Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / O’zLiDeP Бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини жонлантириш

O’zLiDeP Бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини жонлантириш

O’zLiDeP Учқудуқ туман бўлими жорий йилнинг 17-18 май кунлари туман бўлими қошида ташкил этилган "Молия”, "Зиё нур”, "Кукпатас”, "Геология қидирув экспедицияси”, "Қуёшжон”, "Ёш уранчилар”, "Ҳунармандлар” номли бошланғич партия ташкилотларида аъзолар билан учрашувлар ўтказди.

Тадбирда туман бўлими аппарат раҳбари Н.Рузиева сўзга чиқиб: Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати
Ўзбекистон Либерал демократик партияси низомига мувофиқ партиянинг ташкилий асосини беш (5) кишидан кам бўлмаган партия аъзоларини бирлаштирувчи бошланғич партия ташкилоти ташкил этишини, Бошланғич партия ташкилоти партия аъзоларининг яшаш жойида-маҳаллалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъий назар, турли корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда амалдаги қонунчиликка мувофиқ тузилишини таъкидлади.

Шунингдек Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти матбуот ходими А.Сафаров Бошланғич партия ташкилотининг юқори раҳбар органи- умумий йиғилиш ҳисобланишини, БПТ лар фаолиятини янада жонлантириш, БПТ да аъзолар сонини кўпайтириш, партиянинг сайлов олди дастурини кенг электорат орасида тарғиб қилишда фаоллик, ҳамда ташкил этилган бошланғич партия ташкилотларида БПТ бурчакларини мавжудлиги муҳим аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтди.
O’zLiDeP Учқудуқ туман бўлими ходими
Қ.Эшқораева
O’zLiDeP Бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини жонлантириш
O’zLiDeP Бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини жонлантириш
O’zLiDeP Бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини жонлантириш
O’zLiDeP Бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини жонлантириш

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: