Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Узоқ чул ҳудудида ўтказилга сайёр қабул

Узоқ чул ҳудудида ўтказилга сайёр қабул

O‘zLiDeP Навоий вилоят Учқудуқ туман Кенгаши томонидан "Шалхар” овул фуқорлар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.

Унда туман ҳокимлиги, туман Адлия бўлими, Бандликка кўмаклашиш маркази, туман солиқ инспекцияси, АТБ "Микрокредитбанк”, ТИФ "Миллий банки” вакиллари, туман Ёшлар иттифоқи раиси, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ф.Мамажонов иштирок этди.

Сайёр қабул давомида газ таъминоти, электр, қишлоқлардаги коммунал ва уй-жой масалалари, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ҳамда бандлик масалалари юзасидан аҳолининг 10 дан ортиқ мурожаатлари ўрганилди.

Сайёр қабулда "Шалхар” ОФЙда яшовчи Маржангул Айжанова ҳамда, Руқия Мергенбаевалар 12-13 йиллик иш стажи билан пенсияга чиққанлигига қарамай кам миқдорда (172000-175000 сўм) пенсия олаётганлигини айтиб, ушбу масалага ойдинлик киритишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат юзасидан Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати Ф.Мамажонов пенсия жамғармасига депутатлик сўрови юборишини маълум қилди.

Шунингдек "Шалхар” овул фуқоролар йиғинида истиқомат қилувчи Алтин Ижбосарова яшаб турган уйининг том қисми табиий офат туфайли яроқсиз ҳолда эканлигини айтиб, таъмирлаш учун истеъмол кредитининг олмоқчилиги, лекин истеъмол кредитининг фоиз тўлови юқорилиги сабабали туловга қийналишини маълум қилиб, кам фоизли кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат юзасидан АТБ Микрокредитбанкнинг Учқудуқ филиалида Канвенцион операциялар бошлиғи-Жаббаров Жаҳонгир Шахобиддинович фуқорога имтиёзли-14 % лик, 7 млн сўм миқдорида кредит берилишида амалий ёрдам беришини, бунинг учун керакли ҳужжатларни тақдим қилиши лозимлигшини маълум қилди.

Шунингдек, ҳудуд аҳолиси номидан сўз олган "Шалхар” ОФЙ раиси Нарчаев Кенес томонидан барча Шалхар ОФЙ да турли бюджет ташкилотларида фаолият юритувчи ходимларга ройонный коэфцент (зарарли ҳудудда ишлагани учун устама) тўланмаслиги сабабини сўраб мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат юзасидан Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати Ф.Мамажонов мурожаатни ўрганиб, туман молия бўлимига депутатлик сўрови юборишини маълум қилди.

 

O’zLiDeP Учқудуқ туман бўлими

ижрочи котиби Қ.Эшқораева

Узоқ чул ҳудудида ўтказилга сайёр қабул
Узоқ чул ҳудудида ўтказилга сайёр қабул
Узоқ чул ҳудудида ўтказилга сайёр қабул
Узоқ чул ҳудудида ўтказилга сайёр қабул
Узоқ чул ҳудудида ўтказилга сайёр қабул
Узоқ чул ҳудудида ўтказилга сайёр қабул
Узоқ чул ҳудудида ўтказилга сайёр қабул

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: