигидан кўраётган озоримни сиртимга чиқармаяпман-ку. Шулар хотини, оиласи билан тинч бўлса бўлди», деб мени юпатган эдилар.

Ривоятларда келтирилганидай, ака ўз синглиси ҳолидан хабар олиш учун кетаётганида қаршисидан буғдойзор дала чиқиб қолса, йўлни қисқартириш учун уни босиб ўтишига ижозат берилган. Шунинг ўзи ҳам акалар ўз сингилларига қандай муносабатда бўлишлари кераклигини кўрсатиб турибди. Замонамиз оғалари эса кўпинча вақти етишмаслиги, қўли қисқалиги, синглиси унга яхши муомалада бўлмагани, у хотинига ёқмаслиги ва бошқа сабабларни баҳона қилиб, қиз жигарлари ҳолидан хабар олиш, мушкулотида ёрдам бериш, кўнглини кўтаришдан ўзларини олиб қочадилар. Бу ишлари билан буғдойзор дала қолиб, кўнгил далаларини пайҳон қилиб юрганларини ўйлаб, ўзларини тафтиш қиладиган акалар кўпайишидан умидвормиз.

Райҳон ҚОДИРОВА,

Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши ЎзМТДП депутати.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: