Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИГА ҒАМХЎРЛИК

ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИГА ҒАМХЎРЛИК

  Барчамизга маълумки, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бевосита ташаббуслари билан мактабгача таълим тизими соҳасига жуда катта эътибор қаратилмоқда.

  Бу борада бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилиниб ижрога қаратилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини қўллаб қувватлаш тўғрисида»ги 991 – сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида тўхталадиган бўлсак, қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда.

  Қарорнинг 1-бандида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 21,0 млрд. сўм ажратилиб, шунда бизнинг Учқудуқ тумани мактабгача таълим бўлимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида бугунги кунга қадар 52 млн. 351 минг 650 сўмлик 7 дона компьютер, 2 дона принтер, 13 та иш столи, 30 стул, 7 та китоб жавони, 4 дона телефон аппарати ва 2 дона темир цейф жиҳозлари билан таъминланди.

  Таълим бўйича глобал ҳамкорлик гранти – беғараз техник кўмагидан фойдаланилган ҳолда мактабгача таълим ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш лойиҳаси доирасида 2018 йилда мактабгача таълим муассасалари учун жами 2 млн. 453 минг АҚШ доллари миқдорида товар ва хизматлар етказиб берилиши режалаштирилган. Шунга асосан, туман халқ таълими бўлимида олдинги мактабгача таълим методисти учун берилган 1 млн 241 минг сўмлик ноутбук компьютери мактабгача таълим бўлимига ўтказилди.

  Қарорнинг 2-бандига асосан ушбу лойиҳа доирасида мактабгача таълим муассасалари учун товар ва хизматлари харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилмоқда.

  Мактабгача таълимни такомиллаштириш давомида 2018 йилда амалга оширилган ишлар бўйича туман ҳокимининг 2018 йил 20 февралдаги «йўл харитаси» тасдиқланди ва ижрога қаратилди. Туман ҳокимлигининг 2018 йил 24 январдаги 35-қ сонли қарорига асосан тумандаги 1-2 сонли мактабгача таълим муассасалари тасарруфидаги 7 та филиалга алоҳида юридик мақоми берилиб, туманда жами 9 та мактабгача таълим муассасалари ва 2 та филиал бугунги кунда фаолият юритиб, жами 1078 нафар тарбияланувчилар қамраб олинган.

  Мактабгача таълим муассасаларига алоҳида юридик мақом берилгунига қадар 2 та МТМ ва унинг филиалларига 800 нафар тарбияланувчилар муассасаларга қамраб олинган эди. Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги 5 та мактабгача таълим муассасалари билан ҳисоблаганда 2082 нафар кичкинтой қамраб олиниб, бу 73,8 фоизни ташкил этган эди.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 5198 сонли фармони ва ПҚ – 3305 сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 991 – сонли қарорларининг ижросидан сўнг, ҳозирги кунда туманда бу кўрсаткич 79 фоизга кўтарилди.

  2018 йилда барча мактабгача таълим муассасаларининг моддий техника воситалари билан бойитиш учун 51 млн 810 минг сўм, қурилиш ва таъмирлаш учун 29 млн 500 минг сўм, чойшаблар учун 32 млн 300 минг сўм жами 113 млн 610 минг сўм, туман ҳокимлиги томонидан қурилиш ва моддий-техника воситалари билан таъминлаш учун 480 млн 170 минг сўм, вилоят ҳокимлиги томонидан 100 млн сўм ўйингоҳлар учун маблағ ажратилди. Муассасаларнинг ҳар бир гуруҳ хонаси, ётоқхонаси, ошхонаси ва омборхоналарига 103 млн сўмлик кузатув камералари ўрнатилди.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида ПВ – 5386 – сонли фармони доирасида туманда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, «Қулқудуқ» ОФЙда жойлашган 3-сонли мактабгача таълим муассасаси қарийб, 904 млн сўм маблағ асосида таъмирланиб, 200 млн сўмга жиҳозланди. Муассаса жорий йилнинг 1 июлида фойдаланиш учун болажонлар ихтиёрига берилади.

  «Узунқудуқ» ОФЙда жойлашган 9-сонли МТМ ҳам «Обод қишлоқ» дастури асосида янгидан қурилиш режалаштирилиб, янги ўқув йилига фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

  2019 йил «Обод қишлоқ» дастурига тумандаги «Шалхар» ОФЙ да жойлашган 6-сонли 90 ўринли МТМ янгидан қурилиши режага киритилди. «Мингбулоқ» ОФЙдаги 4-сонли 60 ўринли МТМ жорий таъмирлашга ҳамда «Йўлчилар» ОФЙда янги замонавий 160 ўринли МТМ қурилиши режалаштирилган.

  Бундан ташқари, 2018 йилдан бошлаб мактабгача таълим бўлимининг тармоқларини кенгайтириш, мактабгача таълимга қамров фоизини ошириш ва чет эл тажрибаларини кенг қўллаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651 сонли қарорига асосан давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш мақсадида туманда 5 та лойиҳа тасдиқланди ва 1 % кредит учун ҳужжатлар тайёрланди.

  1 лойиҳа: Стар киндерс клуб – «Абай" МФЙда 50 нафар тарбияланувчи қамраб олиниши кўзда тутилган. 700 млн сўмлик банк кредити асосида ташкил этилиши режалаштирилган аммо бино масаласида муаммо борлиги учун тўхтаб турибди.

  2 лойиҳа: «Учқудуқ кичкинтойлари» тадбиркор Жумаев Ўктам томонидан «Йўлчилар» ОФЙда 50 нафар болани қамраб олиши режалаштирилган. 2 млрд. сўм банк кредити асосида ташкил этилади. Туман ҳокимининг қарорига асосан «0» қийматда ер ажратилган. Ҳозирги кунда мавжуд бўш бинода таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бир ҳафта муддатда ушбу тадбиркор бу лойиҳани Мактабгача таълим вазирлигида ҳимоя қилиши лозим ва 1 % кредит чиқарилади.

  3 лойиҳа: «Гулистон кичкинтойлари» тадбиркор Шарипов Фурқат томонидан 50 нафар болани қамраб олиш режалаштирилган. «Айтим» МФЙ ҳудудидан туман ҳокимлиги қарорига асосан «0» қийматда ер ажратилган.

  4 лойиҳа: «Ширинтойлар маскани» тадбиркор Гулнора Рўзиева томонидан «Абай» МФЙ ҳудудида мавжуд бинода ташкил этилиб 50 нафар болани қамраб олиши ва 2 млрд. сўм банк кредити асосида ташкил этилиши режалаштирилган.

  5 лойиҳа: «Ҳумо юлдузлари» «Дўстлик» МФЙда жойлашган мавжуд бинода 50 нафар болани қамраб олиш учун тадбиркор Ҳожиев Равшан томонидан ташкил этилиши белгиланган.

  Давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этиладиган мактабгача таълим муассасалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги 3651 – сонли қарорига асосан 1 % банк кредит ажратилиши режалаштирилган.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва Навоий вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу лойиҳалар ўрганилиб аввало 1-босқичда «0» қийматда ер ажратилган тадбиркорларга, 2-босқичда давлатдан «0» қийматда бино олган тадбиркорларга, 3-босқичда ўз биноси бўлган лойиҳа тадбиркорларига кредит маблағлари берилади.

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 991 сонли қарори иловасида нодавлат мактабгача таълим муассасалари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан ойлик компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Ушбу низомга мувофиқ, нодавлат мактабгача таълим муассасалари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловларнинг 50 % миқдори Ўзбекситон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган. Аммо, таълим муассасалари томонидан шартномада белгиланган меъёрлардан ортиқча фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловларни, шунингдек пеня ва жарималарни Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши таъқиқланган.

  Туманда давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш ишлари талаб даражасида эмас.

  Ҳурматли кенгаш раиси ва депутатлар! Рухсатингиз билан таклифларимни ўртага ташласам. Биринчидан туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги барча мактабгача таълим муассасаларининг моддий техник базасини қайта инвентаризациядан ўтказиб, туман молия бўлими билан ҳамкорликда уларни керакли жиҳозлар билан таъминлаш яъни СанПин талабларига мос равишда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

  Иккинчидан туман МТМларини олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш ва олий таълим муассасаларига махсус сиртқи ёки сиртқи бўлимларига жалб этиш чораларини кўриш ОАВ орқали тарғибот ишларини олиб боришимиз лозим.

  Учинчидан давлат хусусий шерикчилик асосидаги МТМларини ташкил этилишида тадбиркорлар фаолиятини янада жонлантириш, амалий ёрдам кўрсатиш.

  Тўртинчидан туман МТБ тасарруфидаги МТМларининг олис чўл ҳудудида жойлашганлиги учун улар фаолиятини мунтазам назорат қилиш орқали таълим сифатини оширишда туман МТБ хизмат машинаси билан таъминлаш масаласини кўриб чиқиш.

  Маърузам сўнггида барча МТМ ходимлари номидан шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, муҳтарам Юртбошимизнинг бизнинг олдимизга белгилаб қўйган вазифаларини бажариш ва бизга берган ишончини оқлаш учун барчамиз масъулмиз ва ўз вазифаларимизни сидқидилдан бажаришга албатта ҳаракат қиламиз.

Эътиборингиз учун раҳмат.

Нигора АМОНОВА,

Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши ЎзМТДП депутати.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: