Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “ЗИЁ” бошланғич партия ташкилоти

“ЗИЁ” бошланғич партия ташкилоти

O’zLiDeP Учқудуқ туман бўлими қошида ташкил этилган "Зиё” номли бошланғич партия ташкилотида "Сиёсий дунёқараш” номли давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда O’zLiDeP Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти матбуот ходими А. Сафаров сўзга чиқиб бошланғич партия ташкилоти партиянинг таянч тузилмаси бўлиб БПТ лар ни жонлантириш, аъзоларини сиёсий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида амалий семинарларни кўпроқ ташкил этиш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек Президент ғоялари билан келажак сари” шиори остида "Ўзбекистон фаол тадбиркорлари анжумани”да қабул қилинган Ўзбекистон тадбиркорларига мурожаатини тарғиб қилинди.

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати Н.Рузиева томонидан "Партия депутатлик гуруҳлари ва бошланғич партия ташкилотларининг аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни” ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Йиғилиш сўнгида партия лойиҳаларини амалга оширилишида жонбозлик кўрсатаётган бошланғич партия ташкилоти фаолларига алоҳида миннаддорчилик билдирилди, ҳамда партия сафига аъзо қилинган ходимларга партияга аъзолик гувоҳномалари тақдим этилди.

O’zLiDeP Учқудуқ туман бўлими ходими

Қ.Эшқораева

“ЗИЁ” бошланғич партия ташкилоти
“ЗИЁ” бошланғич партия ташкилоти
“ЗИЁ” бошланғич партия ташкилоти

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: