Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИ МУҲОФАЗАСИГА ОИД КЕНГАШ ЭШИТУВИ

МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИ МУҲОФАЗАСИГА ОИД КЕНГАШ ЭШИТУВИ

  МамлакатимиздаЎзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, маданий мерос объектларини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари мунтазамтакомиллаштирилмоқда.

  Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, тегишли қонунлар ва қонуности ҳужжатлари бу борадаги ишларда муҳим дастуриламал бўлаётир. Жумладан, «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги ва бошқа кўплаб бу борада   қабул қилинган қонунларда ҳуқуқий механизмлар аниқ белгилаб берилган.

  Ҳозирда юртимизда8 мингдан ортиқтуманимизда эса 10 га яқин маданий мероснинг кўчмас объектларимавжуд.Демак, бизнинг биринчи галдаги вазифамиз бундай объектларни сақлаш, ҳисобини юритишдан иборатдир.

ЖИРАҚУДУҚТОШЎРМОНИ

  Мингбулоқ овулидан 30 километр узоқликда жойлашган «Жирақудуқдарасидаги бундан 95-100 миллион йил аввал мавжуд бўлган «Тош ўрмон»,деб аталувчи ноёб геологик, полеонтологик, тарихий ва табиий объект дунё олимларини ҳамон ўзига жалб қилмоқда. Калифорниялик палеонтолог олим, профессор Жеймс Дэвид Арчибальд раҳбарлигидаги Ўзбекистон, Россия, Буюк Британия, Америка ва Канада давлатлари ҳамкорлигида фаолият юритганХалқаро экспедиция саъй-ҳаракатлари биланҚизилқум табиатининг бундай ноёб мўъжизаси тўғрисида кўпчилик хабардор бўлди.

  Бу мўъжиза Тетис денгизи қирғоқлари ва унга келиб тушган метеоритлар билан боғлиқ деган тахминлар бор. Айтишларича, коинотдан ерга метеоритларнинг қулаши натижасида денгиз суви парчаланиб, бу ерлар юз йиллар давомида қуёш нуридан панада – чанг ва тўзон гирдобида қолади. Натижада барча физик жинслар кимёвий тарзда қоришиб денгиз атрофидаги ўрмонзорлар, сувда ва қуриқликда яшаган ҳайвонлар ўзга бир шаклга, яъни тошга айланади…

  Ҳақиқатдан ҳам «Тошўрмон» ҳудудида бўлган киши тарихий-табиий манзарани: тош қотган чиғаноқлар, акула тишлари ва скелети суяклари, дарахт таналари, ҳаттоки, ўрдакбурун диназаврнинг тошга айланган болдир суякларини ҳам кўриш мумкин. Буларнинг барчаси Қизилқум ҳудуди қачонлардир океаннинг бир бўлаги бўлганлигидан далолат беради.

Ҳурматли депутатлар!

  Масаланингмуҳим жиҳатига эътиборингизни қаратмоқчиман. Биринчидан Жирақудуқ сўзи қозоқ тилида «жира»яъни «жилға» маъносини англатади. Лекин аксарият илмий мақолаларда «Жарақудуқ тош ўрмони» дея аталмоқда. Бу атамадан мутлақо нотўғри маъно-мазмун келиб чиқиб, қозоқ тилида «жара» ўзбек тилида «яра» маъносини билдиради. Шу боис, бу атаманинг мазмун ва моҳиятини тегишлиидораларга расман билдиришни, етказишни таклиф этаман!

  Иккинчидан, Жирақудуқ тош ўрмонига саёҳатга борган киши борки, албатта тошга айланган дарахтлар, турли жониворларнинг тош қотган суякларини истаганларича ташиб кетмоқдалар. Бу ҳол давом этаверадиган бўлса, яқин ўн йилликда тош ўрмондан асар ҳам қолмайди! Шундай экан, Жирақудуқ тош ўрмонини давлат ҳимоясига олиш, ҳаттоки ЮНЕСКОнинг бутун жаҳон маданий мероси рўйхатига киритишга эришишимиз лозим бўлади!

«ЕРЛЕР АТА»зиёратгоҳи

 

  Тумандаги Алтинтау овулидан чиқиб, адирликлар оралаганча Шарқ тарафга чамаси 5-6 километр йўл юрсангиз «Ерлер ота» зиёратгоҳига борасиз. Тоғ орасида жойлашган бу маскан ўзининг сўлим ҳавоси ва гўзал манзараси билан диққатингизни тортади. Энг эътиборлиси, мазкур қадамжода тошлар орасидан сизиб чиққан чашма бор. Яхши инсонларнинг эътибори билан суви ифлосланмасин, деячашма қудуқ шаклида ўраб қўйилган. Бу ерда қишин, ёзин сув бўлади. Қудуқда тўпланган оби ҳаёт қувур орқали сал пастроқда жойлашган ҳовузга оқиб туради.

  «Ерлер ота» зиёратгоҳига жуда кўплаб инсонлар зиёратга келишади. Келган беморлар чашма сувидан ичиб, дарддан фориғ бўлгандай, ўзларида енгиллик ҳис этишади. Чунки, айнан шу ерда тупроқ таркибида кумуш моддаси кўп экан. Аллоҳнинг неъмати – зилол сув эса шу тупроқдан сизиб чиқаяпти.

  Аслида Ерлер ота ким бўлган? Овул нуронийларидан суриштирдик ва анча маълумотларга эга бўлдик. Айтишларича, араб миллатига мансуб бу инсон кучли диний ва дунёвий билимга эга бўлганлиги учун Араб халифалиги томонидан Ислом динини тарғиб қилиш мақсадида Ўрта Осиё ҳудудига юборилган экан. Умрининг кўп йилини халқ орасида Ислом динини тарғиб қилишга бағишлаган, кексайгач шу тоғ бағрини ўзига макон қилибди.

  «Ерлер ота»зиёратгоҳиўзинингсўлим табиати, турли хасталикларга даво зилол чашма суви билан ҳам кўплаб инсонларни ўзига жалб қилаётган муқаддас қадамжолардан биридир.

ҒАЛВИРДА СУВ КЕЛТИРГАН АВЛИЁ

  Қизилқум саҳроси сиру синоатларга бой. Бу ерлар қаърида мангу қўним топган авлиё анбиёлар ҳақида минг йиллардан буён эл оғзидаги афсоналар, эртакнамо воқеалар тафсилоти авлодлардан авлодларга ўтиб келмоқда. Ана шундай эл наздида авлиё, дея аталадиган Қанарбой ота нафақат вилоятимиз балки қўшни мамлакатлардаҳам яхши маълум.

 

Учқудуқ туман марказидан 120 километр олисда «Узунқудуқ» овули яқинида Қизилқум чўли бағрида жойлашган «Қанарбой ота» зиёратгоҳи вилоятимиздаги мавжуд тарихий қадамжолардан бири ҳисобланади. Бу масканда авлиё, деб тан олинган Қанарбой отанинг қабри бор.

  Ўз билимларини эзгу ишларга сарфлаб, эл орасида юксак ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган бу инсон яқин ўтмишда яшаб ўтганлиги боис, у ҳақида баъзи бир маълумотлар сақланиб қолинган.

  Айбас ўғли Қанарбой ота 1836 йилда тумандаги «Узунқудуқ» овулининг Аюртен қудуғи атрофида туғилган.Отадан ўн яшарлигида етим қолган. Ўқишга боришга шароити бўлмаганлиги боис, этик тикишни ўрганиб халқнинг хизматини қилиб юрган. Шунинг баробарида диний таълимга эга кишилардан хат-савод чиқариб, диний билимларини ошириб борган.

  У овулдан ўтиб-қайтадиган карвонларга боқиб, катта шаҳарларга боришни, илм олишни, ҳунар ўрганишни орзу қиларди. Астойдил қилинган ҳаракат, чин дилдан орзуланган истаквожиб бўлади. Қанарбой ота бир карвонбошига хизматчи сифатида ёлланиб, карвонга қўшилган ҳолда Бухоро шаҳрига келади. Кейинчалик орзу қилгани – Мир араб мадрасасида таълим ола бошлайди.

  Ўқиш даврида ўзининг зийраклиги, билими ва ҳунари билан домла ва тенгдошларининг ҳурматини қозонган. Домла ва талабаларни ҳайратда қолдириб,Лабиҳовуздан ғалвирда сув келтирганлиги боис, авлиё аталиб кетган экан.

  Халқ орасида авлиё, деб аталадиган Қанарбой ота ҳаёти давомида:"Басти байлиқ – барға қанағат”, яъни"Энг катта бойлик бу – борига қаноат”, дея инсонларни манманликдан қайтариб, камтарликка, меҳнатга, ҳунарга, эзгуликка даъват этган экан.

Қанарбой ота 1899 йилда63 ёшида рихлатга юз тутади.

  Доно халқимиз: «Савоб изласанг, остонангни обод қил», дейишган. Албатта, нафақат "Ерлер ота”, "Қанарбой ота” зиёратгоҳларини балки ҳудудимиздаги бошқа "Қошқар ота”, "Бедор ота”, "Мўмин ота” зиёратгоҳ-лариниҳам муқаддас қадамжоларга айлантириш, ободонлаштириш бу ерларда қурилиш – таъмирлашишларининг олиб борилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

  Масаланинг яна бир муҳим жиҳати: Учқудуқ туманидаги мавжуд зиёратгоҳ ва муқаддас қадамжолар ҳақида маълумотлар, мақолалар, афсоналарни бир рисолага тўплаб, тўплам шаклида нашр эттириш муҳим. Бу каби саъй-ҳаракатимиз билан аждодлар меросини қадрлаш, уларнинг эзгу ишларини ёшлар қалбига чуқур сингдириш, тарихимиз, урф-одатларимизни асраб-авайлаш ҳамда муқаддас қадамжога ташриф буюрувчи зиёратчиларга улар ҳақида кенгроқ ва кўпроқ маълумотлар берган бўлар эдик.

БАЛҚИБАЗАР БАХШИ

   Базар жирау Ондасули 1842 йилда Қозоғистон Республикаси Қизил Орда вилояти Қармақши туманида таваллуд топган. Шомекей авлодидан, унинг ичидаги Балқи уруғидан. Шу боис юрт жирау бобомизниБалқи Базар, деб атайди. У ҳаётининг сўнгги йилларини бизнинг диёримизда Жалпақтау яйловиАқбогеттупроғидаўтказган. 1911 йилдашу ерда вафот этади. Базар жираунинг қабри Жалпақтау кенгликларида.

  Балқи Базар ҳали 15-16 ёшидаёқ, жирау номини олади. Унинг зеҳни жуда ўткир бўлиб, бир эшитган достону, мақол ва маталларни ёдида тўлиғича сақлаб қоларди.

  Халқимиз: «Куйласа битмас кун, туни» дея Балқи Базар куйлаган достону қўшиқларни битмас-туганмас хазинага тенглаштирган. Унинг ёмғир томчиларидан мавжланган уммондек, серқирра ва сержилва истеъдодига ўз замондошлари ҳам бугунги кун адабиёт аҳли ҳам катта ҳурмат билан қарайди. Бахши бобомизнинг қўшиқ ва термалари бугунги кунда мактаб дарсликларига, олий ўқув юртлари дастурига киритилган.

  Алтинтау овул фуқаролар йиғини Ақбогет овулида мангу қўним топган Базар жирау қабрида ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлашишларини олиб бориш,темир панжара билан ўраш, шунингдек, бахши бобомиз достону қўшиқлари жамланган тўплам нашр эттириш таклифини бермоқчиман.

Райҳон ҚОДИРОВА,

Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши ЎзМТДП депутати.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: