Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / «Учқудуқ» газетаси хабар қилади: Аёлини асраган, улуғлаган халқ — буюк бўлади!

«Учқудуқ» газетаси хабар қилади: Аёлини асраган, улуғлаган халқ — буюк бўлади!

  Бундай элнинг фарзандлари баркамол, келажаги нурафшондир!. Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганидек, аёл билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

  Мамлакатимизда 1999 йил 10 июнда қабул қилинган "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармон бу борадаги эзгу ишларни янги босқичга олиб чиқди.

  2000 йилдан буён туман хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этиш бўйича Учқудуқ туман комиссияси фаолият юритмоқда. Мазкур мукофот учун ўтказилаётган танловларнинг мактаб, касб-ҳунар коллежлари босқичларида юздан кўпроқ, туман босқичида иштирок этган қизларнинг сони бу йил 24 нафардан ортиқни ташкил этгани йилдан-йилга иқтидорли қизлар сафи кенгайиб бораётганининг исботидир.

  Ҳозирга қадар туманда Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари сони 3 нафарга етди. Бугунги кунда уларнинг бири Дилноза Камолова туманимиздаги қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида иккинчиси Ирода Жуманова Тошкент давлат педагогика олийгоҳида таҳсил олмоқда. Шу йилги совриндор қизимиз Маҳлиё Маннова эса Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи. Уларнинг ҳар учаласи ҳам бир неча бор Осиё ва Ўзбекистон чемпиони, спорт устаси эканлиги янада қувонарлидир.

  Туманимиздаги барча таълим муассасаларида "Зулфияхоним қизлари” клуби ташкил этилган бўлиб, уларда иқтидорли қизлар билан турли учрашув, тадбир ва танловлар ўтказиб келинмоқда.

  Ана шундай тадбирлардан бири бугун туман «Оила» илмий-амалий маркази томонидан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулбаҳор Алланова, «Учқудуқ» газетаси бош муҳаррири, ЎзМТДП депутати Райҳон Қодирова, фахрий ижодкор Раббим Шопўлатов ҳамда туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Жанагул Булекбаевалар иштирок этди.

  «Зулфияхоним қизлари» клуби аъзолари бўлган иқтидорли ва истеъдодли қизлар ҳамда меҳмонлар шоира Зулфия ижоди ва унда тараннум этилган ҳаётий фалсафа, ватанпарварлик, вафо ва садоқат туйғулари ҳақида фикр билдирдилар. Адабиётнинг сўз санъатининг айниқса, қиз болалар камолотида бебаҳо аҳамияти хусусида сўз юритдилар.

  Учрашувда адабиёт, шеърият, маънавият, китобхонлик улуғланди. Бадиий ижоднинг энг сара намуналари ўқилди.

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган иқтидорли ва истеъдодли қизларга халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши ЎзМТДП депутати Райхон Қодирова томонидан китоб совға қилинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: