Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ЎзЛиДеП Камбинат ходимларини касб байрами билан табриклайди

ЎзЛиДеП Камбинат ходимларини касб байрами билан табриклайди

Жорий йилнинг 19 май куни "Учқудуқ” маданият саройида Навоий кон металлургия камбинати ходимларини касб байрами кенг ва кутаринки руҳда нишонланди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Учқудуқ туман бўлими соха ходимларини касб байрами билан чин дилдан муборакбод этиб, уларга фаолияти давомида куч ва ғайрат тилайди.

Тадбирда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси, Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти, Учқудуқ туман бўлими томонидан партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини электорат орасида, кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилишдаги фаол иштироки, партиянинг юқори нотижаларга эришиш йўлидаги юксак хизматлари учун ЎзЛиДеП Учқудуқ туман бўлими депутатлик гуруҳи раҳбари Гаффаров Равшан Абдураимович ТАШАККУРНОМА билан тақдирланди.

Шунингдек Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси томонидан партиянинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишида юксак хизматлари учун ОРИОН телестудияси ТАШАККУРНОМА билан тақдирланди.

 

 

O’zLiDeP Учқудуқ туман бўлими ходими

Қ.Эшқораева

ЎзЛиДеП Камбинат ходимларини касб байрами билан табриклайди
ЎзЛиДеП Камбинат ходимларини касб байрами билан табриклайди
ЎзЛиДеП Камбинат ходимларини касб байрами билан табриклайди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: