Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати Тилавов Шукурулло Муҳаммадиевич 23-Ақтау сайлов округи ЎзЛиДеП дан сайланган депутат Ш.Тилавов ўзининг депутатлик фаолияти давомида амалга оширган ишлари ҳақида ҳисобот берди:

Жумладан: 2017 йил ҳисобига назар ташласак; жойларга, корхона ва ташкилотларга депутатлик сўровлари 15 дан ортиқ юборилди, ушбу сўровларнинг 8 таси -қонунлар ва давлат қарорлари ижросининг депутатлик назорати тартибида бўлиб, 7 таси эса фуқаролар мурожаатларидаги масалаларни ечиш тартибида. Депутатлик сўровларига ўз вақтида жавоб олиниб, фуқороларга етказилди. Шунингдек Депутатлик гуруҳи ташаббуслари билан халқ депутатлари кенгашлари мажлисларида 8 нафар мансабдор шахслар ҳисоботларининг эшитуви бўлиб ўтди. Халқ депутатлари кенгашлари доимий комиссиялари йиғилишларига киритилган таклифлар сони 2 та бўлиб, улар юзасидан халқ депутатлари кенгашлари доимий комиссиялари2 та қарор қабул қилинган. Сессияга эса 1 та масала киритилган. Шунингдек йил давомидатуман Кенгашларининг иштирок этган тадбир, йиғилиш ва учрашувлари 38 тани ташкил этади, фуқаролар қабуллари эса 65 та. Оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ва матбуотда чоп этилган мақолалари сони 6 та.

Ушбу кўрсаткичлар 2018 йилда қуйидагича бўлган: жойларга, корхона ва ташкилотларга депутатлик сўровлари 13 дан ортиқ юборилди, ушбу сўровларнинг 13 таси ҳам -қонунлар ва давлат қарорлари ижросининг депутатлик назорати тартибида. Депутатлик сўровларига ўз вақтида жавоб олиниб, тегишли тартибда таҳлил қилинмоқда. Шунингдек Депутатлик гуруҳи ташаббуслари билан халқ депутатлари кенгашлари мажлисларида 9 нафар мансабдор шахслар ҳисоботларининг эшитуви бўлиб ўтди. Шунингдек чорак давомида туман Кенгашларининг иштирок этган тадбир, йиғилиш ва учрашувлари 14 тани ташкил этади, фуқаролар қабуллари эса 20 та. Оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ва матбуотда чоп этилган мақолалари сони 2 та.

Шунингдек 23-ақтау сайлов округи ҳудуди аҳолиси орасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар, ногиронлар, ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан доимий хабар олиб келинмоқда. Шу кунгаса 100 дан ортиқ оилалар холидан хабар олинган.

Йиғилиш сўнгида депутат Абай МФЙ раиси К.Турдиев сўзга чиқиб депутатга алоҳида миннаддорчилик билдирди.

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: