Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Ишбилармон аёл” кўрик танлови

“Ишбилармон аёл” кўрик танлови

ЎзЛиДеП "Ишбилармон аёл” кўрик танловининг туман босқичи.

Кўрик танловни ЎзЛиДеП Учқудуқ туман бўлими аппарат раҳбари Н.Рузиева мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар туб мазмун-моҳиятини кенг тарғибот-ташвиқот қилишда, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш туфайли бугуннинг замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратиш ҳамда O’zLiDeP Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорликда "Ишбилармон аёл” кўрик-танлови таъсис этилган. Ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим ўрин тутадиган тадбиркорликни ривожлантиришга ҳамда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорларига биноан ишлаб чиқилганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек ЎзЛиДеП Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти "Аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқиени ошириш” бўлими мудири Н.Саимова сўзга чиқиб кўрик-танловнинг асосий мақсади: ҳудудларда хотин-қизлар ўртасида оилавий тадбиркорликни жадал ривожланишини рағбатлантириш, мамлакат иқтисодиётида хотин-қизлар иштирокидаги хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини ошириш, тадбиркорлик ривожида аёлларнинг иштирокини янада кучайтиришни қўллаб-қувватлаш кўмаклашишдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.

Дастлаб иштирокчилар ўз тадбиркорлик фаолияти ҳақида маълумот бериб ўтди. Жумладан тадбиркорлик фаолияти давомида қанча иш ўрни яратган, айланма маблағлари қанча, келажакдаги режалари ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек ҳакамлар ҳайъати томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, тадбиркорликка оид қарор ва фармонлар ҳақида саволлар берилиб иштирокчиларнинг билим ва куникмалари синовдан ўтказилди. Шунингдек иштирокчиларнинг тадбиркорлик маҳсулотларидан намуналар баҳоланди.

Тадбир сўнгида ҳакамлар ҳайъати томонидан муҳокама қилиниб,

1-ўринга Ҳамроева Фотима Эргашевна- туя жуни ва миллий матолардан фойдали, миллий, замонавий оёқ кийим маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

2-ўринга: Акрамова Сайёра Ахтамовна-туя жуни, қуён терисидан иссиқ кийимлар, фойдали тасмалар, миллий кийимлар ишлаб чиқариш

3-ўринга: Бойжонова Гулмира Қўлдошевна-миллий кийимлар, гул босилган газламалар ва либослар ишлаб чиқариш) баҳоланиб махсус диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди. Қолган иштирокчиларга муносиб иштироки учун сертификат ҳамда эсталик совғалар топширилди.

“Ишбилармон аёл” кўрик танлови
“Ишбилармон аёл” кўрик танлови
“Ишбилармон аёл” кўрик танлови
“Ишбилармон аёл” кўрик танлови
“Ишбилармон аёл” кўрик танлови
“Ишбилармон аёл” кўрик танлови

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: